Дафния ва циклоп ҳАҚида умумий маълумот дафния


Download 262.07 Kb.
Sana02.12.2023
Hajmi262.07 Kb.
#1779004
Bog'liq
циклоп ва дафния УМУМИЙ МАЪЛУМОТ


ДАФНИЯ ВА ЦИКЛОП ҲАҚИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТ
ДАФНИЯ (лат. Daphnia)
Дафния – майда қисқичбақасимонлар турига киради. Катталарининг тана ҳажми 0,6 мм дан 6 мм гача келади. Улар турғун контенентал сув ҳавзаларининг барча турларида яшайдилар, шунингдек кўплаб секин оқадиган дарёларда учрайдилар. Кўлмаклар ва кўлларда улар кўпинча мўл-кўл биомассага эга.
Дафния ҳаёт циклининг давомийлиги (тухумдан чиққандан бошлаб нобуд бўлгунча) ҳарорат ва атроф муҳит шароитларига боғлик бўлади. Ҳароратнинг кўтарилиши унинг ҳаёт циклига салбий таъсир қилади. Масалан 20ᵒС дафния ўртача 56 кун умр кўрса, 25ᵒС да 40 кун умр кўриши аниқланган.
Дафнияларнинг ривожланиши жуда тез давом қилади, ҳар 2-4 кунда янги авлод - бир неча ўнлаб ёш дафниячалар шаклланади. Уларнинг барчаси урғочи бўлиб 6-12 кундан кейин (ҳароратга қараб) улар ҳам кўпайишни бошлайди. Шу сабабли ҳам кўл ва кўлмакларда ёзнинг ўрталарида дафниялар жуда катта биомасса ҳосил қиладилар. Дафниялар ҳар доим сакраб ва деярли бир жойда туриб овқатланадилар.
Циклоп (лат. Cyclopoida) деярли барча сув хавзаларида яшайдиган чучук сув қисқичбақасимон зоопланктон ҳисобланади.
Улар кўплаб балиқлар ва балиқ чавақлари учун озуқа сифатида хизмат қилади. Бундан ташқари циклоплар сувни тозалашда хам иштирок этади.
Циклопларнинг катталиги 1-8 мм гача бўлади.
Циклопларнинг ўсиши ва ривожланиши учун асосан сувнинг етарли даражада илиқ бўлиши 25-30ºС, сувда етарлича ёруғлик бўлиши ва сувнинг чучук ва тиниқ бўлиши талаб қилинади. Циклоп содда тузилган қисқичбақасимонлар билан озиқланади.
Ўсиши ва ривожланиши
Download 262.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling