Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисига Қашқадарё вилояти Бешкент шахрида яшовчи фуқаро Омонова Дилдора томонидан


Download 19.23 Kb.
Sana19.04.2023
Hajmi19.23 Kb.
#1362338
Bog'liq
Omonova Dildora


Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисига
Қашқадарё вилояти Бешкент шахрида яшовчи фуқаро Омонова Дилдора томонидан
Тел: +998 99 298-25-35
АРИЗА
Аризамнинг мазмуни шундан иборатки, мен Омонова Дилдора 1991 йилда туғулганман. 2013 йилда Ғузор тумани Шерали қишлоғида яшовчи фуқаро Қораев Бурхон Бўриевич билан турмуш қурганман. Турмушимиздан 2 нафар фарзандимиз бор. 2022 йил январ ойида турмуш ўртоғим Деҳқонобод туманида яшовчи ўртоғи Холиқулов Санжар Турдиқуловични бошига ташвиш тушганини айтиб, унга тезда 100 000 000 (бир юз миллион) сўм пул маблағи кераклигини айтди ва менга укамни яқинда машинасини сотганини айтиб ундан шу пулларини олиб беришимни айтиб, укамни уйига юборди. Мен укам Омонов Ғойибназарни уйига келиб унга яқинда сотган машинасини пулларини поччанг бериб туришини илтимос қилиб юборганини айтиб ундан 100 000 000 (бир юз миллион) сўм пул маблағини олиб турмуш ўртоғимга олиб бордим ва мен бу пулларни шунчаки бериб бўлмаслигини айтдим. Турмуш ўртоғим менга жахл қилиб ўртоғи Холиқулов Санжар алдамаслигини билдириб тез орада қайтаришини айтди ва мен бу пулларни нотариус орқали қарз шартномасини тузиб беришимни айтдим ва турмуш ўртоғим яна менга жахл қилиб, ўртоғи Холиқулов Санжарни чақириб 100 000 000 (бир юз миллион) сўм пул маблағини Ғузор туманидаги нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариус Жўраева Гулрух Жахонгир қизи нотариус ходими томонидан қарз шарномаси тузиб, бу қарз шартномасида 2022 йил 13 феврал кунидан кечиктирмасдан қайтариб бериш шарти билан қарз шартномаси тузиб 100 000 000 (бир юз миллион) сўм пул маблағини Холиқулов Санжар санаб қабул қилиб олди.
Орадан вақт ўтиб шартномада кўрсатилган вақт келди ва мен турмуш ўртоғимга Холиқулов Санжардан 100 000 000 (бир юз миллион) сўм берилган пулларни олиб беришни сўрадим ва турмуш ўртоғим Холиқулов Санжар билан гаплашганини айтиб ҳозирда унинг 100 000 000 (бир юз миллион) сўм пул маблағини беришга имкони йўқлигини менга айтдилар. Шундан сўнг мен Холиқулов Санжарга телефон орқали боғланиб у кишига олган пул маблағларини шартномада кўрсатилган вақтдан ўтганини ва бу пулларни укам Омонов Ғойибназарга қайтарилиш кераклигини айтиб бир неча бор тушунтирдим ва ҳеч қандай натижага еришмадим. Шундан сўнг мен 2022 йилнинг июл ойида мен ва Холиқулов Санжар Турдиқулович ортасида қарз шартномаси тузиб берган нотариал идорага бордим ва натариал идора ходими Гулрух Жўраевага учрашдим. У киши менга қарз олувчи 3 маротаба огохлантирилиши кераклигини тушунтирди ва мен қарздор Холиқулов Санжарга почта орқали натариал идоранинг огохлантириш хатини 3 маротаба юбодим. Шундан сўнг ҳам ҳеч қандай натижа бўлмади. Орадан 16 кун вақт ўтиб Ғузор тумани хусусий натариал фаолияти билан шуғулланувчи натариус ходими Гулрух Жўраева менга қарз шартномаси бўйича қарзни ундириш тўғрисидаги ижро хатини менга берди мен бу қарзни ундириш тўғрисидаги ижро хатини Деҳқонобод Мажбурий Ижро Бюроси ходими Феруза опага тақдим қилдим ва мен Мажбурий Ижро ходими Феруза опадан оғзаки равишда Холиқулов Санжарнинг кўпчиликдан қарзи борлиги ҳақидаги ҳужжат мажбурий ижро бюросида борлиги айтилиб, мажбурий ундириш ҳақидаги ижро хати олиб қолинди ва мен мажбурий ижро бюросидан ҳеч қандай жавоб ололмадим. Бу орада мен ва турмуш ўртоғим ўртасида келишмовчилик юзага келиб, 2022 йил июн ойидан буён отамнинг уйида 2 нафар фарзамдим билан яшаб келмоқдаман. Ҳозир турмуш ўртоғим томонидан никоҳни бекор қилиш ҳақида Ғузор тумани судига ариза топширилган. Бундан кўриниб турибдики турмуш ўртоғимни мен билан ажрашиш нияти олдиндан режалаштирилган бўлиб мендан ўртоғи билан фирибгарлик йўли билан алдаб 100 000 000 (бир юз миллион) сўм пул маблағлагларини ўртоғига олиб бериб, бунинг устига яна мени 2 нафар фарзандим билан кўчага ҳайдаб юборди.
Мени илтимосим турмуш ўртоғим Қораев Бурхон Бўриевични қисқа муддат прокуратура ходими вазифасида ишлаган бўлсада буни инобатга олиб мени мурожаатим унинг танишлари орқали оқибатсиз қолиб кетмаслиги учун мурожаатимни Қашқадарё вилояти прокуратурасида кўриб чиқилиб, мен берган 100 000 000 (бир юз миллион) сўм пул маблағларини Холиқулов Санжардан ундириб беришингизни ва Холиқулов Санжар ва турмуш ўртоғим Қораев Бурхонга нисбатан фирибгарликлари учун қонуний чора кўриб беришингизни сўраб, мен берган 100 000 000 (бир юз миллион) сўм пул маблағи Мажбурий Ижро Бюроси орқали ундириб олишни имкони бўлмаганлиги сабабли Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилиб, мен ва Холиқулов Санжар ўртасида тузилган қарз шартномасида кўрсатилган 100 000 000 (бир юз миллион) сўм пул маблагимни ундириб берилишини сўрайман. Юқорида кўрсатиб ўтилган бу мурожаатимни 16 февралда Қашқадарё вилоят прокуратурасига юборганман. Ғузор туман прокуратураси мени шу аризам бўйича чақиртириб бу мурожаатимни Деҳқонобод туман прокуратураси кўриб чиқишини маълум қилди ва орадан 2ой ўтибдики, мени бу мурожаатимга ҳеч қандай натижа йўқ. Шуларни инобатга олиб, турмуш ўртоғим қисқа муддат бўлсада прокуратура ходими вазифасида ишлагани сабабли мени бу мурожаатим прокуратура ходимлари томонидан ўрганиб чиқилиб, турмуш ўртоғим Қораев Бурхонга нсибатан қонуний чора кўрилмай келмоқда. Юқорида кўрсатиб ўтилган важларимни инобатга олиб, мени бу мурожаатимни Дехқонобод, Ғузор прокуратураси эмас балким вилоят прокуратураси ёки бошқа хуқуқни мухофаза қилиувчи органлар томонидан кўриб чиқилишини сўрайман.

Омонова Дилдора 12.04.2023 йил
Download 19.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling