Баённомасидан КЎчирма тошкент шаҳри «3» декабрь 2022 йил


Download 24.95 Kb.
bet1/6
Sana28.12.2022
Hajmi24.95 Kb.
#1012449
TuriДиссертация
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
qaror


«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Ўзбекистон халқаро ислом академияси илмий ишлар ва
инновациялар бўйича проректори
___________________З.М.Исломов
«___» _____________ 2022 й.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси кафедралараро бирлашган илмий семинари йиғилиши


____ Баённомасидан




КЎЧИРМА
Тошкент шаҳри «3» декабрь 2022 йил


ҚАТНАШДИЛАР: Илмий семинар раиси проф. Х.Нигматов, раис ўринбосари доц. Қ.С.Рахманов, т.ф.д., доц. Ф.М.Нуралиев, доц. М.С.Ходжаева, доц. в.б.лар Т.С.Жумаев, Д.Тухтаназаров, А.Махкамов, т.ф.ф.д. (PhD) У.Содиқов, катта ўқитувчилар Р.Б.Джураева, А.Дадамухамедов ва ўқитувчи Б.Сайдахмедова.


ИЛМИЙ СЕМИНАР РАИСИ проф. Х.Нигматов
ИЛМИЙ КОТИБ PhD. А.А.Махкамов


КУН ТАРТИБИ:

  1. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУнинг таянч докторанти Гиёсов Улуғбек Эшпулатович 05.01.04 – «Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти» ихтисослиги бўйича техника фанлари фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзган «Виртуал университет ташкил қилишда 3D моделларини яратиш ва дастурий воситасини ишлаб чиқиш» мавзусидаги диссертация иши муҳокамаси.


Илмий раҳбар: т.ф.д, доц. Ф.М. Нуралиев
Тақризчи: т.ф.н, доц. Қ.С.Рахманов

Диссертация иши Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида бажарилган.


ЭШИТИЛДИ:
Мажлис раиси Х.Нигматов семинар қатнашчиларини кун тартиби билан таништирди ва «Виртуал университет ташкил қилишда 3D моделларини яратиш ва дастурий воситасини ишлаб чиқиш» мавзусидаги 05.01.04–«Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти» ихтисослиги бўйича техника фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертациясининг асосий мазмунини баён этиш учун диссертант У.Э.Гиёсовга сўз навбатини берди.
У.Э.Гиёсов диссертациянинг асосий мазмуни бўйича тайёрланган маърузасида диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти, тадқиқотнинг Ўзбекистон Республикаси фан ва технологиялари тараққиётининг устувор йўналишига мослиги ва илмий тадқиқот лойиҳалари билан боғлиқлиги, тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари, объекти ва предмети, илмий янгилиги ва амалий олинган натижалар, натижаларнинг ишончлилиги, уларнинг назарий ва амалий аҳамияти, тадқиқот натижаларини амалда жорий қилиш ҳолати, нашр этилган ишлар ва диссертация тузилиши бўйича маълумотларни баён қилди.
Маърузада изланувчи томонидан «Виртуал университет ташкил қилишда 3D моделларини яратиш ва дастурий воситасини ишлаб чиқиш » мавзусидаги диссертацияси бўйича олиб борилган илмий ва амалий тадқиқот ишининг асосий натижалари баён қилинди.
Диссертант маърузасини тугатгандан сўнг диссертация тадқиқотининг мазмунини муҳокамаси бошланди.

Download 24.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling