Баённомасидан КЎчирма тошкент шаҳри «3» декабрь 2022 йил


Download 24.95 Kb.
bet2/6
Sana28.12.2022
Hajmi24.95 Kb.
#1012449
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
qaror

Семинар раиси: Раҳмат. Илмий семинарнинг савол-жавоб қисмига ўтсак.
Профессор Х.Нигматов
1. Биринчи ва иккинчи илмий янгиликларни изоҳлаб беринг ва тақдимотни қайси бандиди келтирилган?
2. Ўзбекистонда виртуал университет ташкил қилишда 3D моделларини яратиш қисми бўйича қайси олимларни ишларини ўрганиб чиқдингиз ?
3. Дастурий восита плагини қайси дастурлаш тилида ишлаб чиқилган?
4. Дастурий восита билан виртуал муҳит интеграцияда ишлаши учун
қандай турдаги математик моделни ишлатгансиз?
Раҳмат.
Жавоб:
1. Биринчи илмий янгилик 11-12-13-14-слайдларда келтирилган бўлиб, 3D график дастурий восита пакетларидан фойдаланган ҳолда моделлаштирувчи мутахассис виртуал муҳитлар учун экстерьер ва интерьер объектларни 3D моделларини ишлаб чиқиш ва виртуал муҳитга экспорт қилиш алгоритмларни ҳисобга олган холда, миллий 3D моделларини BMF формати асосида экспорт қилиш дастурий инструментини ишлаб чиқиш ва виртуал муҳитга жойлаштириш учун объектларни қуришда соддалаштирилган кўринишда лойиҳалаш алгоритми келтирилган. Иккинчи илмий янгилик 16-18-19-слайдларда келтирилган бўлиб, унда виртуал борлиқ таълим муҳитида экстерьер ва интерьер 3D объектлари асосида график маълумотлар базасининг структураси келтирилган.
2.Ўзбекистонда М.Х.Лутфиллаев, Ф.М.Нуралиев, М.Артикова, В.С.Хамидовларни ишларини ўрганиб чиқдим. Виртуал муҳитни, визуаллаштириш, 3D моделлаштириш ва 2D имитацион моделлаштириш бўйича ишлар олиб боришган.
3. Экспорт қилиш учун С++ дастурлаш тилида яратилган ва 3D модел конвертори плагини учун Assimp кутубхонасидан фойдаланиш блокининг класслар диаграммаси келтирилди. 3D модел конвертори плагин –бу алоҳида дастур бўлиб, Assimp кутубхонаси ёрдамида ишлайди. Ушбу кутубхона 3D моделни BMF форматига ўтказиш ва текстуралардаги расм учун PNG, JPEG форматларини оқилона қабул қилишга рухсат беради (1024х1024 пикселдан ошмаслиги керак).
4. Реляцион алгебра амалларига асосида виртуал борлиқ таълим муҳитида график маълумотлар базасининг муносабатларини қуриш маълумотларнинг модели кўрсатилган. vAcademia.uz тизимида график маълумотлар базасининг виртуал олам муҳитида курсларга қатнашиш ва виртуал муҳит учун янги фойдаланувчи ҳуқуқлари (роллари)нинг математик модел қисми келтирилган. Диссертациянинг асосий матнида атрофлича тўлиқроқ формулалар асосида баён этилди.

Download 24.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling