Табиат ва инсон ўртасидаги муносабатлар


Табиат инсон жамият ўртасидаги муносатлар


Download 108.5 Kb.
bet2/7
Sana05.01.2023
Hajmi108.5 Kb.
#1079157
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
tabiat va inson

1. Табиат инсон жамият ўртасидаги муносатлар.
Табиат инсонларнинг моддий ва маънавий талабларини қондирувчи манбадир. Табиат- бу бутун моддий борлиқдир. Табиат ва жамият бир бири билан чамбарчас боғланган яхлит борлиқнинг икки бўлагини ташкил этади.
Табиат ва жамиятнинг умумий белгилари билан бир қаторда ўзига хос томонлари ҳам бор. Бутун ижтимоий ҳаёт, ишлаб чиқариш, инсон ва унинг онги табиат қонунларига бўйсунадилар. Бу борада жамият табиатнинг бир қисми, унинг социал мохиятини акс эттиради. Жамият ва табиат турли йўналишларда доим мулоқотда бўлади.
Табиий мухитсиз жамият яшай олмайди. Ҳаёт инсонни табиат билан боғлайди. Инсоннинг яшаши учун зарур бўлган барча нарсалар-озуқа, кийим, қурилиш материаллари ва бошқалар табиатдан олинади. Жамиятда фойдаланиладиган барча нарсалар икки элемент: табиат маҳсулоти ва меҳнат натижасида ҳосил бўлади.
Табиатни муҳофаза қилиш ва табиий заҳиралардан оқилона фойдаланиш масалалари оқилона фойдаланиш масаласи халқаро аҳамиятга молик бўлди ва умумхалқ ишига айланди. Шунинг учун бу муаммо жуда кўп мамлакатларнинг қонунларида ўз аксини топган. Жамият тараққиётнинг ҳозирги босқичида ер шари табиатини қўриқлаш глобал оламшумул аҳамият касб этмоқда. Табиат компонентларидан бирортасининг бузилишидан бошқа бир қанча компонентлар мувозанати, табиий экосистемалар ўзгариб кетишига олиб келмоқда. Табиатни муҳофаза қилиш ва табиий заҳиралардан оқилона фойдаланиш масаласини халқ оммаси ўртасида тарғибот қилиш ҳамда уни ўрта мактабларда, олий ўқув юртларида ҳам ўрганиш вақти ҳам келди. Бинобарин, бу вазифани амалга оширишда барча ўқитувчилар зиммасига ғоят масъулиятли вазифа юкланади. Табиатни муҳофаза қилиш, табиат бойликларидан оқилона фойдаланиш, уларни иложи борича тиклаш давлат ахамиятига молик иш бўлиши билан ҳар бир кишининг муқаддас бурчидир. Наботот ва ҳайвонотни эхтиёт қилиш, ҳар бир гул, новдани ювишдан, ҳайвонда ўқ узишдан олдин шу хатти ҳаракат ҳақида бир бор ўйлаб кўриш; ўз ҳовлисининг тоза бўлишини кўзлаб, шаҳар ҳавосини ифлос қилиб ахлат ташлаётган кишига бефарқ қарамаслик – табиатни муҳофаза қилишнинг таркибий қисмидир. Табиатни муҳофаза қилиш деганда бутун инсоният манфаатини кўзлаб, табиатдан оқилона фойдаланиш, уни сақлаш, қўриқлаш ва табиий бойликларни кўпайтириш йўлида давлатлар, халқлар амалга оширилаётган тадбирларнинг илмий жиҳатдан асослангани мужассами тушунилади.
Инсон билан табиат ҳар доим бир бутунликни ташкил қилиб келган, чунки инсон табиатнинг таркибий қисмидир. Сув, ҳаво, тупроқ, озиқ-овқат бўлмаса, кишилар яшай олмайдилар. Инсон ўзининг табиат билан бўлган бевосита алоқаси орқали табиий муҳитга жуда катта таъсир қилади. Ҳозирги кунда ер шарида 6,3-6,5 млрд. дан ортиқ аҳоли яшайди, унинг табиий муҳитга қанчалик таъсир этишинихам назарда тутиш керак.
XVIII-XIX асрларда саноат тараққиёти туфайли кўплаб табиий захиралар: Ер ости бойликлари, қишлоқ хўжалиги ерлари, балиқ захиралари, сув ва қуруқлик ҳайвонлари ўсимлик дунёсидан кенгроқ фойдалана бошланди. Шимолий ва Жанубий Америка ҳамда Арктика материклари атрофидаги оролларни мустамлака қилиш тезлашди. Шарқий славянлар Сибирга келиб жойлашдилар ва Тинч океан қирғоқларига етиб бордилар. Аҳоли сонининг ўсиши, янги ҳудудларнинг эгалланиши ва эксплуатация қилиниши кучайди. Ўрмонлар кесилди, ландшафтларнинг тубдан ўзгариши ва кўплаб ов қилиши ва кўплаб ов қилиш ҳайвон захираларига салбий таъсир кўрсатди. Кўплаб қимматбаҳо ҳайвонот-ўсимлик турлари йўқ бўлиб кетди ёки улар сони кескин камайди.
Саноатнинг ривожланиши табиий захираларнинг камайиб боришидан ташқари, атроф-муҳитнинг ифлосланиши муаммосини ҳам келтириб чиқарди. Сув ҳавзалари, атмосфера, тупроқ саноат чиқиндилари билан кучли ифлосланиб бораётгнлиги маълум бўлиб қолди. Булар ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, шунингдек, одамлар соғлигига ҳам кучли ҳавф бўлиб қолди. Бу салбий омил аста-секин бутун ер юзини ўз таъсири остига олиши ХХ аср бошларига қадар сунъий ҳарактерга эга бўлса, эндиликда бу сайёранинг глобал муаммосига айланиб келди. Жумладан, Антарктиданинг табиати ҳам радиоактив чанглар ва ДДТ пестициднинг борлиги, йўқлиги маҳусулотлари мавжудлиги аниқланди.
ХХ асрнинг иккинчи ярмига келиб, турли табиий захираларнинг ҳудудлар бўйича танқислиги атроф-муҳитнинг дунё миқёсида ифлосланиши ва мувозанатнинг бузилиши рўй берди ва тобора кескин тус олиб, экологик шароитнинг бузилиши учун реал ҳавф пайдо бўлди, бу эса қуйидаги сабабларга боғлиқ бўлиб, инсониятнинг келажакдаги ҳаёти ва фаолиятини мураккаблаштириб юборди.

Download 108.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling