Ma’ruza bo’yicha o’quv materiallari мавзу: Болалар психологияси ўқув фани сифатида


Болалар психологияси фанининг принциплари


Download 287.6 Kb.
bet6/42
Sana02.11.2023
Hajmi287.6 Kb.
#1739112
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
56849 ruzalar matni

Болалар психологияси фанининг принциплари





Сабабийлик

Синчковлик ва мунтазамлик

Объективлик

Ушбу бандлар белгилангач, улардан чет­га чиқмаслик керак, яъни қандайдир субъектив сабаблар билан шоши­линч хулосалар чиқармаслик, тaдқиқотни бевақт тугатиш холларига йул қуймаслик керак. Акс холда объективлик принципи бузилган булади.


Қолаверса мазкур фан соҳаси ўзининг предмети ҳамда вазифасини умумий психологиянинг асосий принциплари ва қоидаларига таянган ҳолда белгилайди. Болалар психологияси қуйидаги принципларга риоя қилади.
1. Диалектик материализм таълимотига биноан психика юксак даражада ташкил топган материянинг хусусияти ва ёки миянинг маҳсулидир. Одатда психика ташқи дунёнинг сезги органлари орқали инсоннинг миясига бевосита таъсир этиши асосида вужудга келиб сезги, идрок, тасаввур, хотира, тафаккур, нутқ, ҳаёл каби билиш жараёнларида
Шунингдек, шахснинг хусусиятлари ва ҳолатларида, диққат, ҳис-туйғу ва ҳарактер ҳислатларида, қизиқиш ва эҳтиёжларида ўз ифодасини топади.
2. Психиканинг негизида миянинг рефлектор фаолияти ётади. Ташқи дунёдан кириб келадиган қўзғатувчиларга ички ёки ташқи биологик органлар жавоб реакциясини билдиради. Бош мия катта ярим шарларида вужудга келадиган муваққат нерв боғланишлари психик ходисаларнинг физиологик асослари ҳисобланади ва улар ташқи таъсирнинг натижасида ҳосил бўлади. Бош мия пўстлоғида вужудга келадиган муваққат нерв боғланишлари И.П.Павловнинг нерв жараёнларининг иррадиацияси ҳамда ўзаро индукцияси қонунлари замирида рўй беради. Бу қонунлар турли йўсиндаги муваққат боғланишлар, ассоциациялар қандай юз бераётганини, қандай шарт-шароитларда тормозланишини (қўзғалишини), муваққат боғланишларнинг йўқолаётгани ёки пайдол бўлаётганини тушунтириш имконини беради. Психофизиологик қонуниятларга биноан миянинг функцияси муваққат нерв боғланишларининг бирлашиш меҳанизми ҳамда анализаторлар фаолияти механзмлари таъсирида ҳосил бўлади. Юқоридаги таълимотга кўра ҳар иккала механзм ҳайвонларнинг ташқи оламга муносабатини аксэттиради. Шунинг учун психик фаолият воқеликни акс эттиришда, олий нерв фаолиятининг ташқи оламини тимсоллар сифатида ифодалашидан иборат.
3. Психикани тадқиқ этиш инсоннинг бутун (Онтогенезидаги) онгли фаолиятини – унинг ҳамназарий, ҳам амалий ҳаёт фаолиятини ўрганишдир. Одам зотининг онглилиги унинг турли-туман фаолиятида (ўйин, меҳнат, ўқишда), хатти-ҳаракатларида намоён бўлади. Инсон шахси ҳар хил шакл ва мазмунга эга бўлган назарий ҳамда амалий фаолиятларда таркиб топа боради. Бунда муҳит, ирсий белгилари, тарбия асосий омиллар ҳисобланади.
Инсон ўзи яшаб турган даврни, моддий турмушни акс эттиради, ижтимоий-сиёсий муҳит таъсири остида билимларини ўзлаштириб боради, ижтимоийлашади, тарихан ўзгаради. Онтегензда унинг ҳис-туйғулари, ҳаракатери, қобилияти, тафаккури, эхтиёжлари. эътиқодлари, уни фаолликка даъват қилувчи ҳаракат мотивлари, истаклари. тилаклари, ҳохишлари позицияси ҳам аста-секин ўзгариб боради.
4. Инсоннинг билиш фаолияти (жараёнлари) ривожланиши унга ўзини қуршаб турган борлиқни янади чуқурроқ, тўғрироқ, тўлароқ ва аниқроқ акс эттриш имкониятини яратади ва у борлиқнинг асл моҳиятини, турли йўсиндаги ўзаро боғланишлар, мураккаб муносабатлар ва алоқаларни тобора аниқроқ ёритади. шу билан бирга мазкур жараёнларда шаклланиб келаётган иносннинг борлиққа, воқеликка, жисмларга, кишиларга ва ўзига муносабати вужудга келади.
5. Инсон онгининг ривожланиши унинг ташқи оламни фаол акс эттиришда намоён бўлади. Тарихий материализм таълимотича, иносннинг моддий турмуши, у ҳаёт кечираётган тўзумнинг моддий асосигина эмас, балки уни қуршаб олган одамларнинг турмуш тарзлари, умум инсоний қиёфалари, эътиқодлари, дунёқарашлари, ижтимоий воқеликка муносабатлари, интилишлари, фаолиятлари, ижод маҳсуллари ва хатти-ҳаракатларининг мажмуасидир.
6. Инсоннинг борлиқни (воқеликни) акс эттириш - фаол жараёндир. маълумки, инсон зотининг ривожланиши объектив борлиққа (воқеликка) ва ўзига фаол таъсир кўрсатишида содир бўлади. Боланинг катта ёшдаги кишилар ташкил қиладиган амалий фаолияти, масалан, ўйини, кўзатиши, меҳнати, ўқиши, адабий асарни мутолаа қилиши ҳамда қизиқишининг барқаролашуви, иқтидорининг такомиллашуви ва бошқалар унинг психик ривожланишини ифодалайди.

Download 287.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling