Ma’ruza bo’yicha o’quv materiallari мавзу: Болалар психологияси ўқув фани сифатида
Download 287.6 Kb.
|
56849 ruzalar matni
2. Фаннинг асосий категориялари.
Болалар психологияси фанининг асосий категориялари, яъни тушунчалари қаторига қуйидагилар киради: «ёш», «болалик», «тараққиёт», «усиш», «детерминизм», “гетерохронли”, «тизимлилик». Албатта, фаннин категориялари фaкат бу тушунчалар билан чекланмайди. Аосий категориялар жумласига булардан ташкари, «тараққиётнинг ижтимоий вазияти», «етакчи фаолият типи» ва бошқа бир қaтоp тушунчаларни киритиш мумкин. Бу тушунчалар психология сохасидаги илгор тадқикотлар натижасида шаклланган ва фанга олиб кирилган. Болалар психологияси фанини урганиш маълум маънода ушбу фаннинг категорияларини узлаштиришдан иборат. Куйида биз болалар психологияси фанининг айрим асосий категориялари хусусида алохида тухталиб утамиз: Болалик-онтогенезнинг дастлабки даврларини белгилаш учун (тугилгандан усмирликкача булган даврни белгилаш учун) қулланадиган тушунча. Ёш даврларининг анъанавий таснифига кура болалик гудаклик (тугилгандан 1 ё:шгача) , илк болалик (1 ёшдан 3 ёшгача) , мактабгача ёш (3 ёшдан 6-7 ёшгача) ва кичик мактаб ёши (6-7 ёшдан 10-11ёшгача) даврларини уз ичига олади. Болалик - жадал психик тарақlқиёт давридир. Тарққиёт - нарса ёки ходисаларнинг вакт утиши билан микдор ва сифат жихатдан узгариши натижасида юкорироқ даражага кутарилиши. Психика тарққиёти - тугилгандан бошлаб ёш даврлари утиши билан психика фаолиятининг такомиллашишидир. Психик таракқиёт боланинг инсоният тарихи давомида тупланган билим ва тажрибаларни узлаштириши хамда шахс сифатида шаклланиб бориши жараёнидан иборат. Ёш-индивид психик тараққиётининг аниқ вaқт чегарасига эга булган босқичи. Психик тараққиётнинг хар бир босқичида индивидда муайян физиологик ва психологик узгаришлар кузатилади. Одатда психологияда хронологик ва психологик ёш ажратилади. Хронологик ёш инсон тугилгандан бошлаб неча ёш яшаганини ифодалайди. Психологик ёш эса инсон психик ривожланиш даражасини акс эrгириб, купинча аклий ёш деб аталади. Aклий ёш турли ёшдаги одамлар учун мулжалланган махсус тест топшириклари оркали аникланади. Aклий ёшнинг хронологик ёшга нисбати бола психик тараққиётининг узига хос куpсаткичи-интеллектуал ривожланиш коэффициентини хосил қилади, бу коэффициент инглиз тилидан 10 харфлари оркали белгиланади Download 287.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling