Ma’ruza bo’yicha o’quv materiallari мавзу: Болалар психологияси ўқув фани сифатида


Download 287.6 Kb.
bet8/42
Sana02.11.2023
Hajmi287.6 Kb.
#1739112
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   42
Bog'liq
56849 ruzalar matni

Тўртинчи босқич - шахсларда ҳар бир факт, аломат, кўрсаткич, ҳисса психолгик жихатдан сўз-мантиқ орқали таҳлил қилинади. Барча илмий-амалий мулоҳазалар исботланади, ҳеч бир шубхага, эътирозларга ўрин қолмайди. Ана шу босқичда тадқиқот якунланади, зарур хулосалар чиякарилади, амалий тавсиялар берилади, ўрганилиши зарур муаммоларнинг аҳамияти ва истиқболи уқтирилади.



Энди тажрибада энг кўп қўлланидагн эмперик методлар ҳақида кенгроқ маълумот берамиз. Аъанавий равишда тадкикот методлари асосий ва ёрдамчи мeтoдларга ажратилади. Асосий методлар - кузатиш ва эксперимент - бола тараққиёти хақида ишончли маълумот бера олади. Ёрдамчи методлар - тест, суров, фаолият махсулларини уpганиш - тасвирловчи маълумот бериб, бу маълумот асосида фақатгина тахминларни илгари суриш мум­кин булади.



КУЗАТИШ ҚУЙИДАГИ ТАЛАБЛАРГА ЖАВОБ
БЕРИШИ КЕРАК:
1. Кузатишдан олдин унинг максади аниқ белгиланиши керак: Бола психикаси, хулқ-атвори ва фаолиятининг қайси томонлари кузатилиши­ни аниклаштириш лозим;
2. Кузатиш объектив булиши керак: кузатишда фақат у ёки бу холат ходисани қайд зтиш, уни субъектив талқин этишни унутмаслик лозим;
3. Кузатиш мунтазам, катта вакт ораликларисиз -утказилиши керак;
4. Кузатиш шундай утказилиши керакки, бола унинг кузатилаётга­нини билмаслиги лозим;
5. Кузатишни амалга ошираётган тaдқиқотчи кузатилаётган ходисаларни тез кайд эта олиш махоратига эга булиши зарур. Кузатишнинг қуйидаги турлари мавжуд:
а) ички кузатиш, ташки кузатиш ва киритилган кузатиш;
б) стандартлаштирилган ва стандартлаштирилмаган кузатиш;
в) фронтал ва танланма кузатиш.


Кузатиш. Кузатиш - психологик тадкикотнинг асосий эмпирик методларидан бири булиб, психик ходисаларни мaқсaдra мувофиқ ва тизимли равишда идрок этишга асослангандир. Кузатиш - тадқиқот вазифаларидан келиб чиқиб махсус ташкил этилган идрок жараёнидир. Кузатиш методининг асосий камчилиги шундаки, унда кузатилаёт­ган ходисаларга фаол таъсир куpсатиш, уларни узгартириш, кузатиш амалга оширилган вазиятни худди шундай куpинишда кайтадан яратиб булмаслик каби хусусиятлар кайд этилади. Шунга карамай бу метод халигача асосий психологик методлардан бири булиб келмокда. Кузатиш орқали турли ёшдаги одамларнинг диққати, ҳис-туйғулари, нерф системасининг ташқи ифодалари, темперамент хусусиятлари, имо-ишоралари, сезгирлиги,хулқ-атфори, нутқ фаолияти ва хакозолар ўрганилади. Аммо ўта мураккаб ички психик кечинмалар, юксак ҳиссиётлар, тафаккур, мантиқий хотира ва ақл-заковатни тадқиқ этишга бу методнинг имкони етарли. Масалан, гўдак болани кўзатишда унинг ҳаракатлари, ўйинчоқларга муносабати, ҳис-туйғуси, талпиниши, майли, ҳохиши аниқланади. ўқувчининг дарсдаги холатини кўзатишда эса диққатнинг ҳусусияти, ташқи қўзғатувчи билан таъсирланиши, темпераменти, хатти-ҳаракатининг суръати, эмоционал кечинмасининг ўзгариши тўғрисида маълумотлар тўплашга имконият туғилади. ўспирин ёшларнинг спорт фаолиятини кўзатиш орқали уларнинг иродаси, ишчанлиги, ҳис-туйғусининг ўзгариш хусусиятлари, ғалабага интилиши, ўзининг ҳаракатини идора қила олиши юзасидан материаллар йиғиш мумкин. Ишчининг дастгоҳ ёнидаги фаолиятини кўзатиш натижасида унинг ўз диққатини тақсимлаши, қийин дамларда ўзини тутиши даражаси ҳақида кенг маълумотлар йиғилади. Кексаларнинг мулоқот жараёнини кўзатиш уларнинг ҳарактери, нутқ фаолияти, ҳий-туйғуси, экстравертивлиги ёки интравертивлиги, қиизиқувчанлиги ва руҳиятининг бошқа хусусиятларини аниқлаш демакдир.
Ташқи кузатишда баъзан тафаккур бўйича ҳам маълумотлар олиш: иш устидаги кайфиятини фикрнинг муайян объектига йўналтирилганини, ташқи қўзғатувчилар таъсирига, берилмасликни, чеҳрадаги ташриф ва изтиробни, кўздаги ғайр табийликни, шунингдек, синчковлик, теранлик, термулиш каби руҳий холатларни кўзатиб тафаккурнинг кечишидаги ўзгариш аниқлаш мумкин. Булардан ташқари, қўлнинг титраши, асабийлашиш, нутқнинг бўзилиши, ҳиссиётнинг беқарорлашуви ҳам инсон руҳиятидаги ўзгаришлар бўйича маълумот беради.иПсихология фанида ўзини-ўзи кўзатишдан (интроспекциядан) ҳам фойдаланилади. Кўпинча тажрибали психолог ёки юқори маълакали ўқитувчи ўзини-ўзини кўзатиш орқали илмий хулоса чиқара билади. Масалан, ўз тафаккурини кўзатиб ўзида эмоционал ўзгариш ҳақида, шунингдек, тафаккурнинг ички механзмлари вужудга келиши ва кечиши ҳақида маълумот олади. Натижада тафаккурнинг сифати мазмуни ва моҳияти ва қай таризда, қандай тезликда, қай шалда рўй бериш кўзатади. Чет эл психологиясида ўзини ўзи кўзатишнинг инсон руҳиятини ўрганишдаги ролини ифодаловчи илмий-амалий материаллар тўпланган. Интроспекция йўналишининг йирик намояндалари ўзларини ўзлари кўзатганлар ва тўплаган материалларини таҳлил қилиб умумий психологик қонуниятларни яратишга ҳаракат қилганлар лекин инсон турли фазиятларда ўзини бир хил бошқара олмайди ва шунинг учун бу методнинг илмий аҳамияти катта эмас. Шундай қилиб, кўзатиш методининг қулай ва самарали жихатлари билан биргина заиф томонлари ҳам мавжуд. Шу сабабли инсоннинг мураккаб психикаси бошқа методлардан фойдаланиб тадқиқ қилинади.

Download 287.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling