1-мавзу. Дарс машғулотларининг мақсади, вазифалари, мазмуни ва ўтказиш методикаси


Download 1.97 Mb.
bet1/3
Sana08.03.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1251452
  1   2   3
Bog'liq
01-мавзу. Дарс машғулотларининг мақсади, вазифалари, мазмуни ва ўтказиш методикаси


1-мавзу. Дарс машғулотларининг мақсади, вазифалари, мазмуни ва ўтказиш методикаси.


Режа:
1. Дарс ва уни ташкил этиш.
2.Ўқитишнинг методик тизими.
3. Дарсга қўйиладиган талаблар.

Дарс – таълим беришнинг асосий шаклидир. Таълим тарихида таълимни ташкил этишда турли шакллардан фойдаланилган. Марказий Осиё ҳудудида қадимдан шаклланган масжитлар ҳузуридаги мактабларда ўқув машғулотлари асосан руҳонийлар томонидан ташкил этилиб, таълим гуруҳли ёки якка тартибда амалга оширилган.


16 аср охири ва 17 асрнинг бошларида буюк чех педагоги Ян Амос Коменский (1592-1670) таълим тарихида биринчи бўлиб синф-дарс тизимини ишлаб чиқди. Я.А.Коменскийнинг янги таълим тизими қисқа вақт ичида барча мамлакатлар таълим тизимидан ўрин олди. Ҳозирги даврда синф-дарс шакли таълимни ташкил этишнинг асосий шакли сифатида қўлланмоқда.
Дарс – бевосита ўқитувчи етакчилигида муайян ўқувчилар гуруҳи билан ўтказиладиган ўқув машғулотидир.
Умумий ўрта таълим мактабларида дарс машғулоти асосан 45 дақиқага мўлжалланган бўлиб, қатъий жадвал асосида олиб борилади.
Дарснинг асосий белгиларидан бири илмийликдир. Дарсда ўрганиладиган билимлар ҳозирги замон фани ютуқларини ўзида акс эттириши, таълим жараёни мақсади ҳамда болаларнинг реал билиш имкониятларига мос бўлиши зарур.
Дарс ижодий жараён. Дарс – жамоа меҳнати асосидаги жараёндир. Дарсни ижодий ташкил этиш, вақтдан унумли фойдаланиш, машғулотларни ўз вақтида ўтказиш болаларда жамоа бўлиб ишлай олиш кўникмаларини шакллантириш, ўзаро ёрдам ва болалар ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш йўллари билан машғулотлар жамоа меҳнати жараёнига айлантирилади.
Дарс таълимнинг бошқа шаклларидан ўзининг ички ва ташқи хусусиятларига кўра фарқ қилади. Муайян ёшдаги ва маълум тайёргарликка эга бўлган ўқувчилар гуруҳи, режим, дарс тартиби, машғулотларни маълум хонада ўтказиш кабилар дарснинг ташқи ҳусусиятлари, дарснинг мақсади, таълим мазмунини ҳис қилиш, қизиқиш, англаш, тушуниш унинг ички хусусиятлари саналади. Дарс ана шу икки хил ташқи ва ички хусусиятларнинг ўзаро уйғунлашуви асосида ташкил этилади.

Дарс — муқаддас”. Бугун ҳар бир ўқитувчи ўзига ишониб топширилган ҳар бир соат дарсни муқаддас деб билиши ва унга заррача хиёнат қилиб бўлмаслигини ҳис этиши лозим.


Дарс жараёни самарадорлиги ўқитувчининг дарсга пухта тайёрланиш билан белгиланади.
Эътиборсизлик билан режалаштирилган ва пухта тайёрланмаган, ўкувчилар имкониятлари билан уйғунлашмаган дарс сифатли бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун биринчи навбатда дарсга пухта тайёргарлик кўриш лозим.
Дарсни лойиҳалашда изчилликнинг таъминланмаганлиги, жараёнга керакли бўлган воситалардан унумсиз фойдаланиш натижасида ташкил этилган дарс самарасиз якунланади.




1-rasm. О‘qitishning metodik tizimi.





Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling