ЛойиҳА методи Таълим тизимида “Лойиҳа” методи турли фанлар бўйича ўқув лойиҳаларини амалга ошириш жараёнига хизмат қилади. Ўқув лойиҳаси
Download 16.07 Kb.
|
Лойиха методи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лойиҳалаштириш
- Етакчи фаолият турига кўра
- Лойиҳанинг давомийлигига кўра
ЛОЙИҲА методи Таълим тизимида “Лойиҳа” методи турли фанлар бўйича ўқув лойиҳаларини амалга ошириш жараёнига хизмат қилади. Ўқув лойиҳаси – ўқитувчи томонидан талабанинг муаммони излаши, уни ҳал этиш бўйича фаолиятини режалаштириши ва ташкил этишидан то уни хал этиш йўлини тақдим этишигача мустақил харакат қилишини таъминловчи махсус ташкил этилган мақсадли ўқув фаолиятидир. Лойиҳа – баъзи мураккаб ишланмаларни яратиш бўйича ҳужжатлар йиғиндиси. Шу билан бирга, лойиҳа тушунчасининг кенгроқ ифодаланиши маълум натижа (лойиҳадан кўзда тутиладиган юқори натижа)га эришиш учун мақсадли ташкил этиладиган фаолият маъноларини билдиради. Лойиҳалаштириш – (“лойиҳа” сўзидан) – муаммони хал этиш бўйича реал натижага олиб келувчи, қатъий тартибга солинган ҳаракатлар изчиллигини ўз ичига олган фаолиятни англатади. ЎҚУВ ЛОЙИҲАЛАРНИНГ ТУРЛАРИ Етакчи фаолият турига кўра: Тадқиқот, амалий йўналтирилганлик, ахборотли; Фандаги ёндашувга кўра: монолойиҳа (бир билим соҳаси доирасида), фанлараро лойиҳа; Лойиҳанинг давомийлигига кўра: қисқа муддатли, ўрта муддатли, узоқ муддатли; Лойиҳа иштирокчиларининг сонига кўра: индивидуал, гуруҳ бўлиб; Лойиҳалаш – бошланғич маълумотларга асосланиб, кутиладиган натижани тахмин қилиш, башоратлаш, режалаштириш орқали фаолият жараёни мазмунини ишлаб чиқишга қаратилган амалий ҳаракат. Лойиҳалаш “ғоя – мақсад – кутиладиган натижа – тахмин қилиш, башоратлаш - режалаштириш” тизимига асосланади. Лойиҳалаш моддий буюм, қуроллар, масалан: компьютер технологияси ёки оддий иш қоғози, чизғич, қалам, маркер, нусха кўчириш аппарати (принтер) ва бошқа воситалар ёрдамида амалга оширилади. Лойиҳани яратиш учун педагог: лойиҳани яратиш; жараённи босқичма-босқич ёритиш; мақсадни аниқ белгилаш; мақсадга мос вазифаларни аниқлаш; ўқув материали мазмунини шакллантириш; савол ва топшириқлар тизимини ишлаб чиқиш; жараён ёки тадбирнинг методик тузилишини асослаш; талабанинг билим даражасини ташхислаш ва унинг тарбияланганлик даражасини баҳолаш каби кўникма ва малакаларга эга бўлиши зарур. Download 16.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling