Юнусобод туман прокуратурасига жабрланувчи Сатторовнинг ариза билан мурожаат қилди ва унга кўра Ботировга нисбатан жкнинг 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди


Download 36.5 Kb.
bet6/7
Sana16.03.2023
Hajmi36.5 Kb.
#1272997
1   2   3   4   5   6   7
19-казус
И.Ҳожиев қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, поччаси Назаров Журъат Шавкатович билан бир гуруҳ бўлиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан уриш дўппослаш ва баданга соғлиқнинг қисқа вақт, яъни олти кундан ортиқ, аммо йигирма бир кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашувига ёки умумий меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига сабабчи бўлган қасддан энгил шикаст этказиш орқали безорилик жиноятини содир қилган. Чунончи, у 2021 йил 17 октябрь куни 09:45ларда жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, фуқароларнинг осойишталигини бузиб, жамоат жойи ҳисобланган Шофиркон туман «Қалмақон» МФЙ Навоий кўчасида жойлашган ЯТТ Қутфиддинов Ойбек Ҳусниддин ўғлига тегишли телефон таъмирлаш устахонаси қаршисида олдиндан ўзига таниш бўлмаган Қутфиддинов Ойбек Ҳусниддин ўғли билан бирор-бир сабабсиз жанжаллашиб, унинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи сўзлар билан ҳақорат қилган.
Ушбу ҳолатга дуч келиб қолган миллий гвардия ходимлари бу ҳолатда жиноят белгилари мавжуд деб топиб, уларга нисбатан ушлаб туриш мажбурлов чораси ва шахсий тинтув тергов ҳаракатини амалга оширишган. Ушбу ҳолат бўйича миллий гвардия ходимлари ўтказилган терговга қадар текширув бўйича жиноят белгилари мавжуд деб топиб, Назаров Журъат Шавктовичга нисбатан ЖК 277-м 2-қисми «б» бандини қўллаб, И.Ҳожиевга эса ЖК 277-м 2-қисми «б» банди ва 140-моддаси 1-қисми билан жиноят ишини қўзғатишган ва терговга тегишлилик бўйича ишни Шофиркон туман прокуратурасига юборган. Туман прокуратураси терговчиси ишни 2021 йил 25 октябрь куни ўз юритувига қабул қилиб олди ва иккала шахсни жиноят ишига айбланувчи тариқасида жалб қилиш бўйича қарор чиқариб, ўзининг шошиб турганлиги сабабли айбланувчиларнинг ҳимоячисини кутиб ўтирмай сўроқ қилиш тергов ҳаракатини ўтказди. 2022 йил 20 январь куни терговчи жиноятни батафсил ва тўлиқ очишни кўзлаб, дастлабки тергов муддатини узайтиришни сўраб, прокурорга илтимоснома тақдим қилди. Аммо, прокурор бу бўйича илтимоснома тақдим қилишнинг муддати ўтиб кетганлиги сабабли илтимосномани рад этяпти. Прокурор ушбу ҳолат бўйича дастлабки терговнинг қандай кетаётганлигини текшириш мақсадида иш материалларини беришни терговчидан сўраганида, терговчи прокурор жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатларига аралаша олмаслиги ва материаллар билан танишиш ваколатига дастлабки тергов давомида эга эмаслигини, жиноят иши тамомланганидан кейингина бу ҳаракатни амалга ошира олишини прокурорга тушунтирди. Терговчи айблов хулосасини тузиб жиноят ишини тамомлаган ва фақатгина айбланувчилардан биттасига иш материаллари билан танишиб чиқиш учун икки кун вақт берган, ҳимоячи ва иккинчи айбланувчига эса бу ҳақида маълум қилмаган.



Download 36.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling