8-мавзу: Ирода хақида умумий тушунча. Ички иродавий бошқарув. Иродавий хусусиятларни ўрганиш методлари. Режа


Download 20.87 Kb.
bet1/5
Sana19.06.2023
Hajmi20.87 Kb.
#1619695
  1   2   3   4   5
Bog'liq
8-mavzu


8-мавзу:Ирода хақида умумий тушунча. Ички иродавий бошқарув. Иродавий хусусиятларни ўрганиш методлари.
Режа:
8.1.Ирода ҳақида умумий тушунча.
8.2. Иродавий ҳаракатлар ва иродавий жараёнларнинг тавсифи.
8.3.Ироданинг асосий ххусусиятлари.
8.4.Хулқ-атворни иродавий бошқарув.Шахс иродасининг шаклланиши.
8.5.Ирода механизмлари.Ирода ихтиёрий ҳиссиёт сифатида.
Таянч сўз ва иборалар:
Ирода, иродавий ҳаракатлар, иродавий жараёнлар, ироданинг хусусиятлари, хулқ-атвор, иродавий бошқарув, ирода шаклланиши, ирода механизмлари.
8.1.Ирода ҳақида умумий тушунча.
Борликни акс эттириш, фаолиятни муайян йуналишда ташкил килиш, муаммолар ечимини эгаллаш юзасидан маълум бир карорга келиш, уни амалга ошириш жараёнида кийинчиликларни енгиш харакатлар ёрдами билан руёбга чикади. Турли эҳтиёжлар (шахсий, жамоавий, табиий, маданий, моддий, маънавий) туфайли вужудга келадиган, максадга йуналганлик хусусиятини касб этадиган шахснинг фаоллиги ўзининг тузилиши, шакли ранг-баранг булган харакатлар, хатти-ҳаракатлар ва саъи-харакатлар ёрдами билан табиат, жамият таркибларини максадга мувофик келмаганлиги сабабли кайта куради, такомиллаштиради, эзгу ниятга хизмат қилдиришга бўйсундирилади. Эҳтиёж, мотив, кизикиш, англашилмаган, англашилган майллар негизидан келиб чикадиган барча куринишдаги харакатлар ўзларининг юзага келишига биноан ихтиёрсиз ва ихтиёрий туркумларга ажратилади. Одатда психологияда ихтиёрсиз харакатлар англанилган ёки етарли даражада англанмаган истак, хохиш, тилак, майл, установка ва шу кабиларнинг ички туртки таъсирида пайдо булиши натижасида руёбга чикарилади. Мазкур истак ва унинг бошка шакллари импульсив (лотинча impulsus ихтиёрсиз кузголиш маъносини англатади) хусусиятига эга булиб, инсон томонидан англанилмаганлиги учун маълум объектга каратиш юзасидан режалаштирилмаган, хатто кўзда тутилмаган булади. Инсоннинг фавкулоддаги вазиятда юзага келадиган саросималик аффекти, дақшат, ҳаяжонланиш, ажабланиш, шубхаланиш ва шунга ўхшаш бошка мохиятли, хар хил шаклдаги хатти-харакатлари ихтиёрсиз туркумдагиларга ёркин мисолдир. Ундаги атамалар маъноси, акс этиш имконияти бундан олдинги хиссиёт тугрисидаги маълумотларда кенг кўламда баён килинган. Бошка категория га тааллукли харакатлар ихтиёрий харакатлар деб номланиб, улар максад кўзлаш, максадни англашни ва уни амалга оширишни таъминловчи операциялар, усуллар ва воситаларни шахс уз миясида тасаввур килишни, самарадорлигини тахминан бахолашни тақозо этади. Ўзининг мохияти билан тафовутланиб турувчи ихтиёрий харакатлари инг алохида гурухини иродавий харакатлар деб аталувчи туркум ташкил килади. Психологик маълумотларга асосланган холда уларга куйидагича таъриф бериш мумкин: «Максадга эришиш йўлида учрайдиган карама-каршиликдарни бартараф килиш жараёнида зур бериш билан уйгунлашган, муайян максадга йўналтирилган онгли харакатлар иродавий харакатлар дейилади». Шахснинг иродавий фаолияти уз олдига кўйган англанган максадларни бажаришдан, амачга оширишдан иборат содда шаклдаги харакатларнинг мажмуасидан иборат эмас. Зур беришни такозо этмайдиган иш-харакати (масалан, шкафдан чойнак олиш, сочикни козикка ил иш ва ҳоказолар) билан иродавий фаолият таркиблари уртасида кескин тафовут мавжуд. Иродавий фаолият узига хос хусусиятга эга булиб, унинг мохияти шундан иборатки, бунда шахс уз олдига куйган ва унга мухим ахамияг касб этувчи максадларига ўзи учун камрок кийматга молик хатти-харакат мотивларини бўйсундиради. Устувор (етакчи) мотивлар кўшимча кўмакчи мотивларни муайян йўналишга сафарбар килиб, умумий максадга хизмат килдиради. Шахс фаоллигининг хар хил кўриш


Download 20.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling