2-лаборатория машғулоти. Дори моддалариниг қовушқОҚлигини аниқлаш. Лаборатория машғулотининг режаси


Download 60.22 Kb.
bet1/2
Sana22.04.2023
Hajmi60.22 Kb.
#1377006
  1   2
Bog'liq
2-ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТИ.қовушқоқлигини аниқлаш


2-ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТИ. ДОРИ МОДДАЛАРИНИГ ҚОВУШҚОҚЛИГИНИ АНИҚЛАШ.


Лаборатория машғулотининг режаси
Дори модасининг қовушқоқлигини аниқлаш.


Машғулот мақсади: Тингловчиларни дори воситаларининг қовушқоқлигини аниқлашни амалиётда кўрсатиш, бунда ишлатиладиган мослама билан таништириш, шу мосламани ишга тайёрлаш босқичлари билан таништириш ва аниқлашни ўргатиш.


Лаборатория машғулотини бажариш даврида кутилаётган натижалар:
1.Вискозиметр ёрдамида қовушқоқликни аниқлашади ;


Лаборатория машғулотларини ўтказиш учун зарур асбоб-ускуналар: Дарслик, маъруза матни, ўқув қўлланмалар, вискозиметр, воронка, пробиркалар, реактивлар, қуритиш шкафи, кўргазмали материаллар.
Лаборатория жиҳозлари : Махсус лаборатория воситалари билан жихозланган хона


Мавзунинг назарий асослари
Дори модасининг қовушқоқлигини аниқлаш.
Қовушқоқлик (ички ишқаланиш) – оқувчи жисмларнинг бир қисмини иккинчи қисмига нисбатан ҳаракатланишига кўрсатадиган қаршилигидир.
Суюқликлар учун асосий кинематик ўзгарувчилар уларнинг деформатсияси ва тезлигидир.
Шунинг учун суюқликнинг реологик тавсифини ўрганиш учун унинг кинематик ўлчамлари билан қўйилган ташқи юклама орасидаги боғлиқликни белгилаш лозим бўлади.
Қовушқоқлиги сурилиш кучланишига боғлиқ бўлмай маълум контсентратсия ва ҳароратда Нютон қонунига кўра доимий бўлган суюқликлар Нютон суюқликлари деб аталади. Суюқлик Нютон суюқлиги бўлмаса Нютон қонунига бўйсунмайди ва унинг қовушқоқлиги сурилиш кучланишига боғлиқ бўлади.
Суюқликлар қовушқоқлигининг динамик, кинетик, нисбий, солиштирма, келтирилган ва тавсифланган турлари мавжуд. Нютон суюқликлари учун асосан тузилиш қовушқоқлиги хос. Тузилиш қовушқоқлиги (самарали қовушқоқлик) – суюқликнинг маълум сурилиш кучланишидаги қовушқоқлигидир.
Динамик қовушқоқлик ёки қовушқоқлик коеффитсиенти (η – эта) – юза бирлигига тушадиган тангентсиал тенглама бўлиб, сурилиш кучланиш ҳам деб аталиб (τ), паскалларда ифодаланади (Па).
Динамик қовушқоқлик қатлам майдони 1 м2 бўлган суюқликни параллел ҳаракатланиш юзасида секундига 1 метр (м ∙ с-1) тезлик билан иккинчи қатламга нисбатан 1 метр масофага силжитиш учун керак бўладиган сурилиш кучланишидир:

Д –силжиш тезлиги.
Динамик қовушқоқлик (η) одатда пуазларда ёки сантипуазларда ифодаланади (1 спз = 0,01 пз).
Агар силжиш кучланиши 1 дин/см2 бўлиб, 1 с-1 силжиш тезлигини ҳосил қилса унинг қовушқоқлиги 1пз бўлади. СИ системасида динамик қовушқоқлик паскал-секундлар (Па х С) ёки миллипаскал – секундлар (Па х С) билан ифодаланади.
Кинематик қовушқоқлик метр квадрат-секундлар билан ифодаланиб динамик қовушқоқликни суюқликнинг кг/м3 билан ифодаланган зичлигига нисбати орқали ҳисобланади:

Кинематик қовушқоқлик одатда стокс ёки сантистокслар билан ифодаланади. СИ системасида эса м2/с ёки мм2/с ларда ўлчанади:
1 ст = 10-4м2 ∙ с-1.
Баъзан бир суюқлик қовушқоқлигини иккинчи суюқликлик қовушқоқлигига нисбатан – нисбий қовушқоқлигини аниқлашга тўғри келади (ηнисбий).
Солиштирма қовушқоқлик эритма қовушқоқлигининг қайси қисми унда эриган моддага боғлиқлигини ифодалайди:

- эритманинг қовушқоқлиги
0 – эритувчининг қовушқоқлиги
Солиштирма қовушқоқликнинг эритма контсентратсиясига нисбати – келтирилган қовушқоқлик дейилади:

Полимер моддаларнинг кимёвий тузилиш тавсифини аниқлашда келтирилган қовушқоқлик нол контсентратсия учун ҳисобланиб тавсифий қовушқоқлик тушунчаси билан ифодаланади [η] :

Тавсифий қовушқоқлик эритма контсентратсиясига тескари бўлган бирликларда ифодаланади. Қовушқоқлик капилляр, ротатсион ва тушувчи шарли вискозиметрларда аниқланади.
Нютон суюқликларининг қовушқолигин аниқлашда капилляр вискозиметрлардан фойдаланилади.
Ротатсион вискозиметрлар билан Нютон эритмаси бўлмаган эритмаларнинг реологик хоссларини силжиш тезлигини кенг диапазонда ҳам аниқлаш мумкин.
Тушувчи шарикли вискозиметрлар ёрдамида (Геппле вискозиметри) тиниқ нютон эритмаларининг қовушқоқлиги аниқланади.
Юқори молекуляр бирикмалар эритмаси қовушқоқлигини ҳароратга боғлиқлигини аниқлаш.

Download 60.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling