10-Маъруза. Табиий сувларни реагентлар ёрдамида тозалаш сохасида ишлатиладиган қурилма ва ёрдамчи ускуналарнинг ишлатилиши


Download 1.53 Mb.
bet1/4
Sana15.06.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1477769
  1   2   3   4
Bog'liq
10 маъруза


10-Маъруза. ТАБИИЙ СУВЛАРНИ РЕАГЕНТЛАР ЁРДАМИДА ТОЗАЛАШ СОХАСИДА ИШЛАТИЛАДИГАН ҚУРИЛМА ВА ЁРДАМЧИ УСКУНАЛАРНИНГ ИШЛАТИЛИШИ

Сувда Са ва Mg катионларининг кам эрувчан бирикмаларини ҳосил қилиб, бу катионларни чўктиришга, чўкма ҳосил қилиш усули билан сувни юмшатиш дейилади. Бу катионларни чўкмага тушириш уларнинг СаСО3 ва Мg(OH)2 каби кам эрувчан бирикмаларини ҳосил қилишга асосланган. Юмшатиладиган сувда бундай бирикмаларни ҳосил қилиш учун сув таркибидаги СО32- ва ОН- ионлар концентрациясини ошириш талаб этилади. Бу ионларнинг концентрациясини ошириш учун сувга кальций гидрооксиди (Са(ОН)3) натрий карбонат (Na2CO3) натрий гидроксиди /Nа OH/ каби таркибида ОН- ёки СО2-3 ионлари бўлган бирикмалар қўшилади. Сувга бундай моддалар қўшилганда сув таркибида ва ОН- ионларининг концентрацияси ошиб, сувда кам эрувчан СаСО3,ҳамда Мg(OH)2 каби бирикмалар ҳосил бўлади. Сув тозалаш техникаси соҳасида чўкма ҳосил қилиб, сувни тозалаш жараёни ҳам коагуляциялашдаги каби махсус тиндиргичларда олиб борилади.

4.1 Сувни оҳак эритмаси билан юмшатиш.
Бу усулда юмшатиладиган сувга оҳак эритмаси Са(ОН)2 қўшилади. Сувга Са(ОН)2 эритмаси қўшилиши натижасида унинг эриш жараёнида сув таркибида Са2- ва ОН- ионларининг концентрацияси қўпаяди.
Са(ОН)2=Са2+-2ОН-
Сувда ОН- ионлари концентрацияси кўпайиши натижасида сув таркибидаги бикарбонат (НСО3-) ионлари ҳамда СО2 гази, реакциялар асосида карбонат СО32--ионларига айланади.
НСО3-+ОН- =СО32-2О
СО2+ОН- =СО32--2О
Ҳосил бўлган карбонат /СО32-/ ионлар сувдаги Са2+- катионлари билан бирикиб, СаСО3 ҳолатида чўкмага тушади. Бу бирикманинг чўкмага тушиши сув таркибидаги Са2+ ва СО32-- ионлар концентрацияси кўпайтмаси СаСО3 нинг эрувчанлик кўпайтмасига тенг ёки катта бўлган ҳолда содир бўлади:
ССа2+ССо32-  ЭКСаСО3
Бу ифодада ЭКСаСО3 кальций корбанат бирикмасининг эрувчанлик кўпайтмаси.

Сувни юмшатиш коагуляция, жараёни билан биргаликда олиб бориладиган ҳолда, юқорида таъкидланганидек, коагулянт сифатида ишлатиладиган FeSO4 тузининг Fe(ОН)3 га айланиши ишқорий муҳитда содир бўлиши сабабли, сувга қўшиладиган Са(ОН)2нинг дозаси бирмунча кўпроқ олинади. Бу ҳолда унинг сувга қўшиладиган дозаси қуйидаги ифодадан аниқланади:
D =28(КкмgСО2+α+Dк) мг/л
Бу ерда: Dк – коагулянт дозаси, мг-экв/л.
Сувни коагулянт ҳамда оҳак эритмалари аралашмаси билан тозалаш натижасида таркиби қуйидагича ўзгаради:
Карбонатли қаттиқлиги ёки қолдиқ ишқорийлиги Қк=0,7 мг-экв/л га тушади.
Нокарбонатли (карбонатсиз) қаттиқлиги Қнкнкд+Dк. коагулянт дозаси миқдорига ошади.
Умумий қаттиқлиги Қункд+Dк.+0,7 тенг бўлади.
SO42- ионларининг концентрацияси коагулянт дозаси миқдорига ошади:
С =С +48,03 Dк. мг/л
Бу ерда: 48,03 - SO42- ионининг эквивалент оҳирлиги.
SiO32- ионларининг концентрацияси камайиши қуйидаги ифодадан топилади:
С =С 0,6 мг/л
4
.1-расмда сувни тиндиргичда коагулянт ҳамда оҳак эритмаси қўшиб тозаловчи қурилманинг схемаси кўрсатилган.
4.1-расм.Сувни тиндиргичда коагулянт ҳамда оҳак эритмаси қўшиб тозалаш схемаси: 1 – тиндиргич; 2 – сув қиздиргич; 3 – оҳак аралаштиргич; 4- оҳак эритмасини юборувчи сўрғич; 5 – коагулянт эритмасини сақлайдиган бак; 6 – коагулянт эритмасини юборувчи дозатор; 7 –ҳаво чиқарувчи асбоб; 8 - электроконтактли манометр; 9 – сув сарфини кўрсатувчи асбоб; 10 – буғ сарфини кўрсатувчи асбоб (расходомер); 11– буғ юбориш; 12 - қиздиргичга сув юбориш; 13 –буғ юбориш қиздиргичдан буғни чиқариб юбориш; 14 –оҳак эритмасини аралаштиричга юбориш; 15 – коагулянт эритмасини бакка юбориш; 16 –оҳак эритмасини тиндиргичга юбориш; 17 –тиндиргичга коагулянт эритмасини юбориш; 18 – тозаланган сувни тиндиргичга юбориш; 19 – сўрғич дозаторга сув юбориш; 20 – оҳак эритмасини аралаштирувчи сўрғич.



Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling