I. иш ҳудуди ҳАҚида маьлумот


Download 0.5 Mb.
Sana13.05.2020
Hajmi0.5 Mb.
#105710
Bog'liq
geologik qism

МУНДАРИЖА


КИРИШ ...................................................................................................................

I. ИШ ҲУДУДИ ҲАҚИДА МАЬЛУМОТ

1.1. Иш ҳудудининг физик географик тавсифи .....................................................

1.2.Иш ҳудудидаги геодезик таьминот ҳолати.......................................................

II. ТУНЕЛНИ ГЕОДЕЗИК АСОСЛАШ СХЕМАСИ

2.1. Планли геодезик асос барпо этиш......................................................................

2.2. Баландлик геодезик асосини тузиш...................................................................

III. ЛОЙИҲА ҲИСОБ ҚИСМИ

3.1. Лойиҳани бахолаш қуйидаги босқичларда амалга оширилади....................

3.2. Хар бир йўл бўйича йўлнинг охириги нуқтасини жойлашиш хатоси учун кутилаётган қийматини аниқлаш

3.3. Тўрдаги тугун нукталар тугун нуқталарида кутилаётган ўрта квадратик хатолар.

3.4. Лойиҳаланган планли йўллар бўйича кутилаётган ўрта квадратик хат

I.ИШ ҲУДУДИ ҲАҚИДА МАЬЛУМОТ

1.2.Иш ҳудудининг физик-географик тавсифи


Рельефи. Тошкент рельефи, асосан, ўрта плейстоцен (Тошкент цикли)да шаклланган паст-баланд тўлқинсимон аллювиал-пролювиал лёссли текисликдан иборат бўлган дастлабки юзада ҳосил бўлган. Бу юза шимоли-шарқдан жануби-ғарб томонга нишаб. Шаҳар рельефи ана шу дастлабки юзанинг Чирчиқ дарёси ўйиб ҳосил қилган водий ва ундан юқори плейстоцен (Мирзачўл цикли)да ҳамда голоцен (Сирдарё цикли)да ҳосил бўлган террасалар билан тавсифланади.

Шаҳарнинг шимоли-ғарбий каттароқ қисмида дастлабки юза, яъни Чирчиқ дарёсининг Тошкент циклида шаклланган юзаси яхши сақланган. Унинг рельефида Қорақамиш, Бўзсув, Салор каби қад. каналлар ҳосил қилган водийлар ва уларнинг тик жарликлардан иборат ёнбағирлари ажралиб туради.

Шаҳарнинг жануби-шарқий, яъни Шота Руставели кўчасидан жануби-шарққа томон, то Чирчиқ дарёсигача бўлган қисми эса, асосан, дарёнинг иккинчи қайир усти ва қисман учинчи қайир усти террасаларида жойлашган. Ушбу террасаларнинг юзаси нисбатан текис бўлиб, лёсс ва лёссимон ётқизиқлардан тузилган. Учинчи қайир усти терраса ҳам Чирчиқ ўзанига яқинлашган жойларда 15–20 м тик жарлик ҳосил қилиб тушган. Чирчиқнинг иккинчи қайир усти террасаси юзаси текис, майдони кенг бўлиб, Салор каналидан Чирчиқ дарёси бўйларигача чўзилган. Сергели туманининг жан. қисми ҳам шу террасада жойлашган. Шаҳарнинг энг баланд жойи (515 м) унинг шим.-шарқий чеккасида, Мирзо Улуғбек туманидаги «ТТЗ» автобус бекати яқинида, энг паст жойи эса (380 м) Сергели туманида, Чирчиқ дарёси соҳилидадир. Шаҳар ҳудудининг ўртача мутлақ бал. 447,5 м га тенг.

Геологик тузилиши. Тошкент Ўрта Тяньшаннинг, асосан, герцин магматизми билан тавсифланадиган Чатқол-Қурама геологик зонасида жойлашган.

Шаҳарнинг геологик кесмасида иккита катта қаватни яққол ажратиш мумкин. Остки қават ёки фундамент юқори палеозойга оид эффузив жинслардан тузилган бўлиб, унинг юзаси 1,5–2,5 км чуқурликда ётади.

Шаҳарнинг шимолий ва жанубий қисмларида олиб борилган махсус бурғилаш натижасида фундамент юзаси 2300 м (Бошлиқ даҳаси яқинида) ва 1390 м (Шредер номидаги боғдорчилик илмий текшириш институти яқинида) чуқурликда учраганлиги маълум. Бурмаланган фундамент шимоли-шарқий йўналишдаги геологик ёриқлар ва Қурама тизмалари ёнбағирларида ер юзасига чиқиб ётади. Палеозой фундаментининг устки қатламлари кучли бурмаланган метаморфик оҳактошлар, туфлар, туфо-брекчиялар ва турли порфиритлардан иборат.

Устки қават, асосан, мезозой ва кайнозой эраларига оид ғовак жинслардан тузилгандир. Палеозой фундаментининг қисман нураган юзасида номувофиқ ҳолда мезозой ётқизиқлари, асосан, бўр даврининг денгиз ётқизиқлари гил, қум, қумтош ва конгломератлари жойлашган. Уларнинг умумий қалинлиги 600–800 м атрофида. Ушбу ётқизиқлар орасида кучли босимли термал сувлар учрайди. Шу жумладан Тошкент минерал суви ҳавзаси ҳам бўр даврининг гил ва алевролит аралашган қум-шағалли сеноман қатламларида, ер юзасидан 800–2100 м чуқурликда жойлашган.

Кайнозой эрасининг палеоген даври денгиз ётқизиқлари қумтош, оҳактош, гил ва конгломератлардан иборат бўлиб, уларнинг умумий қалинлиги 120–130 м атрофида. Уларнинг устида неоген даврига мансуб бўлган қизғиш континентал ётқизиқлар, яъни мергел, алевролит, қумтош ва конгломератлар ётади.

Шаҳар ҳудудидаги энг ёш геологик ётқизиқлар тўртламчи даврга оид бўлиб, улар тўртта эрозия-аккумуляция цикллари давомида шаклланган. Уларнинг умумий қалинлиги 300 м дан ортиқ бўлган энг остки қатламлари алеврит, гравелит, конгломерат, қаттиқ тошсимон лёсс («шох») ва лёсслардан тузилган бўлиб, нанай эрозия-аккумуляция циклида (Q1) ётқизилган. Уларнинг устида умумий қалинлиги 100 м дан ортиқ бўлган, тошкент эрозия-аккумуляция цикли (Q2)да ётқизилган шағал, конгломерат ва лёсс жинслари учрайди. Лёсс ётқизиқларининг қалинлиги 60–70 м, Янгийўл ш. яқинида эса 90 м дан ошади. Мирзачўл эрозия-аккумуляция цикли (Q3)да ҳосил бўлган қатламлар ҳам ости шағал, усти лёссимон жинслар билан тавсифланади. Уларнинг умумий қалинлиги 45–50 м атрофида. Сирдарё эрозия-аккумуляция цикли (Q4)да шаклланган ётқизиқлар эса, асосан, Чирчиқ дарёсининг қайир қисми ва биринчи, иккинчи қайир усти террасаларини ҳосил қилган. Улар табиий қум, шағаллардан иборат бўлиб, қурилиш хом ашёси сифатида фойдаланилади. Тошкент циклига оид лёсс ва лёссимон ётқизиқлар эса ғишт ишлаб чиқаришда яхши хом-ашёдир.



Иқлими. Шаҳар иқлими континенталдир, қиши совуқ, ёзи эса иссиқ ва қуруқ бўлади. Иқлим элементларининг тавсифини метеорология ст-яси маълумотларининг таҳлилидан олиш мумкин.

Тошкент серқуёш шаҳарлардан. Қуёш нур сочиб турадиган вақт йилига ўртача 2870 соатни ташкил қилади. Йил давомида эса 110 соатдан (декабрда) 390 соатгача (июлда) ўзгаради. Қуёшсиз кунлар бир йилда ўртача 36 кун. Ўртача йиллик ҳаво ҳарорати эса 13,8 градусга тенг. Тошкент об-ҳавоси ёзда иссиқ ва барқарордир. Йилнинг энг иссиқ ойи – июль, ўртача ҳаво ҳарорати 27 градус. Ёзги ҳаво ҳароратининг энг юқори кўрсаткичи 44,6 градусга тенг бўлиб, 1997 йил кузатилган. Қиш об-ҳавоси нисбатан беқарор ва ўзгарувчан. Энг совуқ ой – январдаги ўртача ҳаво ҳарорати –0,6 градусга тенг, энг паст ҳаво ҳарорати эса –29,5 градусга (1930–1931) тенг.

Тошкент ҳавосининг ўртача йиллик нисбий намлиги 58% бўлиб, қиш ойларида 73–74% дан ёзда 40–44% гача ўзгаради. Энг паст нисбий намлик 5% га тенг бўлиб, 1938 йил ноябрда ва 1961 йил фев.да кузатилган. Ёз ойларида ҳаводаги нисбий намлик миқдори кундузлари кам ҳолларда 80% дан ортади ва ҳаво дим бўлади. Масалан, 1970 йилнинг 21 июлида ҳаво ҳарорати 19,6° бўлганда нисбий намликнинг 90% га етгани аниқланган.

Тошкент атмосфера ёғинларининг ўртача йиллик миқдори 423,4 мм га тенг. Аммо бундан кўп ҳам, оз ҳам бўлиши мумкин. Масалан, 1969 йилда 802,5 мм ва 1916 йилда 206,2 мм ёғин ёққани кузатилган. Атмосфера ёғинлари миқдори йил давомида ҳам нотекис тақсимланган. Йиллик ёғиннинг каттароқ қисми (305 мм) йилнинг совуқ қисмига (октябрь–март), кичик қисми (119,4 мм) эса йилнинг илиқ қисмига (апрель–сентябрь) тўғри келади. Йиллик ёғиннинг 41% дан ортиқроғи баҳорда, қолган қисми эса қишда (36%), кузда (18%) ва ёзда (5%) ёғади. Т.да атмосфера ёғинларининг катта қисми (66%) ёмғир тарзида, 11% қисми қор тарзида ва 23% қисми қор-ёмғир аралаш ҳолда тушади. Қишда қор қопламининг ўртача баландлиги 14 см бўлса-да, айрим вақтларда 20–50 см га ҳам етиши мумкин. Қор қопламининг максимал бал. (54 см) 1969 йил 31 январда кузатилган. Тошкент бўйича 1900–2006 йиллардаги ўртача йиллик ҳаво ҳарорати 0,018 градусга, қиш фаслидаги ўртача ҳаво ҳарорати эса 0,024 градусга ортганлиги, шунингдек, йиллик ёғин миқдори ҳам 60 мм га ортганлиги маълум бўлди.

Шаҳарнинг географик ўрни ва ер юзасининг тузилишига боғлиқ ҳолда ёзги (июль) шамолларнинг асосий қисми шимолдан (20%), шимоли-ғарбдан (19%) ва шимоли-шарқдан эсади. Қишда (январь) эса, асосан, шимоли-шарқий (30%) ҳамда шарқий (20%) шамоллар эсади.

Гидрографияси. Тошкент шаҳрининг гидрографияси бир қатор сунъий каналлар ва ариқлардан шаклланган. Улар шаҳарнинг суғориш тизимини ташкил қилади. Бўзсув, Қуйи Бўзсув, Кайковус, Қорақамиш, Салор, Бўрижар, Анҳор, Қорасув каби йирик каналлар анча қад. ҳисобланади. Уларнинг кўпчилиги лёсс қатламларини ўйиб, чуқур канъонсимон водийлар ва уларда 2 тагача кичик террасалар ҳосил қилган. Каналларнинг умумий йўналиши шим.-шарқдан жан.-ғарб томон бўлиб, ҳудуднинг умумий нишаби йўнилишига мос келади ва сувнинг табиий оқимидан фойдаланилади. Шаҳар ҳудудини кесиб ўтган канал ва йирик ариқларнинг аксарияти ҳам суғориш учун, ҳам қайтган сувларни, жала тарзида ёққан ёмғир ёки эриган қор сувларини чиқиб кетишига хизмат қилади. Улардан энг каттаси – Бўзсув канали. Қолган каналларнинг аксарияти Бўзсув каналидан сув олади. Ҳаммаси бўлиб 23 минг гектар ерни суғоришда фойдаланиладиган каналларнинг 37 таси биринчи тартиблидир. Уларнинг умумий узунлиги 126,3 км. Қолган 56 таси эса иккинчи тартибли каналлар. Шаҳар ҳудудида сунъий кўллар ҳам барпо қилинган. Ўзбекистон миллий боғидаги (9 гектар), Fафур Fулом номидаги маданият ва истироҳат боғидаги (4 гектар), «Ўзэкспомарказ» дам олиш зонасидаги кўллар шулар жумласидан. Канал ва кўллар атрофи ёзнинг жазирама иссиқ кунларида ўзига хос микроиқлимга эга бўлиб, аҳоли дам олишига қулай масканлардир.

Тупроқлари. Тошкент ўзининг географик ўрнига кўра, бўз тупроқлар зонасида жойлашган. Шаҳарнинг катта қисми – Чирчиқ дарёсининг тўртинчи ва учинчи қайир усти террасаларида жойлашган қисми типик бўз тупроқлар билан тавсифланади. Бу тупроқ инсоннинг хўжалик фаолияти таъсирида кучли ўзгарган. Антропоген ётқизиқларнинг қалинлиги ҳар ерда ҳар хил. Рельефга боғлиқ ҳолда 4–6 м дан 10–12 м гача, айрим жойларда 20 м гача етади. Чирчиқ дарёсининг биринчи ва иккинчи қайир усти террасаларида эса ўтлоқ ва суғориладиган ўтлоқ тупроқлар тарқалган.

1.2.Иш ҳудудидаги геодезик таьминот ҳолати

Лойиха ишини бошлашдан аввал иш худудида ўтган йилларда бажарилган геодезик ишлар ўрганилди. Меъёрий хужжатлар талабига кўра жойда сакланиб колган ва аниқлиги янги геодезик асос аниқлигига тенг бўлган пунктлар янги яратилаётган геодезик асосда иштирок этади. аввалги бажарилган геодезик ишларни ўрганилгач, ушбу ишларни бажариш даврида жойга ўрнатилган геодезик планли ва баландлик пунктларини жойда сакланиб колганлигини даражаси ўрганилди.



Объект худудида мавжуд бўлган триангуляция пунктлари, нивелирлаш грунт реперлари ва маркалари геодезик планли ва баландлик асосни барпо қилиш учун қўлланади .Объект худудидаги геодезик таъминот холати геодезик фонддаги иш хужжатларини ўрганиш орқали аниқланади.



II. ТУНЕЛНИ ГЕОДЕЗИК АСОСЛАШ СХЕМАСИ

2.1. Планли геодезик асос барпо этиш.

Тунел ўқи лойиҳасини жойга кўчиришда тунел триангуляцияси, трилатерация ѐки чизиқли-бурчак тармоғи асосий планли геодезик асос бўлиб хизмат қилади. Бу усулларда барпо этилган планли асос пунктларини тўлдириш учун асосий полигонометрия тармоғи ѐки полигонометрия йўли ўтказилади.

Агарда жой шароити тармоқ пунктларини шахтага бевосита яқин жойлаштиришга имкон берса, лойҳаланган трасса бўйлаб узлуксиз асосий полигонометрия тармоғини барпо этиш талаб этилмайди. Бундай ҳолларда асосий полигонометрия тармоғи фақат шахта майдончаси атрофида барпо этилади.

Асосий полигонометрия пунктларидан ер остига координата узатиш учун яқинлашувчи полигонометрия тармоғи ўтказилади.

Метро тунели қурилиши учун барпо этиладиган планли геодезик асоснинг умумий схемаси 1-расмда кўрсатилган.

Яқинлашувчи полигонометрия тармоғи пунктларидан ер ости геодезик асос пунктларига координата узатиш шахта орқали амалга оширилади.



1–шахта; 2-триангуляция пунктлари; 3-асосий полигонометрия тармоғи пунктлари; 4-яқинлашувчи полигонометрия тармоғи пунктлари.

Яқинлашувчи полигонометрия тармоғи томонларининг дирекцион бурчаклари ер ости геодезик асосини ориентирлаш учун етарли аниқликка эга эмас, шунинг учун ер остига дирекцион бурчак узатиш бевосита триангуляция томонларидан ѐки ҳеч бўлмаганда асосий полигонометрия томонларидан узатишга ҳаракат қилинади.

Дирекцион бурчак ва координатани шахта орқали ернинг остки қисмига узатиш жараѐнига, ер ости геодезик асосини ориентирлаш дейилади.

Трасса бўйлаб аввал нисбатан қисқа томонли ишчи полигонометрия, кейин томонлар узунлиги 50-100 м бўлган асосий ер ости полигонометрияси ўтказилади.



2.1. Баландлик геодезик асосини тузиш.

Трасса профилининг лойҳасини жойга кўчириш учун нивелир тармоғи кўринишида баландлик геодезик асоси барпо этилади. Нивелирлаш синфи тунел узунлигига боғлиқ равишда танланади.

Тунел қуриш аниқлигига бўлган талабни кўпчилик ҳолда IV синф нивелирлаш тармоғи таъминлаши мумкин. Аммо ишончли баландлик пунктлари фақатгина тунелнинг лойиҳавий профилини таъминлаш учун эмас, балки ер ости ишлари таъсирида содир бўлиши мумкин бўлган чўкиш жараѐнини кузатишда ҳам керак бўлади. Шунинг учун тунел қурилишида III синф нивелирлаш тармоғи барпо этилади.

Шаҳар ҳудудларида метро қуриш учун тузилган нивелирлаш тармоқлари II синф нивелирлаш маркаларига боғланади. Иморат қурилмаган ҳудудларда темир йўл, гидротехник ва бошқа тунеллар қурилишида III синф нивелирлаш тармоғи бирламчи баландлик геодезик асос бўлиб хизмат қилади.



Планли геодезик асос лойиҳаси

Планли геодезик асос лойиҳасини триангуляция таянч пунктларига таянган ҳолда полигонометрия йўлини лойиҳалаймиз. Планли асос лойихасини яратишда геодезик таянч тўрлари пунктларининг сонини меьёрий хужжатларда белгиланган сонидан ошмаслиги керак. Полигонометрия йўллари шаклан ва барпо килиш усулларига караб фарқланади. Йўллар шаклан туташ ёки нотуташ бўлиши мумкин. Нотуташ йўлларнинг бошланғич ва охириги нуқталари таянч пунктларига ва триангуляция томонларининг дирекцион бурчакларига боғланади. Полигонометрия тўри лойихасини тузишда иш худудини схемасига аввал ўрнатилиб хозирги вактда жойда сақланган триангуляция ва полигонометрия пунктлари туширилади. Янги йўлларни лойихасига улар киритилади.

Полигонометрия йулини ўтказишда қуйидагиларга эътибор бериш керак:


  • Полигонометрия йўли текис жойдан, айниқса автомобиль ва темир йўллар бўйлаб ўтиши,

  • Йўл иложи борича тўғри чизиққа яқин бўлсин ва ҳар хил тўсиқларни (дарё, жарлик ва х.) иложи борича камроқ кесиб ўтсин. Агар полигонометрия йўли айрим жойларда тўсиқларни кесиб ўтишга тўғри келса ва бу тўсиқлар масофани ўлчашда қийинлик туғдирса, бундай пайтларда параллактик методдан фойдаланиш мумкин.

  • Полигонометрия йўлларини томонлари жойда горизонтал бурчак ва масофа ўлчашларга кулай қилиб танланади;

  • Пунктларни ўрни улчов ишларинибажаришга кулай ва кўп йиллик фойдаланишга мулжаллаб танланади;

  • Ўзига нисбатан аниқлиги юқори бўлган пунктларга богланиш режаланади;

  • Полигонометрия йўллари шаклан иложи борича чўзиқ ва тенгтомонли бўлиши керак;

  • Бурилиш бурчаклари кўп бўлган йўллар учун кутилаётган чизиқли боғланмаслик хатоси ҳисобланади; агар нисбий боғланмаслик хатоси ўзининг чекли қийматидан ортиб кетса йўл лойихаси бекор қилинади.

Полигонометрия йўлларидан ташкил топувчи тўрни лойихалашда йўлларни ўтказишнинг турли вариантлари кўрилади, пунктларни танлаш ва жойга ўрнатиш масаласи ўрганилади, ўлчаш ишларини бажариш ва ўлчаш натижаларини ҳисоблаш масаласи кўрилади.планли асос лойихаси полигонометрияга бўлган талаблари асосида лойиҳаланади.

Полигонометрия йўлларининг кўрсатгичлари

1-жадвал



Йўл номери

Йўлдаги томонлар сони

Йўл узунлиги,L (км)

1

7

1,7

2


8

1,8

3


4

1,4

4


7

1,9

5


6

1,6

6


3

1,5

7


4

1,5

8


4

1,3


III. ЛОЙИҲА ҲИСОБ ҚИСМИ

3.1.Лойиҳани бахолаш қуйидаги босқичларда амалга оширилади.

Полигонометрия йўлининг шакли аниқланади. Йўл қуйидаги шартларга жавоб берса, уни тўғри чизиқ бўйлаб йўналган дейиш мумкин:



  • Агар йўлнинг асосий томонлари билан чегараловчи томонлари орасидаги бурчак 30о дан ошмаслиги керак.

  • Агар чегараловчи чизиқдан энг узоқда етган полигонометрия нуқтасигача бўлган масофа йўлнинг дан ошмаслиги керак.

Бу ерда L – чегараловчи томон узунлиги.Агар шу шартлардан бирортаси бажарилмаса йўл эгри деб ҳисобланади.

  • хар бир йўл бўйича (тугун нуқталарни инобатга олмасдан) йўлнинг охириги нуқтасини жойлашиш хатоси учункутилаётган қийматини аниқлаш керак.

  • тўрдаги хар бир тугун нуктани бошлангич пунктларига нисбатан жойлашиш аниқлигини яъни кутилаётган ўрта квадратик хатолигини ҳисоблаш керак.

  • лойихаланган тўрдаги хар бир йўл бўйича тугун нуқталар ўрта квадратик хатолари таъсири ҳисоблаш керак. Ҳисоб учун зарурий маълумотлар лойихаланган полигонометрия йўллар бўйича 1-жадвалдан олинади.

3.2. Хар бир йўл бўйича йўлнинг охириги нуқтасини жойлашиш хатоси учун кутилаётган қийматини аниқлаш

Хар бир йўлнинг охирги нуқтасини аниқлашда кутилаётган хатоси полигонометрия йўлининг шаклига қараб куйидаги формулалар оркали ҳисобланади.

Маълумки полигонометрик йўлнинг кам аниқликда топиладиган нуқтасининг ўрта квадратик хатоси қуйидаги формула билан аниқланади.

Агар йўл чўзиқ бўлса,

Агар йўл эгри бўлса,

бу ерда - светодальномер билан масофа ўлчаш ўлчашдаги ўрта квадратик хато



n – йўл томонларининг сони

Lчегараловчи томон узунлиги

бурчак ўлчашдаги ўрта квадратик хато

йўл оғирлик марказидан йўлнинг ҳар бир пунктигача бўлган масофалар йигиндиси.

(таянч пунктларигача булган масофалар ҳам ҳисобга олинади)



Лойиҳада полигонометрия ўлчашлари учун электрон тахеометр мўлжалладик. Шунинг учун полигонометрия ҳисоби учун бурчак ўлчаш ўрта квадратик хатосини m=2",томон узунлигини ўлчаш ўрта квадратик хатосини mS=5мм, деб оламиз.



Полигонометрия йўлларининг охириги нуктасини жойлашиши буйича кутилаётган ўрта квадратик хатолар жадвали.

2-жадвал




3.3. Тўрдаги тугун нукталар тугун нуқталарида кутилаётган ўрта квадратик хатолар.

Лойиҳаланган тўрларни баҳолашнинг энг содда усули бу кетма-кет яқинлашув усулидир.кетма-кет яқинлашув усули хар бир тугун нуқтани бошланғич пунктларига нисбатан жойлашишидаги кутилаётган ўрта квадратик хатоликни ҳисоблаш имконини беради.

Биринчи яқинлашувда, хар бир тугун нуқтада учрашадиган йўллар тизими мустақил тизим тарзида кўрилади. Бу тизимда тугун нуқта жойлашиш хатолиги нол деб олинган пункт тарзида кўрилади. Лойиха буйича тавсия этилган услуб ва асбоблар аниқлигини инобатга олиб формула оркали хар бир йўл буйича тугун нуқтани кутилаётган ўрта квадратик хатоси ҳисобланади.

Тугун нуқтанингжойлашишини аниқлаш қуйидагича ҳисобланади.



Агар тугун нукта Z1, Z2 ва Z3 йўллар орқали ҳосил бўлса, ушбу йўллар буйича тугун нукта жойлашишини аниқлаш вазни куйидаги формуладан аниқланади.

, , .

Бу ерда - тугун нуктага келувчи хар бир йўл буйича кутилаётган ўрта квадратик хатолик.



учта йўл туташадиган тугун нуқтани ўзини жойлашишини ўрта квадратик хатоси (3) формула билан аниқланади.

бу ерда

2-яқинлашув ҳисобларида 1-яқинлашув ҳисоблари натижасида аниқланган тугун нуқтани ўрта квадратик хатолари тугун нуқтани бошланғич маълумотлар сифатида олинади.

Яқинлашувлар сони сунгги икки яқинлашувда аниқланган ўрта квадратик хато қийматлари бир хил бўлгунча давом этади.

Полигонометрия тугун нукталарининг ўртача квадратик хатолигини кетма-кет яқинлашиш усули билан бажарилган ҳисоблаш натижалари.



3-жадвал



3.4.Лойиҳаланган планли йўллар бўйича кутилаётган ўрта квадратик хато

Тугун нуқталарини ўрта квадратик хатолиги ҳисоблангач лойиҳаланган тўрни ўзи аниқлик талабини қониқтиришини текшириб кўришимиз керак. Хар бир йўлни алохида кўрилганда кутилаётган нисбий хатолик қуйидаги формула орқали ҳисобланади:



,

бунда,: - полигонометрия йўлининг бошланғич нуқтасини аниқлашда кутилаётган хатолик;



Мох-полигонометрия йўлининг охириги нуқтасини аниқлашда кутилаётган хатолик.

Полигонометрия йўллари бўйича кутилаётган нисбий хатоликларни ҳисоблаш натижаларини 9-жадвалда кўрсатилган.



Лойиҳаланган тўрдаги хар бир йўл бўйича тугун нуқталар ўрта квадратик хатолари таъсирини ҳисоблаш жадвали

4-жадвал



Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling