ДИССЕРТАЦИЯ ИШИНИНГ ИХТИСОСЛИК ПАСПОРТИГА МУВОФИҚЛИГИ
Гиёсов Улуғбек Эшпулатовичнинг «Виртуал университет ташкил қилишда 3D моделларини яратиш ва дастурий воситасини ишлаб чиқиш» мавзусидаги диссертация иши 05.01.04 – «Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти» ихтисослигининг қуйидаги бандларига мос келади:
дастурлар ва дастурий тизимларнинг ўзаро алоқасини таъминлаш учун моделлар, усуллар, алгоритмлар, дастурлаш тиллари ва дастурий воситалар;
инсон машинаси интерфейси: машина графикаси, визуализация, тасвирга ишлов бериш, виртуал реаллик тизимлари, мултимедия алоқалари моделлари, усуллари, алгоритмлари ва дастурлари.
ТАДҚИҚОТ ИШИНИНГ ИЛМИЙ ЯНГИЛИКЛАРИ
Гиёсов Улуғбек Эшпулатовичнинг «Виртуал университет ташкил қилишда 3D моделларини яратиш ва дастурий воситасини ишлаб чиқиш» мавзусидаги диссертация ишининг илмий янгилиги.
виртуал муҳитида миллий 3D моделларини BMF формати асосида экспорт қилиш дастурий восита плагини ишлаб чиқилган;
виртуал борлиқ таълим муҳитида экстерьер ва интерьер 3D объектлари асосида график маълумотлар базасининг структураси яратилган;
vAcademia тизимида миллий объектлар 3D моделлари асосида виртуал ўқув муҳитини лойиҳалаш дастурий воситасининг таркибий тузилмаси такомиллаштирилган.
виртуал борлиқ муҳитида уч ўлчовли примитивлар асосида виртуал кўргазма ва миллий университет 2D/3D визуаллаштириш моделлари ишлаб чиқилган.
ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИНИНГ ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ АҲАМИЯТИ
Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти 3D виртуал университетнинг уч ўлчовли виртуал муҳитини яратишда экстерьер ва интерьер виртуал уч ўлчовли объектларини ишлаб чиқиш усул ва алгоритмлардан фойдаланиш илмий ва назарий асосларини истиқболли ривожланишига ҳисса қўшиши билан изоҳланади.
ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИНИНГ ИШОНЧЛИЛИГИ
Виртуал 3D университет ўқув жараёнини ташкил қилиш моделларини шакллантиришда дастурий воситаси тўғри қўлланилиши тажрибавий тадқиқотлардаги ижобий натижаларга мутаносиблиги билан изоҳланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |