Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти


Download 88.76 Kb.
bet1/4
Sana31.01.2024
Hajmi88.76 Kb.
#1817724
TuriДиссертация
  1   2   3   4
Bog'liq
shpalgalka


Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти.
Жаҳон тарихида инсоният цивилизацияси ривожига катта ҳисса қўшган маданий алоқалар тарихини ўрганишга катта эътибор қаратиб келинмоқда. Бугунги кунда дунёнинг ривожланган давлатларидаги илмий тадқиқотлар олиб борувчи ташкилотларида, шунингдек, жаҳоннинг етакчи илмий марказларида Буюк Ипак йўли йўналишида жойлашган тарихий-маданий вилоятларнинг тарихи ва маданиятини тадқиқ этиш, жумладан, қадимги давр ва ўрта асрларда халқаро маданий муносабатларда Марказий Осиё ва унинг тарихий-маданий ўлкаларининг тутган ўрнини ёритишга қаратилган тадқиқотлар олиб борилмоқа.
Ўзбекистоннинг халқаро маданий алоқалари кенгайиб бораётган ҳозирги даврда бу алоқалар тарихини ўрганишни долзарб вазифа сифатида кун тартибига қўймоқда. Шу муносабат билан Россия, Хитой ва бир қатор Европа олимлари томонидан маданий ва иқтисодий алоқаларни ўрганиш жараёнлари ёритилиб, антик ва илк ўрта асрлар даврида кечган маданий ҳамда иқтисодий муносабатлар масалаларига бағишланган кўпгина илмий лойиҳалар, ишланмалар доирасида тадқиқотлар олиб борилаётгани диққатга сазовордир. Марказий Осиёнинг қадимий тарихий ўлкаларидан бири бўлган Уструшона вилояти қадимда Фарғона, Тошкент ва Зарафшон воҳалари, Шарқий Туркистон ва Хитойнинг маданий ҳамда иқтисодий алоқалари тизимидаги ўрни билан ажралиб туради. Бу ҳолат танланган мавзунинг долзарблиги ва аҳамиятини билдирувчи асосий кўрсаткичлардан ҳисобланади.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг қадимги тарихий-маданий вилоятлари тарихи ҳамда маданиятини ўрганишга этибор давлат сиёсатида жиддий тус олди. Зеро, Президентимиз таъкидлаганларидек, “Тарихий меросни асраб-авайлаш, ўрганиш ва авлодларга қолдириш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан биридир”1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016-йил 18-июлдаги ПҚ-2562-сон “Ўзбекистон тарихи соҳасидаги тадқиқотларни ташкил етиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”,
халқимизнинг бой тарихи, моддий ва маданий меросини илмий ўрганиш, тарғиб қилиш ва бойитиб бориш каби вазифаларни бажаришда мазкур тадқиқот муайян даражада хизмат қилади.

Download 88.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling