Табиат ва инсон ўртасидаги муносабатлар
Download 108.5 Kb.
|
tabiat va inson
Табиат ва инсон ўртасидаги муносабатлар Р е ж а : Кириш 1. Табиат инсон жамият ўртасидаги муносатлар. 2. Техника тараққиётининг табиатга салбий таъсири: табиатда ва материалларнинг кашф этиш. 3. Узлуксиз экологик таълим-тарбиянинг зарурлиги. 4. Ўзбекистонда экологик аҳвол ва уни бартараф этиш чора-тадбирлари. Кириш. Ҳозирги замон экологияси шундай асов отки, уни жиловлаш ва ўргатиш жуда мушкул. Шунга қарамасдан уни ўрганиш ва уни ўргатиш керак. Бунинг учун табиий воқеликларини тушуниб, уларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаб,салбий ҳолатларни тузатишга ижобий ёндашадиган, табиат қонунларини инобатга олибгина қолмасдан, балки шулар асосида ўз ҳаёт- фаолиятини тузадиган кишиларгина экологлар қаторига кириш мумкин. Табиатнинг экологик ҳолати бузилиши- тупроқ, ҳаво ва сувнинг тириклик учун зарарли моддалар билан ифлосланиши, ўсимлик ва хайвонларнинг фойдали турлари камайиб кетиши, ўтлоқзорлар, тўқайзорлар ва тоғ ёнбағирларидаги бута ҳамда дарахтларнинг кесилиши каби ҳолатлар натижасида табиатни муҳофаза қилиш ҳозирги куннинг энг оламшумул вазифаларидан бири бўлиб қолди. Халқ хўжаликнинг турли тармоқлари ривожаланиши- табиий ландшафтларнинг тез ўзгариши, янги қишлоқ ва шаҳарларнинг пайдо бўлиши, аҳоли сонининг кўпайиши, энергия, сув ва озиқ-овқатга бўлган талабнинг ошиши натижасида, ривожланиш марказлари табиатнинг ичкарисига, бузилмаган жойларига кириб бормоқда. Бу ижтимоий, индустриал ва хўжалик муаммолар, инсоннинг яшаш мухити тубдан ўзгаришига сабаб бўлмоқда. Табиатнинг бир кичкин жойида экологик ҳолати бузилиши, унга ёндош бўлган катта майдонлар табиий ҳолатнинг бузилишига сабаб бўлиб, натижада турли регионларнинг ахолиси жабр кўрмоқда. Шу сабабли, атроф-мухитни муҳофаза қилиш, бу бир кичик регионнинг эмас, балки бир катта қитъа, ундаги халқлар, давлатларнинг халқаро муаммосига айланиб қолди. Масалан, Орол, Орол атрофидаги экологик фожиа бутун Ўрта Осиё, Қозоғистонга эмас, балки Эрон-Турон тупроғига жойлашган давлатларнинг ҳамжиҳатлигида ҳал бўладиган глобал муаммодир. Дунёнинг турли жойларида юзага келган экологик офатла Чернобел АЭСнинг портлаши, Оролнинг қуриши, Уфа шаҳридаги ҳимзаводнинг ёниши ва нефтнинг сувда тушиши, Невада, Семипалатинскда, Лубнурда ўтказилган ер усти ва ер ости ядро портлатишлар таъсири йил сайин ҳавфли бўлиб бормоқда. Агар биз табиат қўйнида тинч ва соғ яшашни хохласак, табиат қонунларини ўрганишимиз, ўзлаштиришимиз ва унинг қонунлари асосда ўз ҳаёт фаолиятимизни, иш режаларимизни, тузишимиз шарт. Акс ҳолда, бизнинг ҳаракатларимиз «Жодугар кампирнинг супурги остига миниб, космосга сафар қилиш»га баробар бўлиб қолади. Табиатнинг экологик қонунлари, организмларнинг бир-бирлари ва уларнинг атроф- муҳит билан доим бўлиб турадиган муносабатларини чуқур ўрганиб етгандан кейингина биз табиатни муҳофаза қилишга тайёр, билимдон саркор бўламиз. Атроф-муҳитга антропоген таъсири кенгайиб бормоқда. Табиий муҳитнинг энг асосий элементлари атмосфера, гидросфера ва литосфера га катта ҳавф туғилди, улар тинимсиз ифлосланмоқда. Бу муаммо дунёдаги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий қарама-қаршиликлардан келиб чиқиб, инсон цивилизациясининг асосига панд бермоқда. Турли келишмасликлар, бефарқликлар атроф-муҳит, ҳаво, денгиз-океанлар, табиий бойликлар манбаи ифлосланишига олиб келди. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий бойликлардан тежамкорлик билан фойдаланиш шу куннинг энг глобал экологик муаммоси ҳисобланади ва бу муаммо 6,3-6,5 млрд сайёра ахолиси, улар яшаётган давлатлар ва мамлакатлар манфаатини ўз ичига қамраб олади. Бу муаммо хаётнинг хамма муаммоларидан аҳамиятлироқ бўлиб, ер юзидаги тирикликнинг, шу жумладан, энг аввало инсонлар саломатлигини сақлашни кўзда тутади. Бу хайрли ҳавф устида ниятдан орқага қайтиш Ер юзидаги ҳаёт ва жамият тақдирини ҳавф остида, табиий офатлар ёқасига келтириб, келажак авлодларнинг дунёга келадиган йўлини олдиндан беркитиб қўйишдан иборатдир. Ҳозирги куннинг экологик муаммолари мураккаб, кўп қиррали ва қарамақарши кучлардан, йўналишлардан иборат бўлиб, умуминсоният талабига жавоб берадиган экологик стратегия, экологик илмий тадқиқот натижалари асосидагина ҳал қилинади. Шунинг учун махсус ва чуқур экологик билимларга эга бўлган юксак қобилиятли мутахассислар керак. Ҳар томонлама етук мутахассислар махсус экологик йўналишларга эга бўлган олий билимдонларда, университетларда ўзига хос ўқув дастурлар ва режалари асосида тайёрланиши керак. Экологик муаммоларни фан-техника ютуқлари асосида хал қилиш жараёнида экология фани, унинг йўналишлари жамият ва табиат ўртасидаги зиддиятларни хал қилишдаги мухим омил хисобалнади. Экологик тангликларнинг, ҳалокатларнинг олдини олишда, жамият ва табиат ўртасидаги экологик зиддиятларни ечишда экология фанининг кейинги ютуқларини амалиётда қўллаш катта аҳамиятга эгадир. Download 108.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling