Бухоро давлат университети экология кафедраси


Download 265.5 Kb.
bet3/16
Sana01.03.2023
Hajmi265.5 Kb.
#1242975
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
MaruzaMatnKonsepsiyaEkologiyaTurayev

Экология дейилганда кучаларни тоза тутиш, сувларни мухофаза килиш, хавони ифлосланишдан саклаш тушунилмайди. Экология- хетт жараёнларини, инсоннинг атроф-мухити муаммоларини узига хос услубларда тадкик киладиган мустакил фандир. Замонавий экологиянинг методик асосини тизимли ёндашиш, табиатдаги кузатувлар,эксперимент ва моделлаштириш ташкил килади. Экология хам табиий, хам ижтимоий (гуманитар) фан хисобланади.
Хозирги вактда мавжуд экологик муаммоларни урганиш ва хал килиш масаласига икки хил ёндашиш мавжуддир.
Техноцентрик ёндашишда экологик муаммоларни хал килишнинг технологик чоралари асосий деб хисобланади ва табиатнинг имкониятлари, конуниятлари етарлича эътиборга олинмайди. Табиий бойликлардан фойдаланишда технологик кудрат хал килувчи рол уйнайди. Техника имкониятлари ёрдаимда биосфера баркарорлигини тиклаш, экологик муаммоларни хал килиш мумкинлиги таъкидланади. Бундай ёндашиш купчилик иктисодчилар, сиёсатчилар ва хужалик рахбарлари учун асосий хисобланади.
Экоцентрик ёндашишда табиатдаги конунларни хисобга олиш, мавжуд табиий экосистемаларни асл холида саклаб колиш устувор вазифа хисобланади. Биосферадаги мавжуд богликликларнинг бузилиши техник ечимлар ёрдамида тиклаб булмайди деб хисобланади. Инсониятнинг тараккиёти экологик императив- табиат конунларига буйсуниш талаби билан чегараланади. Эколог, олим ва мутахассислар, купчилик омма шундай ёндашиш тарафдоридирлар. Инсоният ривожланишнинг кайси йулдан бориши куп жихатдан келажак тараккиётини белгилайди.
Экологик инкироз деганда атроф-мухитга инсон таъсирининг меъёридан ортиши натижасида муносабатларнинг кескинлашуви холати тушинилади. Экологик инкироз инсонийликнинг инкирози окибатидир. Ижтимоий мухитнинг айрим инсонларнинг гаразли, хасадли, носоглом фикрлари билан «ифлосланиши» табиий мухитнинг кимёвий бирикмалар билан ифлосланишидан хам хавфлирокдир!
Экологик инкирозни бартараф килиш учун инсонларнинг ахлокий покланиши, янгиланиши хаётий зарурдир. Хар бир инсон уз хаёт тарзини узгартириши лозим булади. Бунинг учун инсон тафаккури, онгини экологиялаштириш, мавжуд таълим тизимини кайтадан ташкил килиш, янги маданиятни шакллантириш талаб килинади. XXI асрга келиб экологик таълимдан баркарор ривожланиш учун таълимга утиш хаётий зарур масала булиб колди. Инсонларнинг оиласини ихтиёрий режалаштириши, айрим эхтиёжларидан воз кеча билиши, табиатга жонкуяр булиш биосфера баркарорлигини саклаб колишнинг асосий шартларидан хисобланади.
Таълим, маданиятни ривожлантириш, миллий, умуминсоний кадриятларни тиклаш мавжуд муаммоларни хал килишда етакчи рол уйнайди.
Инсонларнинг таъсири биосферанинг сигимидан ошиб кетмаслиги, табиий ресурслардан окилона фойдалана билишга эришиш, баркарор ривожланишни таъминлаш хаётий зарурдир.
Бу долзарб масалаларни хал килишда ахолининг экологик саводхонлигини ошириш мухим ахамиятга эгадир. Экологик таълим ва тарбия тегишли даражада йулга куйилган ва атроф-мухитни мухофаза килиш учун етарлича маблаг сарфланадиган мамлакатларда инкироз вазиятларитугатилади ва баркарор ривожланиш йулига утилади.



Download 265.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling