Ўсимлик баргдаги сувнинг суткалик ўзгаришини аниқлаш
Асбоб ва реактивлар: ҳар хил ўсимлик, аналитик тарози, тарози стаканчаси, қуритгич шкаф, эксикатор, пинцет, қайчи.
Усимлик баргларидан сувнинг буғланиши кун бўйи бир хил булмай, у ҳар хил ташқи шароит факторлари таъсирида ўзгариб туради. Шунинг учун барглардаги сувнинг миқдори ҳам кун бўйи бир хил бўлмай, ўзгариб туради.
Ишнинг бориши. Куннинг эрталабки, тушки, кечки соатларида турли ўсимликларнинг маълум ярусидаги баргидан 4 тадан кесиб олиб, 2 та кичик тарози стаканига 2 тадан солинади. Сўнгра стаканлар қопқоғини ёпиб,
уй температурасида 15 минут эксикатор ичига қўйилади. Кейпн уларни эксикатордан олиб, тарозида тортилади-да, қуритгич шкафига қўйилади. Сўнгра 105°С иссиқда доимий оғирликка келгунча қуритилади. Олинган маълумотларга асосан баргдаги сув миқдори аниқланади. Бунинг
учун баргни бошланғич оғирлигидан қуруқ оғирлиги
олиб ташланса, баргдаги сув миқдори келиб чиқади.
Баргдаги сув миқдорини қуруқ моддага нисбатан аниқланади. Тажриба натижалари 4— 5 жадвалларга ёзиб борилган:
Do'stlaringiz bilan baham: |