Ma’ruza bo’yicha o’quv materiallari мавзу: Болалар психологияси ўқув фани сифатида


Download 287.6 Kb.
bet5/42
Sana02.11.2023
Hajmi287.6 Kb.
#1739112
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
56849 ruzalar matni

Назорат учун саволлар:

  1. Фаннинг ижтимоий-гуманитар фанлар билан алоқасини тушунтиринг.

  2. Ушбу курс психологик билимлар тизимида қандай аҳамиятга эга?

  3. Фаннинг асосий категорияларини санаб ўтинг.

  4. Болалар психологияси фанининг назарий аҳамиятини тушунтиринг.



Мавзу: Болалар психологияси фанининг методари
Режа:

  1. Бола психикасининг ўрганиш принциплари.

  2. Психологик тадқиқот ўтказиш шакллари.

  3. Болалар психологиясининг асосий методлар.

  4. Болалар психологияси фанининг тамойиллари.

  5. Болалар психологиясининг ёрдамчи методлари.



Таянч тушунчалар: психика, тамойил, метод, тадқиқот, кузатиш, эксперимент, лаборатория, интервью, анкета, фаолият маҳсулини ўрганиш.


1. Бола психикасининг ўрганиш принциплари.
Бола психикасини уpганишда тaдқиқотчи бир кaтop принциплар­ қоидаларга таяниши, уларга риоя этиши лозим булади. Бу принциплар қуйидагилардаи иборат:
Объективлик принципи тaдқиқотчидан маълумотлар билан уларнинг талкинини аралаштириб юбормасликни талаб килади. масалан, машгулот давомида бола ойнадан ташқарига караётган эди деб айтилса, бу муайян ходиса хақидаги маълумот булиб хисобланади. Лекин «бола зътиборсиз» деб айтиш ходисанинг талқинидир. Ходисанинг узи билан унинг талқинини аралаштириб юбормаслик керак. Чунки юкоридаги мисолда хам бала ойнага қараб турган булса хам, тарбиячи сузларига ката зътибор бераётан булиши мумкин.
Сабабийлик принципи бола шахси ва онгида янги сифатларни хосил булишини таъминлончи барча шарт-шароит ва омилларни имкон кaдap уpганишни талаб қилади. масалан, машгулот давомида бола тез­тез ойна тарафга қараётан булса, бу ходисанинг иложи борича кучлиpоқ сабабларини аниқлашга уриниш керак кучадаги бирон нарса бола эътиборини узига тортдими, машгулотда бола чарчаб қолдими утилаётган материал болага яхши танишми ва хоказо.
Синчковлик ва мунтазамлик принципи бола психикаси шаклланиши жараёнини, бунда психолог ва педагоглар таъсирини синчковлик билан кузатиб боришни талаб қилади ушбу принципга мувофиқ олдиндан:
а) тaдқиқот жойи ва вақти аниқланиши керак;
б) тадқиқотда уpганиладиган синалувчилар танланмаси тузилиши лозим;
в) тадқиқот қайси вaқтдa ва қандай вакт оралиқларида утказилишини белгилаш зарур.




Download 287.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling