Юнусобод туман прокуратурасига жабрланувчи Сатторовнинг ариза билан мурожаат қилди ва унга кўра Ботировга нисбатан жкнинг 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди
Download 36.5 Kb.
|
16-казус Юнусобод туман прокуратурасига жабрланувчи Сатторовнинг ариза билан мурожаат қилди ва унга кўра Ботировга нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди. Гумон қилинувчи Яшнабод туманида яшашини, бундан ташқари жиноят айнан Сатторовнинг Яшнабод туманида жойлашган ҳовлисида содир бўлганини инобатга олган ҳолда иш Яшнабод туман прокуратураси терговчиси иш юритувига ўтказилди. Тергов ҳаракатлари давомида жиноят иштирокчиликда содир этилгани, иштирокчилар эса Миробод туманида, воқеа содир бўлганлигига гувоҳ бўлган шахслар Юнусободда яшашлари, жиноятни очиш учун керакли бўлган далилларнинг катта қисми (ўғирликни содир этиш учун махсус жиҳозлар ясайдиган устахона) эса Яккасаройда жойлашгани аниқланди. Ботировга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди. Шериклари бу вақтда Қозоғистон Республикасига қочишга улгурганлиги аниқланиб, уларга нисбатан қидирув эълон қилиниб, сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланди. Жиноят иши эса ажратилиб, шерикларига нисбатан жиноят иши тугатилди. Судланувчи Ботировни ЖК 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан айблаш ҳақидаги жиноят ишини кўриб чиқиш вақтида суд унинг айблов хулосасидаги кўрсатилганидек 4 марта эмас, балки 6 марта ўғирлик қилганини аниқлади. Давлат айбловини қўллаб-қувватловчи прокурор томонидан судланувчини янги айблов бўйича жиноий жавобгарликка тортиш учун айбловни тўлдириш ва бунинг учун 1 ой муддат сўраб илтимоснома киритилди. Суд илтимосномани қисман қаноатлантириб, айбловни тўлдириш учун 15 кун муддат белгилаб ажрим чиқарди. Лекин дастлабки тергов органи томонидан суд ажримини белгиланган муддатда ижро қилиш имкони бўлмади ва суд ишни муҳокама қилишни давом эттириб, 4 та ҳолат бўйича айблов ва 2 та ҳолат бўйича оқлов ҳукми чиқарди. Бунга нисбатан оқланган 2 та ҳолат бўйича жабрланган шахслар кассация шикояти бермоқчи бўлганларида суд улар дастлабки тергов органи томонидан жабрланувчи тариқасида эътироф этилмаганликларини ва шикоят беришга ваколатлари йўқлиги айтилиб, уларнинг шикоятлари қабул қилинмаган. Ushbu vaziyatda biz aniqlashimiz kerak bo`lgan holat quyidagicha: Yuqoridagi kazusda sodir etilgan jinoyatni hudud bo`yicha tegishliligini o`rganib chiqamiz. Download 36.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling