Биологик филтрлар, аеротенклар, сиркулятсия каналлари, окситенк-лар иккинчи турдаги иншоотларга киради.
Оқава сувлардан тутилган чиқиндиларга ишлов бериш, зарарсизлантириш, сувсизлантириш ва улардан фойдаланиш.
Септиклар горизонтал тиндиргич бўлиб, тиндиргич остига чўккан чўкиндилар оқиб ўтадиган оқава сув билан биргаликда чирий бошлайди.
Икки қаватли тиндиргичлар икки қаватдан иборат бўлиб, юқори қисмида горизонтал тиндиргич жойлаштирилса, пастки қисмига чўккан чўкиндиларни чиритиш ва ачитиш қурилмаси жойлаштирилади.
Метантенк. Тиндиргичларга чўктирилган чўкиндилар оқава сувларга қайта таъсир қилмаслиги ва сасимаслиги учун, улар чиритиш мақсадида алоҳида жойлаштирилган иншоотга, яъни метантенкка юборилади. Метантенкда ачитиш жараёнини жадаллаштириш мақсадида уларга сунъий равишда иссиқлик берилиб, чиқиндилар аралаштирилиб турилади.
Лойқа майдонлари. Икки қаватли тиндиргичлар ва метан-тенкларда аеробли ишлов берилган чиқиндиларни сувсизлантириш учун лойқа майдонларга юборилади. Бу майдонларда чиқиндилар табиий шароитда қуритилади ва чиқиндилар ўғит сифатида ишлатилиши мумкин.
Чўкиндиларни сунъий яратилган иншоотларда сувсизлантириш.
Ишлов берилган чўкиндиларни сувсизлантириш сунъий яратилган иншоотларда амалга оширилади (вакуум-филтрлар, вакуум-пресслар, сентрафуга, термик қуритиш).
ҚУМТУТКИЧЛАР ВА УЛАРНИ ТУРЛАРИ.
Қумтуткичлар оқава сув таркибидаги минерал ифлосларни (қумларни) ажратиб олиш учун ишлатилади, тозалаш бекатларида тиндиргичдан олдин, панжарадан кейин ўрнатилади. Қумтут-кичларнинг ишлатилишидан асосий мақсад — тиндиргичларда минерал ва органик ифлос моддалар оқава сувдан биргаликда ажратиб олинганда, тутилган чўкиндилар тиндиргичдан ташқарига чиқарилганда ва улар метантенкларда чиритилганда қийинчилик туғдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |