Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти


Download 88.76 Kb.
bet3/4
Sana31.01.2024
Hajmi88.76 Kb.
#1817724
TuriДиссертация
1   2   3   4
Bog'liq
shpalgalka

Диссертациянинг II боби “Уструшона минтақанинг антик ва илк ўрта асрлардаги маданий алоқалар тизимида,Ички йўллар” деб номланган. Унинг 1 параграфи “Чоч билан маданий алоқаларнинг таҳлиллари”га бағишланган. Араблар босқинидан олдин ва унинг арафасида Ўрта Осиёда Суғд, Уструшона, Чоч ва Фарғона тарихий-маданий вилоятлари мавжуд бўлган. Улардаги иқтисодий ва маданий ҳаёт турли тилларда сўзлашувчи ва ҳар хил динларга эътиқод қилувчи халқларнинг тенглиги ва ҳамкорлиги асосида ташкил етилган еди. Чочнинг халқаро савдога чиқиши Уструшона ҳудуди орқали амалга оширилган.

2-бобнинг 2-параграфи “Фарғона билан маданий алоқалар ва ўзаро таъсир йўллари” деб номланган бўлиб, манбаларда Фарғона “Даван”, “Фейган”, суғд тилида эса “Фарғона” деб эслатилади. VII асрда Фарғона ҳукмдорлари “ихшид” деб аталган ва фарғоналикларнинг тили суғдий ҳамда туркий бўлган.


2-бобнинг 3 параграфи “Суғдиёна билан маданий алоқалар ва ўзаро таъсир. Йўллар ва йўналишлар” деб номланган бўлиб, Суғднинг минтақавий ва ташқи алоқаларида Уструшона муҳим ўрин тутган. Бу ҳудуд ўтроқ ва кўчманчи минтақалар ўртасида “алоқа макон” эди. Азалдан Суғд ва Чоч таъсиридаги бу ўлкадан ўтган савдо йўллари чўл минтақаси ва Сирдарё бўйларини Зарафшон воҳаси – Суғд ва жануб – Тохаристон билан боғларди5. Уструшона Суғднинг Маймурғ мулкига чегарадош бўлиб, Зарафшоннинг юқори оқимидаги Суғд қишлоқларига Уструшона орқали ўтилган6. Хитой манбаси “Тан шу”га кўра, Су-дуй-ша-на (Суо-туаи-са-на)7дан Ши (Чоч) ва Кан (Самарқанд)гача бўлган масофа бир хил, Тухоло (Тохаристон)гача узоқроқ ҳисобланган.
Энг янги тадқиқотлар материалларидан кўриниб турибдики, қадимда ва илк ўрта асрларда Марказий Осиёдаги савдо-сотиқ ва айирбошлашнинг устувор йўналиши Хитой ҳисобланган. Мазкур ноёб иқтисодий йўлакнинг яратилиши ва фаолият юритишида Уструшона аҳолиси катта рол ўйнаган. Уструшона ва Хужанд шаҳри Шарқ ва Ғарбни бирлаштирувчи муҳим бўғин ҳисобланган. Чунки Суғддан Фарғона ва Хитойга олиб борадиган йўллар Уструшона ҳудуди орқали ўтган.
III бобнинг 2-параграфи “Халқаро маданий алоқаларнинг минтақа цивилизацияси ривожида тутган аҳамияти” деб номланади. Мунчоқтепа, Қалиятепа ва бошқа археологик ёдгорликларда мустаҳкам мудофаа иншоотлари, қалъалар харобалари, ирригация иншоотларининг қолдиқлари ўрганилган бўлиб, улар Уструшоналиклар асосан ўтроқ аҳоли бўлганлигидан, аммо қишлоқ хўжалик экинларининг катта майдонлари борлиги ҳақидаги маълумотлар йэтарли эмаслиги Уструшонанинг ягона марказлашган сиёсий ҳокимиятга бўйсунмаганлигидан далолат беради8.

Download 88.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling