Ma’ruza bo’yicha o’quv materiallari мавзу: Болалар психологияси ўқув фани сифатида


Болалар психологияси фанининг бошка фанлар билан алокаси


Download 287.6 Kb.
bet3/42
Sana02.11.2023
Hajmi287.6 Kb.
#1739112
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
56849 ruzalar matni

3. Болалар психологияси фанининг бошка фанлар билан алокаси.
Фалсафа ва болалар психологияси.
Фалсафа-табиат, жамият ва инсон тараккиётининг энг умумий конунлари хакидаги фан. Фалсафа конунлари бошка фанларнинг, шу жумладан, болалар психологияси фанининг конунлари булиб хисобланади. Масалан, фалсафа конунлари орасида диалектика таълимотининг уч конуни-карама каршиликлар бирлиги ва кураш, миқдор узгаришларининг сифат узгаришларига утиш, инкорни инкор этиш конунлари асосий уринни эгаллайди.
Бола тараққиёти хам кapaмa-­каршиликлар бирлиги ва кураш, яъни мавжуд зхтиёжлар билан бола­нинг реал имкониятлари уpтасидаги кураш натижасидир. Фалсафа конунлари болалар психологияси фани учун методологик асос булиб хизмат килади.
Педагогика ва болалар психологияси.
Педагогика-таълим ва тарбия конунлари, метод ва усуллари хакидаги фан. У таълим ва тарбиянинг мaксaд ва ваэифаларини, улар­нинг шахс тараккиёти ва жамият хаётидаги урнини очиб беради. Педа­гогика ва психология фанларининг инсонга таълим ва тарбия бериш сохасидаги хамкорлиги чyкур тарихга зга. Уз даврида машхур рус педа­гоги КА. Ушинский педагогика баркамол шахс тарбиясининг режасини ишлаб чикиши учун инсон хакидаги барча фанларнинг ютуклaрига тая­ниши кераклиги, бу фанлар орасида зса психология марказий уpин эгаллашини таъкидлаган зди. Болага таълим ва тарбия беришга оид ва­зифаларни хал этишдa педагогика кандай қилиб таълим-тарбия бериш кераклигини айтса, психология нима учун айнан шyндай қилиш керак­лигини аниқлайди.
Масалан, педагогика мактабгача ёшдаги болалар таълими ва тарбиясида уйин усулларидан фойдаланиш кераклигини таъкидлайди. Психология эса бунинг сабаби ушбу ёш даврида уйин етакчи фаолият зканлигини тyшунтиради.
Тиббиёт ва болалар психологияси.
Тиббиёт-инсон саломатлиги ва касалликлари, касалликларнинг ол­дини олиш ва уларни даволаш, шунингдек, саломатликни мустахкамлаш хакидаги фан. Тиббиёт ва психологиянинг узаро хамкорлиги натижасида психосоматика - психологик омилларнииг са­ломатликка касалликлар келиб чикишга таъсирини уpганади. Болалар­да учрайдиган купгина касалликларнинг манбаи психологик характерга эгадир. Масалан, Тадкикотларнинг куpсатишича, бронхиал астма билан огриган касалларнинг купчилигига болалигидан ота-оналари эмоциялар­ни зркин ифодалаш, тaшаббус куpсатиш имкониятини чегаралаганлар.
Умумий психология ва болалар психологияси.
Умумий психология - умумий психологик конуниятларни, психоло­гиянинг назарий тамойилларини, асосий категорияларини, методларини уpганувчи назарий на зкспериментал тадкикотлардир. Масалан, умумий психология тафаккур фаолиятининг хусусиятлари, тафаккур турлари ва операциялари хакида умумий тасаввурни хосил килади. Болалар психо­логияси эса турли ёш боскичларида тафаккурнинг қандай хусусиятлар касб зтишини, тафаккурнинг қандай ривожланишини урганади. Бундан албатта, умумий психологиядаги тасавнурларга таянади, унинг метод­лари ва категорияларидан фойдаланади.
Ижтимоий психология ва болалар психологияси.
Ижтимоий психология - психология фанининг тармоги булиб, ин­сонларнинг ижтимоий гурyхларга мансублиги билан такозоланган хулк ­атвори ва фаолиятини, шунингдек, шу ижтимоий rурyхларнинг узини уpганиш билан шyryлланади. Болалар психологияси бола психик та­раққиётини урганар экан, албатта, болалар гурухи, бу гурухда болалар уртасида амалга ошувчи муносабатларни зътибордан четда қолдирмайди.
Болалар психологияси, айникса, боланинг тенгдошлари ва катталар билан булган мулокоти ва унинг бола ривожланишига таъси­рини уpганишга алохида эътибор каратади.
Болалар психологияси фанининг ёш психологияси таркибидаги уpни.
Болалар психологияси - ёш психологияси фанининг булимларидан биридир. Ёш психологиясининг, шу жумладан, болалар психологияси­нинг психология фанидаги бошқа тармоқлардан фарқи шундаки, у пси­хик ходисаларнииг узини эмас, балки ривожланиши ва ёш билан боглиқ равишда узгаришини тaдқиқ этади.

Download 287.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling