Ma’ruza bo’yicha o’quv materiallari мавзу: Болалар психологияси ўқув фани сифатида


Болалар психологияси: назария ва амалиёт


Download 287.6 Kb.
bet4/42
Sana02.11.2023
Hajmi287.6 Kb.
#1739112
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
56849 ruzalar matni

4. Болалар психологияси: назария ва амалиёт
Ёш психологиясининг бугунги кундаrи энг мухим муаммолари қуйидагилардан иборат:
а) турли психофизиологик функцияларнинг ёшга оид меъёрларини илмий жихатдан асослаб бериш;
б) индивид, шахснинг етуклик мезонлари ва намуналарини аниқлаш;
в) хаётнинг турли босқичларида инсоннинг реал ва потенциал им­кониятлари қандай булишини аниқлаш;
г) инсон хаётининг дастлабки босқичлари унинг келгусидаги та­рққиётида қандай роль уйнашини тушуниш ва илмий башорат килиш.
Ушбу муаммоларни хал этиш учун инсон хаётининг хap бир босқичида - болаликда, успиринликда, етуклик ва қариликда унинг психикасидаги узгаришларни чyкур уpганиш талаб этилади.
Айрим уpинларда болалар психологиясига синоним сифатида «гене­тик психология» тушунчаси ишлатилмоқда. Бу холатни тугри деб бахолаш мумкин эмас. Чунки генетик психология психик жараёнлар­нинг пайдо булиши ва ривожланишини уpганади. Болалар психология­сининг предмети эса фақат психик жараёнлар тараққиёти билангина чекланиб қолмайди.
Болалар психологияси фанининг пеадагогик психология фани билан алоқаси.
Педагогик психология XIX асрнинг иккинчи ярмига келиб вужудга келган ва психология фанига генетик ғояларнинг кириши билан янадда риводланди. Рус педагоги К.Д.Ушинский (1824-1870) ўз асарларида жумладан “Инсон тарбия предмети сифатида” асарида шундай деб ёзади: “Инсонни ҳар томонлама тарбиялайдиган педагог уни ҳар томонлама билиши, тушуниши керак”.
Бола тарбиялаш ва унинг ривожланишининг психофизиологик жихатларини И.М.Сеченов (1829-1905) кўрсатиб ўтган. У кишининг психик ривожланиши сабабли боғланиш асосида содир бўлади дейди. Яъни психиканинг келиб чианбаи - ўзгариб турувчи ҳаёт шароитларидаги қўзғатувчилардир ва бу қўзғатувчилар инсон нерв системасига таъсир қилади ва мураккаб боғланиш пайдо бўлади. Мана шу боғланиш эса бола психикасининг ривожланишига олиб келади.
И.П.Павловнинг бош мия қобиғидаги нерв боғланишлари тўғрисидаги қонунлари ва умуман психологич соҳасида экспериментларнинг сезиларли ютуқлари (Вебер, Фехюр) томонидан хотиранинг ўрганилиши ёш ва педагогик психологиянинг ривожланиши етарлича асос бўлди.
Педагогик психология эса таълим ва тарбиянинг психологик қонуниятларини ўргаади. ўқувчининг билиш фаолияти ва уларнинг ақлий ривожланиши билишнинг мулоқотга киришиши ва меҳнатининг онгли субъектлари сифатида шаклланиб бориши педагогик психологиянинг предмети ҳисобланади.
Бўлажак ўқитувчилар учун мазкур курс бўйича олинадиган билимлар жуда муҳим аҳамиятга эга. ўқитувчи ўз фаолиятида ёш психология маълумотларини қўллай олиш керак.
Ўз навбатида боланинг психик ривожланишидаги барча босқичларда ўкув тарбия жараёнининг самарадорлигини оширишда педагогик психология тўлақонли жавоб беради.



Download 287.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling