Юнусобод туман прокуратурасига жабрланувчи Сатторовнинг ариза билан мурожаат қилди ва унга кўра Ботировга нисбатан жкнинг 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди
Download 36.5 Kb.
|
17-казус
Имзо ойна ва ромлар ишлаб чиқарувчи корхонада ишловчи ходим Алиев ўз ҳамкасби Салимовнинг корхона маблағларини ўз эҳтиёжлари учун ишлатаётганлиги тўғрисида ИИО ФМБ ТБ га ариза билан мурожаат қилди. ЖПКнинг 15-моддасига биноан ИИО ФМБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди ва терговга қадар текширув амалга оширмаса ҳам бўлишини, чунки шахснинг аризаси асослантириб ёзилганлигини, бундан ташқари аризачининг ўзи бир пайтнинг ўзида гувоҳ ҳам эканлигини билдирди. Суриштирувчи томонидан Салимовни гумон қилинувчи сифатида жалб қилиш тўғрисида қарор чиқарди ва сўроқ қилинди, бошқа тергов ҳаракатлари ҳам ўтказилгандан сўнг айблов хулосаси тузилиб иш судга оширилди. Суд дастлабки эшитув тўғрисида ажрим чиқарди ва дастлабки эшитув давомида Алиевнинг адвокати сўроқ қилиш баённомасини номақбул деб топиш ҳақида судга илтимоснома киритди. Суриштирувчи барча талабларга риоя қилганлигини, фақат сўроқ қилиш вақти қачон бошлангани ва тугагани ёзиш эсдан чиқиб қолгани бу ЖПК қоидалари бўйича номақбул деб топишга асос бўла олмаслигини айтиб илтимосномани қаноатлантирмаслигини сўраган. Шундай бўлсада, судья алоҳида хонага кирмасдан далилни номақбул деб топиш тўғрисида ажрим чиқарди ва суд иш ҳужжатларига қўшиб қўйди ва якуний суд ҳужжати ҳукм чиқди. Салимовга нисбатан айблов ҳукми ўқилди. Ҳимоячи ҳукмда жазони ўташ учун колония тури танланмаганлигини важ қилиб кассасия шикояти берди, суд эса орадан 20 кун ўтиб кетганини айтиб, шикоятини қабул қилмади ва кейин ҳимоячи ўтказиб юборилган вақтни узрли деб топиш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилди. Илтимосномаси яна қаноатлантирилмади. 18-казус Маҳмудов Тоҳир Аваз ўғли, ўта хавфли ресидивист бўлгани ҳолда, 2022 йил 10 январь куни соат 21:00 да, Чилонзор тумани, Чўпонота М.Ф.Й, марказида жойлашган компьютер ўйинлари маркази олдида фуқаро Дурдона Кордашхоновага тегишли бўлган нархи 1.500.000 сўмлик велосипедини ўғрилик йўли билан яширин равишда талон-тарож қилган ва воқеа жойидан яширинган. Жиноятдан жабрланган Д. Кордашхонова ўз яшаш ҳудудидаги Юнусобод туман прокуратураси терговчиси бўлган таниши С. Салимовга ўзи билан содир бўлган ҳолат юзасидан мурожаат қилган ва бу бўйича ЖК 169-моддаси 4-қисми «б» банди билан иш қўзғатилган. Терговга қадар текширув давомида гувоҳ сифатида ҳодиса содир бўлган жойдаги компьютер ўйинлари маркази раҳбари М.Халиловнинг тушунтиришлари, маълумотлари ҳамда кузатув камералари ёзувларига асосан Маҳмудов Тоҳир Аваз ўғли ишга гумон қилинувчи сифатида жалб қилинган. Терговчи томонидан почта орқали чақирув қоғози жўнатилганлигига қарамай, Т.Маҳмудов чақирувга биноан ҳозир бўлмаган ҳамда терговдан яширинган. Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан олиб борилаётган иш ЖПК 364-моддаси 1-қисми 1-банди асосида тўхтатилган ҳамда унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Кейинчалик, гумон қилинувчининг адвокати берган маълумотларга кўра, унинг ҳимояси остидаги шахс терговдан яширинишга уринмаганлиги ва унинг чекка ҳудуддаги таниши вафот этганлиги учун унинг марака маросимида иштирок этишга мажбур бўлган. Бу ҳақида эса хабар бериш имконини топа олмаган. Юнусобод туман прокуратураси терговчиси С.Салимов гумон қилинувчи Маҳмудовни ишга айбланувчи сифатида жалб қилиб, унга нисбатан шахсий кафиллик эҳтиёт чорасини қўллаган. Тергов ҳаракатлари олиб бориш давомида терговчининг иш ҳажми кўпайиб кетганлиги учун Маҳмудовнинг ишини ўз ёрдамчисига топширади. Иш бўйича айблов хулосаси тузилиб, ҳодиса содир бўлган ҳудуддаги Чилонзор туман жиноят судига юборилган. Суд муҳокамаси пайтида судланувчининг айблов хулосаси билан 2 кун олдин таништирилгани маълум бўлди ва судланувчининг айблов хулосасини тўлиқ ва батафсил тушунганлиги, айбловни тан олишидан келиб чиқиб суд иш муҳокамасини давом эттирди ва якунда айблов ҳукми чиқарилди. Download 36.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling