Ma’ruza bo’yicha o’quv materiallari мавзу: Болалар психологияси ўқув фани сифатида
Download 287.6 Kb.
|
56849 ruzalar matni
В.Н.Мясишчевнинг илмий қарашлари.
В.Н.Мясишчев (1892-1973)-рус психологи, шахс муносабатлари концепциясининr ижодкори. Мазкур концепцияга куpa, шахснинг асосини унинг атроф оламга ва уз-узига булган муносабатлар тизими ташкил этади. Муносабатлар тизими инсон онгида атроф воқеликнинг акс эттирилиши натижасида пайдо булади, унинг узи хам воқеликни акс эттиришнинг шаклларидан биридир. В.Н.Мясишчев инсоннинг ривожланишида фаолиятнинг ролини камситмаган холда одамлар уpтасида хамкорлик, узаро ёрдамни талаб килувчи муносабатлар таркиб топмаган такдирда фаолиятнинг узи асосий психик сифатларининг шаклланишида нейтрал жараён булиб колиши мумкин, деган хулосага келади. Психологлар уpтасидаги 6ахс-мунозаралар натижасида шу нарса маълум булдики, муносабатни фаолият ёки харакат сифатида талкин этиб булмайди, хатто, муносабат куп жихатдан харакатга тескаридир. Биринчидан, муносабат максaдra эга булмайди ва у иxтиёрий булиши мумкин эмас; иккинчидан, муносабат жараён змас, у фазо ва вактгa чегараланмаган; учинчидан, муносабат махсус ташки маданий воситалар билан амалга оширилмайди, у умумлашма шаклда узлаштирилиши мумкин эмас. Муносабат хар доим индивидуалдир. Бирок муносабат харакат билан чамбарчас богликдир. У харакатни келтириб чикаради, узи хам харакат давомида шаклланиши ва узгариши мумкин. Муносабат харакат манбаи хам, натижаси хам булиши мумкин, аммо булмаслиги хам мумкин. Чунки муносабат хар доим хам ташки фаолликда намоён булмайди.Колаверса, инсон айни дамда ёки умуман мавжуд булмаган факат унинг уз онгида мавжуд нарсаларга хам кандайдир мyнoca6aтда булиши мумкин. В.Н.Мясишчевнинг таъкидлашича, муносабат субъект ва объект мавжуд булган жойда вужудга келади. Одамнинг психологик муносабатлари унинг объектив вокелик билан булган онгли алоқаларини ифодалйди. Б.Н.Мясишчев мазкур воқеликнинг 3 категория сини ажратиб куpсатди; 1) табиат ходисалари ва нарса-буюмлар олами; 2) одамлар ва ижтимоий ходисалар; З) субъектнинг узи. Табиатни идрок этиш куп жихатдан ижтимоий тажриба таъсирига тобе булади, одамнинг узига булган муносабат унинг бошкаларга булгамн муносабати ва бошкаларнинг унга булган муносабати билан белгиланади. Шу сабабли психологик муносабатлар тизимида В.Н.Мясишчев одамнинг бошқа одамлар билан булган муносабатлари биринчи даражали ахамиятга эга деб хисоблайди. В.Н.Мясишчевнинг таъкидлашича, одамнинг атроф воқеликка булган муносабатининг турларига эхтиёжлар, эмоциялар, кизикиш ва эътикод киради. В.Н.Мясишчев уз илмий қарашларида муносабатнинг билиш жараёнлари билан булган алокасини ёритиб беришга уринган. Идрок воқеликни хиссий акс эттириш шаклидир. Идрокнинг мустахкамлигифаол ижобий муносабатни талаб килaди, объектга нисбатан бефарк муносабат хукмрон булган шароитда идрок жараёни хам беқарор булади. Идрокнинг танловчанлиги хам турли объектларга нисбатан инсон турлича муносабатда булиши билан богликдир. Бирон маълумотни мустахкам эслаб колиш хам унга булган қизикиш ва эмоционал муносабатга богликлиги куплаб тажрибаларда уз тасдигини топган. Тафаккур воқеликии билвосита акс эттиради, аммо тафаккурнинг мантикий шакли булган хукмларда хам шахсий муносабат ифодаланади. Шу туфайли айнан бир ходиса хақидаги хар хил инсонларнинг хукмлари бир биридан фарқланиши мумкин. Инсоннинг ривожланиши масаласини хам В.Н.Мясишчев муносабатларнинг шаклланиши билан чамбарчас боглайди. Кузатишлар ва табиий экспериментларнинг курсатишича, шартсиз рефлектор реактивлик пайдо булади. Икки ёшдаёқ хали унчалик беқарор булмаса-да, болада унинг муайян нарса ва ходисаларга булган муносабатини ифодаловчи«хохлайман-хохламайман» , «керак-керак эмас» , "кизиқ-кизик эмас» каби сузлар журлигида амалга ошириладиган реакцияларни кузатиш мумкии. Энг мухими, бола реакциясининг мазмуни ишлатаётган сузларининг мазмуни билан хамохангдир. Икки-уч ёшдан бошлаб болалар анча аник намоён булувчи танловчан муносабатларни намоён этадилар. Бу муносабатлар орасида ота--онасига, болаларга, тарбиячиларга, уйинларга булган муносабат, айниқса, ёркин намоён булади. Муносабатларнинг айрим хусусиятлари бу ёшдаёқ характернинг сифатлари мустақиллик, ташаббускорлик, мулокотчанлик ва бошқаларда намоён булади. Ушбу ёш даврида муносабатлар вазият билан богликлиги ва тез узгарувчанлиги билан ажралиб туради. Муносабатларнинг характери ва ривожланиш даражаси мазкур ёш даврида биринчи навбатда катталар томонидан белгиланади. Мактаб ёши даврида боланинг воелик билан булган муносабатлари янада мураккаблашади ва турли - туман була бошлайди. Муносабатлар тизимида янгилик - оиладан ташкари мажбуриятлар ва мажбурий уқyв фаолиятининг пайдо булиши юз беради. Бу даврда муносабатлар тизими объектив зарурат талаблари билан белгиланади. Шу тарика назарий қарашларига куpa, В.Н.Мясишчев инсоннинг психик ривожланиши унинг атроф вокелик ва энг аввало бошқа одамлар билан булган муносабатлари тизимининг мураккаблашиб, кенгайиб боришига боглик, булади, деган гояни илгари суради. Шундай қилиб, рус психологлари - Л.С..Виготский, А.Н.Леонтьев, В.Н.Мясишчев илмий қарашларининг кискача тахлили шуни куpсатадики, ушбу олимларнинг изланишларида инсон психик таракқиёти масаласи марказий уpин эгаллаган. Хар бир олим уз илмий ёндашувига эга булган булса-да, уларнинг барчасини психик тарақкиётнинг манбалари ва конуниятларилари билан боглик муаммоларни урганиш рус психологларининг ушбу муаммоларни уpганиш сохасида кулга киритган ютукларири психология фанининг, шу жумладан, болалар психологиясининг тараккиёти учун хизмат килди ва килиб келмокдa. Download 287.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling