Қарши шаҳар тарихи (ХХ аср – ХХI аср бошлари) Мундарижа Кириш I боб ХХ аср бошларида Қарши шаҳри


Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти


Download 36.13 Kb.
bet4/5
Sana11.05.2023
Hajmi36.13 Kb.
#1450487
TuriДиссертация
1   2   3   4   5
Bog'liq
1 боб

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижалари Қарши шаҳрининг Бухоро амирлиги, совет ҳокимияти ва мустақиллик йилларидаги тарихининг ўзига хос жиҳатларини аниқлаш ҳамда назарий хулосалар ишлаб чиқишга хизмат қилади. Тадқиқотнинг амалий аҳамияти унинг Ўзбекистон тарихи ва шаҳарсозлик тарихига боғлиқлиги билан белгиланади. Тадқиқотдан олий ўқув юртларининг дарс жараёнларида, тарих фанидан турли ўқув қўлланмалари тайёрлашда фойдаланиш мумкин.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, 3 та боб, хулоса, фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан иборат. Диссертациянинг умумий ҳажми бетни ташкил этади.


I Боб. ХХ аср бошларида Қарши шаҳри.
1.1. Қарши шаҳрининг Бухоро амирлиги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётида тутган ўрни.
Кўп йиллик тарихга эга бўлган Қарши шаҳри ХХ асрнинг бошларида Бухоро амирлиги тасарруфида эди. У ҳозирги Қашқадарё вилояти таркибидаги Ғузор билан биргаликда Бухоро амирлиги ҳудудидаги 27 та вилоят қатори алоҳида беклик ҳисобланарди. Бу вилоятлар ўзининг мустаҳкам мавқеига эга эди. Бу пайтда Қарши 10 та, Ғузор вилояти эса 8 та амлокдан иборат бўлган. Қарши шаҳри ана шу икки вилоятнинг, қолаверса, бутун Қашқа воҳасининг муҳим сиёсий ва маъмурий маркази сифатида амирлик пойтахти бўлмиш Бухоро шаҳридан кейинги ўринда турган.
Қарши амирликнинг асосий шаҳарларидан бири бўлгани учун ҳам, унда Европа андозасига хос тараққиёт жуда секин бўлсада, кузатилади. ХIХ асрнинг сўнглари-ХХ аср бошларида шаҳарда почта, телеграф алоқаси йўлга қўйилади. Амирлик даврида Қарши нуфузи ва ҳажми жиҳатдан Самарқандни ҳам ортда қолдирган ва Бухоро амирлиги валиаҳдларининг (яъни тахт ворисларининг) расмий қароргоҳи бўлган. Сўнгги Бухоро амири Саид Олимхон 1898-йилдан 1910-йилгача Қарши шаҳрини бошқарган.
Амир Олимхон ўзининг «Бухоро халқининг ҳасрати тарихи» асарида ушбу даврни қуйидагича ёзиб ўтган: “Рус давлати улуғлари мени Бухоро давлати валиаҳдлигига мансуб бўлганлигим учун Бухорога қайтаришди. Шу билан мен милодий йилнинг 1896-йилида Петербургдан Бухоройи шарифга, зоти шаҳона Падари бузрукворим ҳазратлари даргоҳларига қайтдим. Шундай қилиб, мен қиблагоҳим қўлларини ўпиб, доим у киши билан бирга бўлишга мушарраф бўлдим. Падари бузрукворим мени икки йил давомида ўз хизматларида олиб юрдилар. Сўнг зоти шаҳона падари бузрукворим менга Бухоройи шарифга қарашли бўлган ўлкалардан бири Насаф вилояти ҳукмронлигини марҳамат қилдилар”. Асардан кўринадики, ўша вақтда Бухоро амири бўлмиш Амир Абдулаҳадхон мамлакатдаги муҳим марказлардан бўлмиш Қарши шаҳрини валиаҳд ўғлига топширади. Демак, шаҳар ХХ аср бошларида ҳам доимий эътибор қаратилган, ижтимоий-иқтисодий соҳалар ривожланган ҳудуд бўлган. Албатта, бунда шаҳарнинг амирлик пойтахтига яқинлиги ҳам муҳим роль ўйнаган. Чунки сиёсий кучлар исталган вақтда валиаҳдни тахтга чиқариши мумкин эди, гарчи амирлик Россия империяси протекторати бўлсада, мамлакат амири мақоми ҳали ҳам баланд эди. Шу жиҳатдан олиб қараганда валиаҳд бошқарадиган ҳудуд амирлик пойтахтидан узоқ бўлса уни назорат қилиш қийин бўларди. Бундан кўринадики, Қарши валиаҳд шаҳзодалар бошқарадиган, амир фармонлари тез етиб борадиган ва ҳар томонлама назорат қилишга қулай ҳудуд бўлган.
Амир Олимхон ўн икки йиллик бошқаруви даврини ўз асарида қуйидагича ёзиб ўтади: «Бу ожиз банданинг Насаф вилоятидаги ҳукмронлиги муддати ўн икки йил давом этди. Бу муддат ичида менинг ҳукуматим ҳамиша фақирпарвар ва ғарибнавозликка интиларди, мазлумларни золимлардан асраб, ҳақни қарор топдирарди. Шундай қилиб, мазкур вилоят аҳолисини ўзимдан хурсанду мамнун эттирардим. Мазкур вилоятга яқин жойда Қашқа деган шўх дарё оқарди. Ундан камбағал бева-бечораларнинг кечиб ўтишида роҳати бузилиб, доими ғам-ташвишда эдилар. Аҳолининг осойишталигини кўзлаб мазкур дарёга тошу темирдан бир кўприк қурдирдим, кўприкни эса ўз номим билан атадим. Шояд фақиру фуқаролар сув кечиш ташвишидан қутилиб, тинчу осуда яшасалар, деб ўйладим. Шу билан яна бошқа бир қанча мадраса ва ибодатхоналар қуриб, бу борада анчагина юмушларни юзага келтирдим». Ушбу манбаларга таянган ҳолда шуни айтиш мумкинки, ХХ аср бошларида Қарши шаҳрида бир қанча масжид ва мадрасалар қурилган бўлиб, уларга мисол сифатида Бекмир Қозоқ, Қиличбой, Хўжа Абдулазиз мадрасаларини келтириш мумкин.
Шунингдек, Амир Саид Олимхон даврида Қаршига иккита ғилдиракли тўп келтирилган. Бу тўплар жуда оғир бўлиб, уларни олтита от зўрға тортган. Улар Катта тўпхонада турганлар ва деярли ишлатилмаган. Айтишларича, Саид Олимхон тахтга ўтирган пайтда бу тўплардан уч марта отилган экан, холос.
Юқоридаги маълумотлардан кўришимиз мумкинки, Қарши шаҳри ҳақиқатдан ҳам Бухоро амирлигининг муҳим марказларидан ҳисобланган, буни Амир Олимхоннинг ўзи ҳам ёзиб қолдирган. Амир Олимхондан сўнг Қаршини Саидбек бошқаради. Кейин эса 1919-1920-йилларда шаҳарга Тоғайбек ҳокимлик қилади. Айнан Қарши беги Тоғайбек буйруғи билан буюк маърифатпарвар ва жадидлар отаси бўлган Маҳмудхўжа Беҳбудий 1919-йилда Қаршида қатл этилади.
Бухоро амирлиги 1868-йилда Россия империясининг протекторатига айлантирилгандан сўнг амалда унинг мустақиллиги йўқолди. Давлат амирлик мақомида ва амир томонидан бошқарилса ҳам Россия империяси рухсатисиз мустақил бирор иш қиломасди. Мамлакатнинг сиёсий-иқтисодий ҳаёти 1886-йилда ташкил этилган «Россия императорлигининг сиёсий агентлиги» томонидан назорат қилинарди. Ушбу агентлик вакиллари амирликнинг барча шаҳарлари каби Қаршида ҳам фаолият олиб борди.
Россия империяси билан Бухоро амирлиги ўртасида бир қанча шартномалар тузилган. Шулардан бири 1885-йил 25-июль шартномасида Бухоро амирлиги ҳудудидан темир йўл ўтказишга келишилган. Йўл қурилиши учун 6 минг десятина ер ажратилиб, рус маъмурлари ихтиёрига топширилган. Бухоро амирлиги таркибида бўлганлиги сабабли темир йўл Қаршига ҳам олиб келинган. Хусусан, рус муҳандиси Ковалский Саид амир Олимхондан 1912-йилда Когон-Қарши темир йўлини қуриш розилигини олади. Темир йўл қурилиши қарийб 4 йил давом этади. Темир йўлни қуришда 7000 киши қаттиқ меҳнат қилади. Қурилишга жалб этилган руслар сони 500 та бўлиб, улар муҳандислар, иш бошқарувчилар сифатида қатнашган. Оғир меҳнат маҳаллий фуқаролар чекига тушади. Темир йўлнинг Китоб шохобчаси ҳам кўзда тутилади. 1916-йилда Бухоро амирлиги иқтисодий тараққиётида бурилиш ясаши мумкин бўлган темир йўл ишга тушади. Қашқадарё воҳасига темир йўлнинг тортиб келиниши Қарши шаҳри тараққиётини анча ўзгартириб юборади.
ХХ аср бошларида Россияда юзага келган ҳокимият талашуви, Чор ҳукуматини куч билан ағдариш ҳаракати – йўқсиллар инқилоби номини олган давлат тўнтариши билан боғлиқ курашлар акс-садоси мазлум ўлкаларга ҳам етиб келади. 1905-йилдаги ғалаёнлар таъсири ўлароқ, Қаршида ҳам амирдан норозилик кайфияти кучая боради. Амир сарбозларини масхараламоқ, Бухородан юборилган амалдорларни ошкора камситмоқ, пойтахтдан амалга тайинланган бекларни беҳурмат қилмоқ шу даврда авж олади.
1920-йилда Бухоро амирлиги советлар томонидан тугатилади. Қизил армиянинг Туркистон фронтига қарашли Самарқанд гуруҳи Қарши ва Ғузорни 1920-йил cентабр ойи бошларида эгаллайди. Замбараклар ўққа тутилган шаҳар маркази обидалари ва маъмурий биноларининг аксарияти шафқатсизларча вайрон этилади.
1920-йил кузида БХСРда дастлабки маъмурий-ҳудудий бўлиниш ўтказилиб, у вилоятлар, туманлар, кентлар, амлок ва қишлоқларга ажратилган эди. Қарши воҳасида 3 та вилоят (Беҳбудий, Ғузор ва Шаҳрисабз) ташкил қилинган. Беҳбудий (Қарши) вилоятига Бешкент, Косон, Чим туманлари кирган (1921-1937-йилларда Қарши шаҳри таниқли тараққийпарвар жадид аллома Маҳмудхўжа Беҳбудий шарафига Беҳбудий деб аталган). Бироқ БХСРдаги маъмурий-ҳудудий бўлиниш ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий вазиятга биноан тез-тез ўзгариб турган.



Download 36.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling