22-маъруза. Ижтимоий инжинерияга карши химоя Маълумотларни қайта тиклаш


Download 63.95 Kb.
bet1/4
Sana26.01.2023
Hajmi63.95 Kb.
#1128268
  1   2   3   4
Bog'liq
22-ma\'ruza


22-маъруза. Ижтимоий инжинерияга карши химоя
Маълумотларни қайта тиклаш. Маълумотларнинг йўқолиши ҳар қандай ташкилот учун жиддий муаммо ҳисобланади. Шу сабабли, маълумотларни қайта тиклаш усулларидан фойдаланиш талаб этилади. Ушбу жараён маълумотларнинг қандай йўқолганига, маълумотларни қайта тиклаш дастурий воситасига ва маълумотларни тиклаш манзилига боғлиқ.
Маълумотларни сақлаш воситаларида, USB хотирада, қаттиқ дискда, DVD ва бошқа сақлагичларда маълумотларни қайта тиклаш мумкин. Қайта тиклаш жараёнининг муваффаққиятли амалга оширилиши фойдаланувчининг малакасига боғлиқ. Маълумотларни қайта тиклаш жараёнида билим ва тўғри танланган восита муҳим ҳисобланади.
Маълумотларни қайта тиклаш ҳар доим ҳам муваффақиятли бўлмаслиги мумкин. Агар сақлагичда хатолик мавжуд бўлса ёки унга кўп зарар етган бўлса, маълумотларни тиклашнинг имкони бўлмаслиги мумкин. Маълумотларнинг қайта тикланиш эҳтимоли уни ўчирилганлик сабабига боғлиқ. Маълумотларни йўқолишига сабаб бўлувчи ҳоллар қуйидагилар:
Файлни ўчириш: агар файл ўчирилса, ушбу соҳа қайтадан ёзилгунга қадар сақлагичда мавжуд бўлади. Маълумотлар сақланган соҳадаги кичик хотирага маълумотлар ёзилиши бутун маълумотларни тикланмаслигига сабабчи бўлиши мумкин. Windows ОТда NTFS файл тизимида маълумотларни ўчириш алгоритми мавжуд ва маълумотларни тиклаш ҳам ушбу алгоритм асосида амалга оширилади.
Файлнинг зарарланиши: агар ОТ зарарланса, маълумотларни дискнинг қисмлар жадвали ёрдамида тиклаш мумкин. Агар дискнинг қисмлар жадвали ҳам зарарланган бўлса, қайта тиклашнинг махсус воситаларидан фойдаланишга тўғри келади.
Қаттиқ дискнинг физик зарарланиши: қаттиқ дискка физик таъсир бўлиши, файлни зарарланишига қараганда, катта йўқотишга сабаб бўлиши мумкин. Бу эса маълумотларни қайта тиклашнинг махсус сатҳидан фойдаланишни талаб этади. Зарарланган физик дискдан маълумотларни тиклаш вақтида, тиклаш жараёнининг муҳити турли ифлосланишлардан ҳоли бўлиши зарур. Яъни, бу жараён тоза хонада амалга оширилиши шарт. Чанг бўлган соҳаларда маълумотларнинг қайта тикланиши қийин бўлади.
Маълумотларни қайта тиклашда қуйидагиларни эсда сақлаш зарур:

  • маълумотлар йўқолган қаттиқ дискга қайта тикланган маълумотларни ёзмасликни;

  • турли захира нусхаларни амалга ошириш ва уларни турли манзилларда сақлашни;

  • маълумотларни қайта тиклаш ҳар доим ҳам 100% самара бермаслигини.

Амалда сақлагичлардаги йўқолган маълумотларни тиклашда махсус дастурий воситалардан фойдаланилади. Уларга Recovery My Files, EASEUS Data Recovery Wizard, Advanced Disk Recovery, Handy Recovery, R-Studio, Data Recovery Pro, Recuva, Total Recall, Pandora Recovery кабиларни мисол сифатида келтириш мумкин.

Download 63.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling