Гулистон шаҳар “Аҳиллик” маҳалласи Темир йўл кўчаси 15-уйда яшовчи фуқаро Анваров Ботир Шокир ўғлининг ота-онасига


Download 28.57 Kb.
bet1/11
Sana16.06.2023
Hajmi28.57 Kb.
#1499915
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
хат ёшлар охирги





Гулистон шаҳар “Аҳиллик” маҳалласи Темир йўл кўчаси 15-уйда яшовчи фуқаро Анваров Ботир Шокир ўғлининг ота-онасига



Ҳурматли Шокир Анварович, Раъно Алибековна!


Маълумки, муҳтарам президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан 2023 йил 11 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишларида “Ёшлар” муаммоларини ўрганиш, ёшларни ҳаётда ўз ўринларини топишлари учун ҳар томонлама ёрдам бериш юзасидан устувор вазифалар белгилаб берилди.
Ушбу вазифадан келиб чиқиб, Сиз яшаб турган Гулистон шаҳар “Аҳиллик” маҳалласидаги ёшларнинг муаммоларини ўрганиш, уларга ҳар томонлама амалий ёрдам бериш ва қўллаб-қувватлаш бўйича мен Сирожиддинов Мақсуд бошчилигимда Ёшлар ишлари бошқармаси раҳбарияти масъул этиб бириктирилди.
Муаммоларни ўрганиш мақсадида фарзандингиз Анваров Ботир Шокир ўғли билан учрашганимда у ўзининг эгаллаган ҳунаридан келиб чиқиб, дурадгорлик асбоб ускуналари учун субсидия ажратиб, soliq.uz платформаси орқали ўзини-ўзи расмий банд қилиш учун эҳтиёжи борлигини маълум қилган.
Бугунги кунда ушбу масалани масъул Ёшлар ишлари бошқармаси томонидан ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Фарзандингизнинг ўз мақсад режасини инобатга олиб унга дурадгорлик асбоб ускуналари учун субсидия ажратиш ва soliq.uz платформаси орқали ўзини-ўзи расмий банд қилиш чораларини кўрамиз.
Ишонаманки, Сиз билан биргаликда Ботиржоннинг қизиқишларидан келиб чиқиб, келажакда унинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши ҳамда ўз мақсадларига эришишида яқиндан ҳамкорлик қиламиз ва албатта ижобий натижага эришамиз!
Ўз навбатида, Ботиржоннинг ҳаётда ўз ўрнини топиб, камол етишишида менинг ҳам ҳиссам бўлиши катта фахр бағишлайди.
Шунингдек, келгусида Сизнинг фарзандингиз фаолияти бўйича ҳал этилиши лозим бўлган муаммо мавжуд бўлса ёки бошқа масалалар юзага келган тақдирда менга (99)477-37-17 телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкинлигини ҳамда муаммоларни бартараф этишда амалий ёрдам беришга тайёрлигимни маълум қиламан.



Download 28.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling