Табиат ва инсон ўртасидаги муносабатлар
Download 108.5 Kb.
|
tabiat va inson
- Bu sahifa navigatsiya:
- Табиат мухофазасининг соғломлаштириш – гигиена
Иқтисодий аспект ўтмишда ҳам, ҳозирги вақтда ҳам табиатни муҳофаза қилишнинг асосий масаласидир. Агар кишилар ўз ҳаётларида табиий захираларсиз яшай олганларида эди, улар учун табиатни муҳофаза қилиш ҳамда уни бойликларидан рационал фойдаланиш тўғрисида бош қотириш шарт эмас эди. Ҳозирги вақтда турли хил табиий бойликлар, ўсимлик ва ҳайвон захиралари, чучук сув, унумдор тупроқ, минерал фойдали қазилмалар ва бошқаларга эга бўлган эҳтиёж тобора ортиб бораётганидан табиатни муҳофаза қилишнинг иқтисодий аспекти ҳам катта аҳамият касб этади.
Табиат мухофазасининг соғломлаштириш – гигиена аспекти атроф-муҳитнинг кучли ифлосланиш ва медицина фанининг тараққий этиш муносабати билан яқин вақтлардагина пайдо бўлди. Теварак- атрофдаги муҳитни тоза ҳолда сақламасдан туриб, кишиларнинг соғлиги тўғрисида ғамхўрли қилиб бўлмайди. Тоза ҳаво, сув ва табиатдан бевосита олинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари (сабзавот, мевалар ва ҳоказолар) кишининг ҳаёти учун зарурий шартлардир. Фан-техника инқилоби ва техника тараққёти, шароити аспектнинг муҳимлиги ана шундадир. Инсон ҳаёти учун оптимал экологик шароит яратиш табиат муҳофазасининг энг долзарб масаларидан биридир. Фойдаланилган манбалар: Акимова Т.А., Хаскин В.В. Экология- М:. 1998.-455с. Акимова Т.А., Кузьмин А.П., Хаскин В.В. Экология-М.: ЮНИТИ, 2001. Баратов П. Табиатни муҳофаза қилиш. Тошкент, Ўқитувчи, 1991. Бекназов Р.У., Ю.В. Новиков. Охрана природў Т.”Ўқитувчи” 1995. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича рамкавий конвенцияси бўйича Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Миллий ахбороти. Тошкент., 1999. Борейко В.Е. Постижение экологической теологии. Киевский эколого-культурнўй центр, 2000. Валуконис Г.Ю, Мурадов Ш.О. Основў экологии. Том I Обҳая экология, Ташкент, «Мехнат», 2001. Горелов А.А. Экология. –М.: «Центр», 1998. Гладкий Ю.Н., Лавров С.Б. Глобальная география.- М.: Дрофа, 2002. Данило Ж.Маркович Социальная экология. М.: «Просвеҳение», 1991. Данилов- Данильян В.И.,Лосев К.С. «Экологический вўзов и устойчивое развитие » М.: 2000. Download 108.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling