Табиат ва инсон ўртасидаги муносабатлар


Download 108.5 Kb.
bet4/7
Sana05.01.2023
Hajmi108.5 Kb.
#1079157
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
tabiat va inson

Қишлоқ хўжалиги. Фан-техника тараққиёти иқтисодий ривожланган мамлакатларда қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришнинг интенсивлашувига олиб келди, яъни механизациялаштириш, химиялаштириш, мелиорациялаш ва бошқа тадбирлар билан қўлланди. Қишлоқ хўжалигини химиялаштириш унинг самарадорлигини оширишнинг энг мухим омили бўлиб қолди. Ҳозирги вақтда дунё бўйича ерга 300 млн. тоннадан ортиқ минерал ўғитлар ва 4 млн. т захарли химикатлар сепилган.
Кейинги вақтда қишлоқ хўжалигини интенсивлаштириш, йирик чорвачилик мажмуаларини қуриш билан, атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олувчи мураккаб тадбирларни амалга оширишни талаб қилади.
Урбанизация. ХIХ аср бошларига Ер шарида 750 шахар бўлган. 1950 йил эса уларнинг сони 276000 дан ошиб кетди. Агар 1800 йил дунё аҳолисининг 3 % и шаҳарда яшаган бўлса, 1950 йили 30%, 2000 йили эса 50-70% и шаҳарда яшайди. Ҳозирги вақтда шаҳар аҳолиси сонининг тез ўсиши деярли барча мамлакатлар учун хос. Бироқ саноати ривожланган мамлакатларда шаҳар аҳолиси, айниқса, тез ўсмоқда. Масалан, Германия -85%, Англияда – 82%, Францияда -75%, АҚШда – 70%, Австралияда – 70%, Россияда – 62% дан ортиқ аҳоли шаҳарларда яшайди. Шаҳар аҳолисининг салмоғи Япония, Швеция ва Нидерландияда яна ҳам кўпроқ. 10-24 млн. аҳолили шаҳарларга Мехико, Токио, Калкутта, Қохиралар киради. Ўзбекистон аҳолиси 22-23 млн. бўлса, Тошкентда 2,3 млн. аҳоли бор.
Табиатдан рекриацион фойдаланиш деб бирор табиий шароит ва захиралар ёрдамида дам олиш, даволаниш тушунилади. Бунда дам олиш, санатория ва курорт ҳудудлари катта роль ўйнайди. Маълумки, урбанизация даражаси қанча юқори бўлса, шаҳардан ташқарида дам олишга бўлган талаб ҳам шунча кучли бўлади. Кейинги вақтларда рекреация мақсадларида фойдаланишга мўлжалланган ерлар майдони (миллий боғлар, шаҳарлар атрофидаги ўрмонлар, яъни «яшил» минтақалар ва бошқалар) кенгайиб бормоқда. Лекин кўпгина рекреация учун ажратилган жойларда дам олувчиларнинг ортиқча тўпланиши натижасида рекреацион табиий мажмуаларга зарар етиши (дарахт, бута ва ўтларнинг қуриб қолиши, ҳаво, сув, тупроқнинг ифлосланиши ва ҳоказолар) кузатилмоқда. Шунинг учун хам рекреацион ҳудудлардан фойдаланишни тартибга солишга ва уларни муҳофаза қилиш долзарб масала бўлиб қолмоқда.
Экологик зарар инсон яшайдиган муҳит сифатининг ёмонлашидир. Инсон узоқ вақтларгача табиатга битмас-туганмас манба сифатида қараб келган. Лекин ўзи табиатга салбий таъсир этишнинг салбий натижаларига дуч келиб, у аста-секин табиатдан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг зарурлиги ҳақида ишонч ҳосил қила бошлайди. ХIХ асрнинг охири ХХ асрнинг бошида инсон фаолиятида табиатни муҳофаза қилиш ҳақидаги тасаввур фақат айрим ҳайвон ва ўсимлик турларини, ноёб объектларни муҳофаза қилишнигина ўз ичига олар эди. Табиатни муҳофаза қилиш фақат биологик муаммо деб қаралар эди.
Табиатни муҳофаза қилишнинг аниқ вазифаларидан бири табиатни ўзгартириш оқибатларини ва салбий натижаларнинг олдини олиш йўлларини аниқлашдан иборатдир. Табиий мажмуаларни ҳар тарафлама ва чуқур ўрганмасдан, уларнинг компонентлари ўртасидаги алоқларни аниқламасдан ва ҳисобга олмасдан табиатни муҳофаза қилишдек мураккб вазифани амалга ошириш мумкин эмас. Бу масалаларни мажмуа ўрганиш билан экология фани шуғулланади. Унинг йўналишлари салбий техноген ўзгаришларни олдиндан аниқлашда ва уларни ўз вақтида бартараф қилувчи чора-тадбирларни белгилашга қаратилгандир. Демак, табиатни муҳофаза қилишни ҳозирги асосий вазифалари-табиий захираларни муҳофаза қилиш, қайта ишлаб чиқаришни ташкил этиш, табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш, атроф-муҳитни ифлосланишдан сақлашдан иборатдир.
Табиатни муҳофаза қилишнинг ижтимоий ва сиёсий, иқтисодий, соғломлаштириш – гигиена, тарбиявий, эстетик ва илмий йўналишлари бор.

Download 108.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling