Юнусобод туман прокуратурасига жабрланувчи Сатторовнинг ариза билан мурожаат қилди ва унга кўра Ботировга нисбатан жкнинг 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди
Download 36.5 Kb.
|
20-казус
Бозоров Феруз Ўткирович, муқаддам 2021 йил 15 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 41-моддаси ва 52-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида яъни 490.000 сўм жарима жазоси тайинланган бўлсада, бундан ўзига ижобий хулоса чиқариб, тузалиш йўлига кирмасдан, 2022 йил 12 январь куни соат 15:30 ларда, Самарқанд шаҳар «Мингтут» маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли «Баҳодирхон» кўчасида жойлашган Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди биноси олдида, турмуш ўртоғи Бозорова Сабоҳат Аъзамовна билан ўзаро келишмовчилик оқибатида жанжаллашиб, жанжал вақтида С.Бозоровани шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаб, ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, чап қўл кафт соҳасига қўллари билан қасддан уриб тан шикасти этказган вақтида суд биносидан чиқиб келаётган прокурор бу ҳолатни кўриб, Бозоров Феруз Ўткировичнинг аввалдан бу бўйича маъмурий жавобгарликка тортилганлигини билган ҳолда унга нисбатан ЖК 140-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатган ва Ф.Бозоровга нисбатан ушлаб туриш мажбурлов чорасини қўллаган. Жиноят иши юритувини Самарқанд шаҳар прокуратураси терговчисига топширди. Терговчи дарҳол Ф.Бозоровни жиноят ишига айбланувчи тариқасида жалб қилиш ҳақида қарор чиқарди. Терговчи томонидан тайинланган суд тиббий экспертиза хулосасига кўра жабрланувчи С.Бозоровага соғлиғининг қисқа муддатга ёмонлашувига олиб келмаган энгил шикаст этказилганлиги очиқланди. Мазкур ҳолат бўйича терговчи ЖК 109-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатиб, жиноят ишларини бирлаштириш беришни сўраб, тергов бўлинмаси бошлиғига мурожаат қилди ва бунга ижозат олди. Терговчи эса жиноят ишлари бирлаштирилганлиги натижасида бу жиноятларни очиш кўп вақт талаб қилишини назарда тутиб, дастлабки тергов муддатини узайтиришни сўраб прокурорга илтимоснома тақдим этди. Аммо, прокурор буни рад этди. Ушбу ҳолатда айбланувчининг ҳимоячиси жиноят иши нотўғри қўзғатилганлигини билдирган, терговга қадар текширув ўтказилмаганлигидан норози бўлган. Адвокат айбланувчи ўз қилмишига амалда пушаймонлиги, жабрланувчининг даъвоси мавжуд эмаслиги сабабли ҳимояси остидаги шахсга нисбатан юритилаётган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмай туриб тугатишни сўраган. Терговчи айблов хулосасини тузганлиги сабабли жиноят иши тугалланганлигини маълум қилиб, адвокатга иш материаллари билан танишиш учун уч кун муҳлат берди. Download 36.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling