Ота-оналарга маслаҳат фарзандингиз билан “Bulling” ҳақида албатта суҳбатлашинг зеро фарзандингиз буллинга учрамасин ва буллинг қиладиган инсонга айланиб қолмасин
Download 21.2 Kb.
|
психолог маслахати
- Bu sahifa navigatsiya:
- Агар фарзандим зўравонлик буллингдан жабр чекса, мен нима қилишингиз керак
- Тошкент шаҳридаги Президент мактаби психологи
Ота-оналарга маслаҳат...фарзандингиз билан “Bulling” ҳақида албатта суҳбатлашинг...зеро фарзандингиз буллинга учрамасин ва буллинг қиладиган инсонга айланиб қолмасин... Ота-она ва фарзандлар ўртасида ёш тафовути мавжудлиги айрим ота-оналар фарзандлар билан дўст бўлиши камдан кам учрайдиган ҳолат. Бугунги глобал ривожланиш даврда инсонлар маълумотлар олиши жудаям тезлашган. Шу сабабли фарзандингизга биринчи суянчиқ ва яқин дўст сиз ўзингиз хисоланасиз. Баъзи ота-оналар ўз болаларини қўрқитиш ва зўравонликдан буллингдан ҳимоя қилишга ёрдам беришни нимадан ва қачондан бошлаш кераклигини билмайдилар. Бошқалари эса, фарзандлари зарарли хатти-ҳаракатларнинг қурбони, гувоҳи ёки ҳатто бундай зарарли ҳаракат ижрочилари эканликларини билмасликлари мумкин. Лекин биз “Bulling” нима эканлигини биламизми? Буллинг мунтазам равишда такрорланиб турадиган бошқа болага қасддан зарар етказишдир. Буллинг жабрланувчига ўзига нисбатан зўравонликни тўхтатишига имкон бермайдиган куч тенгсизлигини назарда тутувчи ҳаракат. Буллинг ҳамма жойда ва ҳар қандай вақтда бўлиши мумкин: кундалик ҳаётда, ёзишмаларда ёки ижтимоий тармоқларда. Бу нафақат боланинг ўқишга диққатини қаратишга тўсқинлик қилади, балки узоқ давом этадиган руҳий жароҳатларга ҳам олиб келиши мумкин. Буллингни зудлик билан тўхтатиш зарур. Аввало фарзандингизни реал ёки виртуал хаётдаги зўравонлик буллинг ҳақида хабардор қилинг. Болалар зўравонлик буллинг нима эканлигини билганларидан сўнг, улар ўзларига ёки бошқа бировга нисбатан бундай ҳолат содир бўлиши биланоқ, ушбу ҳолатни осонроқ аниқлашни ўрганадилар. Фарзандингиз билан очиқ суҳбатлашинг. Унга зўравонлик буллинг ҳақида қанчалик кўп гапирсангиз, у буни кўрганида ёки бошдан кечирганида сизга айтиб бериши осонроқ бўлади. Фарзандларингиз билан мулоқотда бўлинг ва улардан нафақат дарслари ва машғулотлари, балки ҳис-туйғулари ҳақида сўранг, мактабдаги вақтлари ва уларнинг интернетдаги фаолияти тўғрисида ҳам сўранг. Фарзандингизга буллингга қарши курашда ўрнак бўлишга ёрдам беринг. Зўравонлик буллингнинг учта иштирокчиси мавжуд: жабрланувчи, тартиббузар ва гувоҳ. Сиз орқали бу нарса ҳақида хабар топса болалар бундай ҳолатларнинг олдини олишлари мумкин. Фарзандингизга ўзига ишончни оширишда ёрдам беринг. Фарзандингизни дарсларга қатнашишга ёки ўз жамоангизда яхши кўрган тадбирларига қўшилишга унданг. Бу болада ўзига нисбатан ишончни мустаҳкамлашга ва умумий қизиқишларга эга дўстлар орттиришга ёрдам беради. Улар учун ўрнак бўлинг. Атрофингиздаги одамларга меҳр ва ҳурмат кўрсатиш орқали, фарзандингизга бошқа болалар ва катталарга қандай қилиб меҳрибонлик ва ҳурмат билан муомала қилишни кўрсатасиз, шу қаторда бошқаларга нисбатан ёмон муносабатда бўлишганида ҳам бефарқ бўлмасликни ўргатасиз. Болалар ўзларининг ота-оналаридан ўзини қандай тутиш кераклигини, шунингдек, интернетда қандай маълумотни жойлаштириш кераклигини ўрганишади. Фарзандингизнинг реал ва виртуал ҳаёти ҳақида хабардор бўлинг. Фарзандингиз фойдаланадиган платформалар билан танишинг, унга онлайн ва офлайн дунё қандай ўзаро боғликлигини тушунтиринг ва интернетда дуч келадиган турли хатарлар ҳақида огоҳлантиринг. Фарзандим буллингдан жабрланаётганига амин эмасман. Қандай белгиларга аҳамият беришим керак деган саволлар сизда туғилиши аниқ. Яқиндан кузатинг. Болаларнинг ҳиссий ҳолатига эътибор беринг, чунки баъзи болалар ўз ташвишларини оғзаки билдирмасликлари мумкин. Аҳамият берилиши лозим бўлган белгилар: 1.Қаердан пайдо бўлгани аниқланмаган кўкаришлар, тирналишлар, синган суяклар ва битиб кетаётган яралар каби жисмоний белгилар 2. Мактабга боришдан ёки мактабдаги тадбирларга қўшилишдан қўрқиш 3. Ташвишли, асабий ёки жуда ҳушёр бўлиш 4. Мактабда ёки мактабдан ташқарида дўстларининг камлиги 5. Тўсатдан дўстларини йўқотиш ёки ижтимоий вазиятлардан қочиш 6. Кўпинча пул сўраш 7. Мактабда ўзлаштириш кўрсаткичларининг пастлиги 8. Катталар ёнида бўлишга ҳаракат қилиш 9. Яхши ухламасликлари ва кўрқинчли туш кўришлари мумкин 10.Бош оғриғи, ошқозон оғриғи ёки бошқа жисмоний касалликлардан шикоят қилиш 11. Тажовузкор ёки жаҳлдор бўлиш 12. Очиқ гапиринг. Мактабда, жамоада ва интернетда яхши ва ёмон хатти-ҳаракатлар, ҳулқ ҳақида болаларингизга гапиринг. Болалар билан очиқ-ойдин гаплашиш муҳим, шунда фарзандларингиз сизга ўз ҳаётларида нима бўлаётганини айтиб беришга тайёр бўлишади. Агар фарзандим зўравонлик буллингдан жабр чекса, мен нима қилишингиз керак? Фарзандингиз зўравонлик буллингдан аъзият чекаётган бўлса, унга ёрдам бериш учун қуйида келтирилган бир неча қадамларни амалга оширишингиз мумкин: Фарзандингизни очиқ ва хотиржам тингланг. Зўравонлик буллинг сабабини топишга ёки муаммони ҳал қилишга уринишнинг ўрнига, уларни тинглаётганингизни ва қўллаб-қувватлашингизни намойиш қилинг. Бу уларнинг айби эмаслигини билишларига ишонч ҳосил қилинг. Фарзандингизга унга ишонишингизни айтинг; у сизга айтганларидан хурсанд бўлганингизни; бу унинг айби эмаслигини; ёрдам излашда қўлингиздан келган ҳамма нарсани қилишингиз ҳақида айтинг. Ўқитувчи ёки мактаб раҳбарияти билан суҳбатлашинг. Сиз ва фарзандингиз зўравонлик буллинг масаласига ёлғиз ёндашиши шарт эмас. Фарзандингиз учун, зўравонлик буллингга қарши курашишда ўз ота-онасининг қўллаб-қувватлаши жуда муҳимдир. Фарзандингизга у ҳар қандай вақтда сиз билан гаплашиши мумкинлигини билдиринг ва унда ҳаммаси яхшиланишига ишонч ҳосил қилишга ҳаракат килинг. Тошкент шаҳридаги Президент мактаби психологи Download 21.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling