Мавзу: Оқава сувларни тозалаш жараенлари режа: ОҚава сувларни тозалаш усуллари


Download 54.41 Kb.
bet1/7
Sana25.04.2023
Hajmi54.41 Kb.
#1398794
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Оқава сувларни ТОЗАЛАШ ЖАРАЕНЛАРИ




Мавзу: Оқава сувларни ТОЗАЛАШ ЖАРАЕНЛАРИ


Режа:
1.ОҚАВА СУВЛАРНИ ТОЗАЛАШ УСУЛЛАРИ


2. ҚУМТУТКИЧЛАР ВА УЛАРНИ ТУРЛАРИ.


3.МЕХАНИК ТОЗАЛАШ ИНШООТЛАРИ


Оқава сувлар механик, физик-кимёвий ва биологик усулларда тозаланади. Оқава сувлар таркибидаги бактерияли ифлослар механик тозалаш пайтида оқава сувлар таркибидаги эримаган ифлос моддаларни сузиш, тиндириш ва филтрлаш йўли билан сувдан ажратиб олинади.
Механик тозалаш қуйидаги иншоотларда амалга оширилади:
Панжаралар. Панжараларда оқава сувлар таркибидаги ифлос моддаларнинг катталиги 5 мм ва ундан юқори бўлганда тутиб қолинади.
Қумтуткичлар. Қумтуткичлар оқава сув таркибидаги минерал ифлослар, асосан қумларни тутиб қолиш мақсадида ишлатилади.
Тиндиргичлар. Оқава сув таркибидаги муаллақ ҳолатдаги ифлос моддаларнинг солиштирма оғирлиги сув солиштирма оғирлигидан катта ёки кичик бўлган зарраларни ажратиб олиш мақсадида ишлатилади. Бунда сувнинг солиштирма оғирлигидан катта бўлган зарралари, оғирлик кучи таъсирида, тиндиргичларнинг тубига чўка-ди, енгиллари бўлса, сув юзасиги сузиб чиқади.
Ёғтуткичлар, нефттуткичлар, чақичтуткичлар. Бу ин-шоотлар оқава сув таркибидаги ёғ, нефт, чақич, яъни сувдан енгил бўлган моддаларни тутиб қолиш мақсадида қўлланилади. Бундай иншоотлар асосан саноат оқава сувларини тозалашда ишлатилади.
Филтлар. Оқава сувлар таркибидаги ифлосларнинг жуда майда зарраларини тутиб қолиш мақсадида ҳар хил турдаги филтрлар ишлатилади.
Тозаланган оқава сувлар таркибидаги ифлос моддалар қолдиғи талаб этилган тозалаш даражаси миқдорида бўлса, механик тозалаш усулини мустақил тозалаш усули сифатида қабул қилиш мумкин. Агар тозаланган оқава сув талаб қилинган тозалаш даражасини қониқтирмаса, у ҳолда механик тозалаш усули оқава сувнинг биологик тозалаш усулига тайёрлаш босқичи сифатида қўлланилади.

Download 54.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling