«Хавф гурухи»га кирувчи т
Download 30,6 Kb.
|
Тарбияси қийин ўқувчилар ҳамда Хавф
«Хавф гурухи»га кирувчи болаларни - оила, болалар боғчаси, мактабдаги яъни атрофдагиларнинг талаб ва меъёрларига мос бўлмаган, хатти-харакатида рухий ва ижтимоий мослашувга кўника олмаслик кўринадиган болалар ва ўсмирлар ташкил қилади. «Хавф гурухи»га кирувчи тарбияси оғир болалар – булар соғлом , потенциал хар томонлама ривожланган, таълим олган ва онглилик даражаси ривожланган аммо тўла тарбия кўрмаган болалардир . Бунинг натижасида фаолияти, хатти-харакатидаги камчилиги, мулокотдаги етишмовчилиги фарқлари бўлиши мумкин. Бундай ўсмирлар мактабдан узоқлашиб кетадилар. Тарбияси оғир болалар нафақат мактабдан узоқлашадилар, балки оиладан ҳам узоқлашадилар. Улар белгиланган қадриятлар тўғрисидаги нотўғри тассавурларни сингдириб борадилар ва ноижтимоий ўсмирлар гурухи ва ўртоқларининг криминал тажрибаларига тақлид қилиб борадилар. Бу тоифа ўсмирлар – оғир вазият ёки яшаш учун номувофиқ шароитда қолганлардир . Уларнинг ижтимоий ҳимоясизлиги қуйидагилар натижасида келиб чиқади: иқтисодий (яшаш шароитини пастлиги), экологик ( номувофиқ муҳитда яшаш), тиббий (касаллиги, ривожланиши орқада қолиши, ичкиликбозлиги , гиёҳвандлик ва б.), рухий ( гурух мунособатидаги низолар , ижтимоий қаровсизлик) ва б. «Хавф гурухи»даги болаларни ўқитиш ва тарбия қилишни ташкил қилиш хар томонлама амалга оширилиши лозим, шундагина бу иш самарали бўлади . Бунда психоневролог шифокори, дефектолог, психолог, логопед , ижтимоий педагоглар биргаликда ишларни ташкил этишлари лозим. Кўпинча бундай болаларга медикаментли терапия ҳам фойда беради, қачон-ки буни психоневролог шифокори ёки психиатр томонидан тавсия этилсагина амалга ошириш керак. «Хавф гурухи»даги болалар билан ишлашда психолог фаолиятининг асосий йўналиши –тенгқур ва катталар билан бўлган мулоқотда ўсмир учун қулай шароит яратиш, ундаги ишонч, ўз қадрини билиш ҳисларини шакллантириш, ўзини тута билиш ва олдига мақсад қўйиш кўникмасини ривожлантиришдир. Ўз фаолиятида психолог - кузатиш , ота-она ва ўқитувчилар билан сухбат ўтказиш , ўсмирни ўзи билан проекцион ( мас: “оила” расми, тугалланмаган гап ) каби методларни қўллаши мумкин . Агарда психолог ота-оналар ва ўқитувчилар билан ишончли муносабатни ярата олса, бунда ота-она, тарбиячи ва ўқитувчиларни ўз фаолиятида турли-хил методикани ишлатиш мумкин. “Менинг оилам портрети” , “Мавжуд бўлган ҳайвон” ва б., каби турли диагностик усуллар , мактаб психологига боланинг ҳулқида мослаша олмаслик , ички муаммолар характери , химоя қилиш механизмини ўзига хослиги каби турли сабабларни аниқлашда ёрдам беради. Амалий психолог ўз фаолиятида хар хил тренинг ва аутотренинглардан фойланиши лозим. «Хавф гурухи»даги болаларни ўрганиш фаолияти давомида издан чиқиб кетиш холатлари кузатилса, бунда дефектологнинг фаолияти , шу тоифадаги болаларда диққатлилик , хотира , фикрлаш , идрок қилиш ва теварак-атрофга яхши мослашиш каби жараёнларини ривожлантириш учун мазмунли ва образли фикрлаш , ўз-ўзини назорат қилиш усулларини шакллантириш каби коррекцион машқлардан фойдаланиш мумкин. «Хавф гурухи»даги болаларга психологик-педагогик таъсир қилишнинг керакли усул ва услубларни танлаш учун уларни хулқи ва хатти-харакатидаги сабабларини аниқлаш лозим. Ижодий педагогик методлар тарбиячи ва тарбияланувчи ўртасидаги муносабатларни яхшилаш ,самимий муносабатларни ўрнатишга хизмат қилади. Буларга :
Тарбияланувчида тўғри хулқни шакллантиришга қаратилган усуллар :
Ўқувчининг қизиқиши ва туйғулар динамикасини тушунишга қаратилган усуллар:
Бола тарбиясидаги тўсқинлик қилувчи бевосита тўғри ва тескари усуллар :
Ўқувчи билан индивидуал ҳамроҳликни ташкил қилиш - бу унинг таълим,тарбияси ва ривожланиши ташкил қилиш. Ўқувчи билан ишлашда унинг ўзига хос индивидуал хусусиятларига таяниш лозим . Таълим ва тарбия жараёнида ўқувчига бўлган индивидуал ёндашувни зарурлиги ҳамма томондан қабул қилинади , аммо уни амалиётда қўллаш осон иш эмас. Индивидуал ёндашувнинг вазифалари бола ривожлашини индивидуал усуллари , имкониятлари , шахсий фаоллигини ошириш ,уни шахсини бетакрорлигини очиб беришдан иборатдир. Мухими болани ўзига хос индивидуал хусусиятлари билан курашиш эмас , балки уларни ривожлантириш , болани потенциал имкониятларини ўрганиш ва тарбиявий ишларни индивидуал ривожлантириш принципи бўйича қуриш даркор. Download 30,6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling