Баённомасидан КЎчирма тошкент шаҳри «3» декабрь 2022 йил


Download 24.95 Kb.
bet3/6
Sana28.12.2022
Hajmi24.95 Kb.
#1012449
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
qaror

Семинар раиси: Раҳмат. Марҳамат, кимда тадқиқот бўйича қандай саволлар бор?
доц. в.б. Д.Тухтаназаров: Ўзбекистонда сизни ишингизга алоқадор қандай ишлар бажарилган ёки бажарилмоқда? Тиббиётда VR технологияси Ўзбекистон сайёҳлик шаҳарларининг 3D ва VR box моделлари, VR tour, VRни қўллаб-қувватловчи Мангу Саркарда ўйинлари ишлаб чиқарилмоқда. Юқоридаги ишлар офлайн ҳолатда ишлатилади. Биз таклиф қилаётган виртуал муҳитлар учун дастурий восита онлайн ҳолатда миллий виртуал мадраса типидаги Ўзбекистоннинг тарихий машҳур объектлари ( Регистон ансамбли, Улуғбек номидаги обсерватория (Самарқанд), Маъмун академияси (Хоразм), Кўкалдош ва Абулқосм (Тошкент) ва бошқалар) мисолида виртуал ўқув муҳитини яратиш ва ушбу виртуал муҳитларимизда витуал дарс ўтишимиз мумкин.
2-савол. 3D контент нима ва қандай мақсадда ишлатилади?
Жавоб: Виртуал муҳитдаги 3D контент-компьютерли моделлаштириш муҳити, контенинг бир бўлагини англатувчи, 3D модел таркиби, объект ва текстурлардан таркиб топган, 3D дунё маълумотлари (геометрия ва текстуралар) ва фойдаланувчи объектлари учун сақлаш виртуал 3D оламни ички қисмида жойлашган геомтрик хусусятга эга модулдир.
доц. в.б. А.Маҳкамов: 3D моделларни дастурий восита ёрдамида сақлаш принципи қандай амалга оширилади?
Жавоб: Уч ўлчовли объект маълумотлари (чизиқлар, нуқталар полигонлар, текстуралар) стркутураланган маълумотлар базасига янги ёзув кўринишида float вa varchar турларида сақланади.
2-савол. Жараён қайта ишлашга тўғри келса қандай амалга оширасиз?
Жавоб: 3D модел конвертори –бу алоҳида дастур бўлиб, Assimp кутубхонаси ёрдамида ишлайди. Ушбу кутубхона 3D моделни BMF5 форматига ўтказиш ва текстуралардаги расм учун PNG, JPEG форматларини оқилона қабул қилишга рухсат беради (1024х1024 пикселдан ошмаслиги керак). Қўшимча дастурий инструмент 3D Мах учун алоҳида ишлаб чиқилган.
Семинар раиси: Яна саволлар борми? Менимча саволлар етарли. Энди тақризчини эшитсак. Тақризчи Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари” кафедраси мудири т.ф.н, доц. Қ.С.Рахманов.

Download 24.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling