Ҳарбий педагогиканинг қандай илмий-тадқиқот методлари мавжуд?
Ҳозирги кунда ҳарбий педагогикада қуйидаги илмий-тадқиқот методларидан фойдаланилмоқда.
Адабиётларни ўрганиш методи
Педагогик кузатиш методи.
Суҳбат методи.
Курсантлар амалий фаолиятини ўрганиш методи.
Тест, сўровномалар методи.
Таълим муассасаси ҳужжатларни таҳлил қилиш методи.
Eксперимент, тажриба, синов методи.
Статистика маълумотларини таҳлил қилиш методи.
Математика-кибеметика методи.
Моделлаштириш методи.
|
Ҳарбий педагогиканинг тадқиқот методларининг мазмунини, мақсадларини ва қўлланиш тартибини тушунтириб беринг.
Ҳарбий педагогика фани ўз мазмунини бойитиш ва янгилашда мавжуд бўлган ҳарбий педагогик ҳодиса ва жараёнларни унинг мақсади ва вазифаларига мувофиқ келадиган методлари билан ўрганади. Ҳарбий педагогика фанининг илмий тадқиқот методлари қанчалик тўғри қўлланса, таълим-тарбия мазмунини янгилаш ва такомиллаштириш шу даражада юксаладф Лекин илмий тадқиқот методларининг аниқ чегараланган тизими ҳозиргача фанда яратилган эмас. Педагог ҳарбий жараёнда ўз аудиторияси тарбияланувчилари характер хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда уларнинг индивидуал психологик жиҳатдан ривожланишларини эътиборга олган ҳолда бир қатор методларни қўллаши мумкин. Чунки педагогнинг асосий мақсади дарс жараёнини тарбиявий таъсирини ошириш ҳисобланди.
Ҳарбий педагогика ўз мазмунини бойитиш ва янгилаш мақсадида мавжуд педагогик ҳодиса ва жараёнларни унинг мақсади ва вазифаларига мувофиқ келадиган методлари билан ўрганади. Шу маънода ҳарбий педагогиканинг илмий-тадқиқот методлари деганда курсантларни тарбиялаш, билимли қилиш ва ўқитишнинг реал жараёнларига хос бўлган ички алоқа ва муносабатларни текшириш, билиш йўллари, услублари ва воситалари мажмуини тушуниш мумкин.
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |