Муаллиф ўз илмий ишининг
Download 25.44 Kb.
|
1 2
Bog'liqИсматов Аҳаджон такриз
Исматов Аҳаджон Мўйдинжоновичнинг “Ўқувчиларнинг креатив компетентлигини шакллантириш ҳамда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш технологиялари (технология фанини ўқитиш мисолида)” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим-тарбия назарияси ва методикаси (соҳалар бўйича) Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияга Т А Қ Р И З Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган “Илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш” каби устувор вазифалар белгиланган. Юқори малакали кадрларни тайёрлашда таълим жараёни самарадорлигини оширишга қаратилган янги педагогик технологияларни ишлаб чиқиш ва уларни касбий фаолиятга тайёрлаш амалиётига жорий қилиш учун таълим муассасаларида бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг методик фаолиятини ривожлантириш зарурлигини кўрсатмоқда. Шу нуқтаи назардан қараганда Исматов Аҳаджон Мўйдинжоновичнинг тадқиқот иши бугунги кунда долзарб ҳисобланади. А.М.Исматовнинг диссертация иши кириш, уч боб, хулоса ва фойдаланган адабиётлар рўйхатидан иборат. Муаллиф ўз илмий ишининг кириш қисмида тадқиқот мавзусининг долзарблиги, ўрганилганлик даражаси, мақсади, тадқиқот методлари, методлогик асоси, объекти, предмети ва вазифалари, илмий янгилиги, илмий ва амалий аҳамияти, тадқиқотни ўтказиш босқичлари ва методлари, шунингдек олинган натижаларнинг математик-статистик тахлили ўз ифодасини топган. Умумий ўрта таълим мактабларидаги технология дарсларида замонавий педагогик технологиялардан фойдаланишнинг самарали йўлларини аниқлаш, уларни мактаб амалиётига жорий этишни асослаш ва технология фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларда креатив компетентликни шакллантириш мазмуни, самарали шакл, метод ва воситаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ қилиш мақсад сифатида олинган. Тадқиқотчи қўйилган мақсадларга эришиш ва тадқиқот фаразини тасдиқлаш учун беш пункдан иборат вазифалар белгилаб олган. Биринчи бобда Ўқувчиларнинг креатив компетентлигини шакллантиришнинг назарий асосларини ёритган. Бунда ўқувчиларнинг таълими жараёнида креатив компетентлигини шакллантиришда педагогик шарт шароитлар ва креативликни ривожлантиришнинг энг унумли йўлларидан бири барча ўқувчиларни бошланғич синфданоқ маҳсулдор ижодга ва касбга ўрганиш билан машғул бўлишга жалб этиш, дарсларни ижодий тарзда ташкил қилиш, турли хил ноанъанавий дарс усулларидан кенг фойдаланишни ёритган. Таълим олувчиларда кенг фикрлаш, ижодийлик, ижодий тафаккур – креативликни, креатив компетентлиг ва иқтидорни ривожлантириш учун таълим жараёнида турли хил усуллар, ривожлантирувчи технологиялар ёрдамида улар аввало кенг тафаккурни, иродавий хусусиятларни, ўзига нисбатан ишонч туйғусини, фаоллик ва фаолиятни, меҳнат қилиш кўникмаларини, мақсад сари интилиш хусусиятларини таркиб топтириш лозимлигини ёритган. Дарс типларини ўқитувчининг ўқувчиларни креатив компетентлигини оширишда қуйидаги кўрсатмаларга амал қилиши мақсадга мувофиқлигини кўрсатган. Ўқувчиларнинг таълими жараёнида креатив компетентлигини шакллантиришнинг педагогик - психологик асосларини ёритиб, у ерда ўқувчилар ўз олдиларига аниқ мақсад қўя олиши, шунингдек, ўз имкониятлари доирасида амалга ошириш мумкин бўлган иш-ҳаракат ёки фаолиятни ташкил этиб, унинг самарали якун топиши учун астойдил интланиш шартларини ёритган. Ўқувчиларнинг таълим жараёнида креатив компетентлигини шакллантиришда педагогик технологиялардан фойдаланиш жараёнларини педагогик технология назариясини тахлили асосида бажарган Тадқиқотнинг икинчи бобида ўқувчиларнинг креатив компетентлигини технология фанини ўқитишда шакллантириш методикаси куриб чиқилган. Бунда технология фанини ўқитишда ўқувчиларни креатив компетентлигини педагогик технологиялар ресурсларидан фойдаланган ҳолда шакллантириш мазмуни, шакл ва воситалари, ўқувчиларнинг таълими жараёнида креатив компетентлигини шакллантиришда педагогик туркум фанларнинг интеграцияси. Бинобарин, ўқитувчи нафақат дастурдаги мавзуларга оид интегратив материалларни йиғиши, балки уни тизимлаштириши, улар билан ўқувчиларни дарсда ва дарсдан ташқари машғулотларда таништириш мақсадида зарурий методларни излаб топиши ва педагогик кузатишга кўра, технология фаниини ўқитишда, интегратив материалларни танлаш шартларини кўрсатган. Педагогик технологиялар ресурсларидан фойдаланган ҳолда ўқувчиларнинг таълими жараёнида креатив компетентлигини шакллантириш методикаси ёритилган ва ҳар қандай лаёқат қобилият даражасига кўтарилиши учун энг мураккаб йўлни босиб ўтиши кераклиги хамда қобилиятлар илк даврларданоқ ривожлана бошлаб, бир неча босқичда амалга ошириш босқичларини мисоллар асосида кўрсатган. Тадқиқотнинг учинчи бобида технология фанини ўқитишда ўқувчиларнинг креатив компетентлигини шакллантириш мезонлари ишлаб чиқилган. Таклиф этилаётган креатив педагогик технологиянинг ўзига хос жиҳатлари изоҳланган, ўқувчининг креативлик потенциалининг устувор тамойиллари асосида шакллантирилган. Тажриба-синов ишлари натижалари таҳлили замонавий педагогик технологияларни қўллаш асосида технология фани дарсларида 5-7-синф ўқувчиларини креатив компетентлигини шакллантиришни тажриба-синов асосида текшириб кўриш мақсадида Республикамиздаги учта шаҳар, Наманган шаҳридаги 82-сонли мактаб, Тошкент шаҳридаги 217-сонли мактаб ва Жиззах шаҳридаги 16-сонли мактаб, жами 470га яқин ўқувчи қамраб олинган. Тажриба ишлари 2017йилдан 2020 йилгача олиб борилган ва олинган натижалар диаграммалар орқали акс эттирилган. Download 25.44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling