ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
Экология кафедраси
“ЭКОЛОГИЯ КОНЦЕПЦИЯСИ ВА ТАРИХИ”
Фанидан
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
Маърузалар мантни 2008 йил Ўз.Р. ОЎМТВнинг томонидан тасдиқланган намунавий ўқув дастури асосида тузилди ва кафедранинг 28 август 2011 №1 йиғилишида тасдиқланди
Кафедра мудири _____________ доц. Тўраев.М.М
Тузувчилар:
© б.ф.н Тўраев.М.М.– Эколгия кафедраси мудири
Холов.Ё.Д - Экология кафедраси укитувчиси
Тақризчи:
Б.ф.н. проф А. Файзиев
Б.ф.н.доц. Ф.Р.Холбоев
Маъруза матни Кимё-биология факультетининг август 2010й №1 йиғилишида тасдиқланган
Илмий кенгаш раиси Амонов М.Р
КИРИШ
Ушбу дастур «Экология концепцияси ва тарихи» фани предмети, мақсади ва вазифалари, тарихи, илмий асослари; бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги; фаннинг экология асоси ва тарихий ривожланишдаги босқичлар ва ундаги муаммоларни ечишдаги ўрни; фан бўйича назорат турлари ва баҳолаш мезонлари; «Экология концепцияси ва тирихи»нинг экология ва табиатдан фойдаланиш бўйича мутахассис тайёрлашдаги ўрни каби масалаларни қамрайди.
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларга «Экология концепцияси ва тарихи» предмети, структураси ва бошқа фанлар билан боғлиқлиги, экологиянинг асосий методи, экологик омиллар концепцияси, ҳаёт аренаси ва экологик районлаштириш тўғрисида, мосланиш ва ҳаёт формалари муаммоси, эволюция ва экология масалалари, палеоэкология, амалий экология, Кашкаров-Коровин Ўрта Осиё экологик-географик илмий мактабнинг экология тарихидаги аҳамияти ҳақидаги умумий билимлар бўйича таълим беришдир. Бунинг учун қуйидаги вазифалар бажарилади Экология тушунчасининг пайдо бўлиши, экологик омилар, популяция, биоценоз, биогеоценоз, экосистема, биосфера концепцияси, экологиянинг турли йўналишларини келиб чиқиш асослари ҳақидаги билимларни талабалар онгида ҳосил қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |