1-мавзу. Дўстлик ва муҳаббатни қадрлаш одоби Дарс мақсади


Download 149.27 Kb.
bet2/4
Sana18.09.2023
Hajmi149.27 Kb.
#1680536
1   2   3   4
Bog'liq
3-мавзу

Дўстлик ва муҳаббат тушунчаларининг мазмуни ва намоён
бўлиш шакллари.

Инсонларда ёлғизликни ёқтирмаслик, одамлардан четда бўлишни хоҳламаслик мавжуд. Инсон табиатида инсоннинг бошқа инсонлар билан дўстлашишга мойиллиги бор.


Doʻstlik — bu ijtimoiy-axloqiy va psixologik tushuncha. Oʻzaro hurmat, yoqtirish, manfaatlarning umumiyligi, yaqinlik, bir-birini tushunishga asoslangan kishilar oʻrtasidagi munosabat shaklini ifodalaydi. Kishilarning muloqot shakli sifatidagi Do'stlik qonqardoshlik, oʻrtoqlik, birodarlik tushunchalariga yaqin, lekin psixologik nuqtai nazardan esa ulardan oʻzining alohidaligi, tanlash xususiyati, his-tuygʻu bilan farq qiladi. Axloqiy psixologik hodisa va shaxsiy xislat sifatida do'stlik odamning yoshi (bolalik, oʻsmirlikdagi do'stlik), shaxsning shakllanishi bilan (maktabdagi, talabalik yillaridagi, armiyadagi do'stlik ) oʻzgarib boradi. Ijtimoiy-axloqiy muhit, kishilarning turmush tarzi do'stlikning mazmun-mohiyatini belgilaydi. Oʻzaro manfaat (Epikur, utilitarizm namoyandalari), "tabiiy yoqtirish" hissi (A. Smit), baxtga erishishga koʻmaklashish (18-asr fransuz maʼrifatparvarlari) va boshqalar do'stlikning asosi sifatida qaralgan. Haqiqiy, mustahkam do'stlik yuksak, ijtimoiy ahamiyatga ega boʻlgan maqsad va ideallar mushtarakligini anglash asosida shakllanadi. Do'stlik millat va xalqlar oʻrtasidagi ijobiy aloqalarda ham oʻz ifodasini topadi. Hozirgi davrda koʻp millatli Oʻzbekistonning rivojlanishi uchun xalqlar oʻrtasidagi do'stlik nihoyatda muhim. Xalqlar, millat va elatlar oʻrtasidagi do'stlik Oʻzbekistonda ijtimoiy barqarorlikni taʼminlashning muhim shartlaridan biridir.
Дўстлик tushunchasini chuqurroq tahlil etamiz.
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида: “Дўст- шафқатли ўртоқ, ёр, ошно, маҳбуб(а). 1. Қарашлари, дили, фаолияти яқин бўлган, иноқлик, аҳиллик билан боғланган икки ва ундан ортиқ кишининг ҳар бири; ўртоқ. 2. Яқин, таниш, ошно” дейилади.
Икки ва ундан ортиқ кишилар ўртасида вужудга келган самимий меҳр-муҳаббат ва узвий ришта дўстлик ҳисобланади. Дўстликнинг акси душманлик, адоват ва гина сақламоқдир. Барча инсонлар бир-бирлари билан дўстдирлар. Ҳадисда: “Бир-бирларингизга нисбатан гина (адоват) сақламанг, ҳасад қилманг, бир-бирларингиздан юз ўгирманг” дейилади. Инсон учун яқин кишилардан бири дўстларидир. Дўстсиз инсон ўзини ғариб сезади. Дўстлашиш орқали инсонга ҳар қандай оғир ишлар енгил бўлади. 
Донишмандлар айтишларича, дўстлар икки хил бўлади. Бири хил дўст чин дўст бўлиб, уни жон ошноси дейилади. Иккинчи хил дўст сохта дўст дейилади. У мол-давлат, мансаб ошносидир.
Инсон дўст танловчи ва дўст бўлиб танланувчидир. Дўст бўлиб танланмаган ва дўст танламаган одамда яхшилик йўқ. Инсон ўзига ўхшаган инсонлар билан дўст-улфат бўлишни хоҳлайди. Шу сабабли халқларда: “Дўстингни кимлигини айт, мен сени кимлигингни айтиб бераман” деган ҳикматли сўз мавжуд. Ҳар ким ўзига мувофиқ келадиган кишини дўст қилиб танлайди. Дўст бўлишда дўст танлаш муҳим аҳамиятга эга.
Биров билан дўстлашишдан илгари уни аввал яхшилаб ўрганиши ва уни текшириб кўриши лозим. Луқмони Ҳаким ўз ўғилларига: “Эй ўғилчам, беш тоифа инсонлардан ташқари хоҳлаганинг билан дўст бўл, аммо бу беш тоифадаги кишилар билан дўстлашишдан тийил. Ёлғончини дўст тутма, чунки ёлғончининг сўзи сароб каби яқинни узоқ, узоқни яқин кўрсатади. Ахмоқни дўст тутма, фойда бераман деб зарар келтиради. Тамагирни дўст тутма, чунки у егулик ва ичимликни сотади. Бахилни дўст тутма, чунки у керак бўлганда ёрдамини бермайди. Қўпол билан дўстлашма, чунки у сени ҳам, ота-онангни ҳам сўкади. Қўполлик қилаётгани эса, унинг хаёлига ҳам келмайди” деб насиҳат қилган эканлар. Дўст танлашда дўстнинг насли-насабини, унинг ақли, одобини билиш муҳимдир. Пайғамбаримиз (с.а.в.): “Бир киши танлаган дўстининг исмини, авлод ва аждодини сўрасин. Албатта, бу дўстлар орасида меҳрни кўпайтиради”. (Термизий ривояти).
Инсон учун берилган энг яхши неъматларнинг бири муносиб дўстдир. Аллоҳ таоло ўзи учун дўстлашган кишиларни қиёмат куни аршининг соясида соялантиради. Дўст дўстнинг айбларини гапиришдан, у билан талашиб тортишишдан ва дўст сирини бировга фош қилишдан тийилиши лозим. Ҳадисда: “Кимки дўстини хожатини раво қилса, унинг ҳожатини Аллоҳ таоло раво қилади. Кимки бир дўстини ғамини кетказса, уни ғамини Аллоҳ таоло кетказади. Кимки бир дўстини айбини беркитса, уни айбини Аллоҳ таоло беркитади” дейилади.
Дўст ўз дўстининг ҳолидан хабар олиши, дўсти касал бўлса бориб кўриши лозим. Ҳадисда: “Кимки бир касал дўстини бориб кўрса, ёки Аллоҳ учун дўстини зиёрат қилса, Нидо қилувчи унга: Сен ўзинг ва юришингни яхши қилдинг ва жаннатда ўзинг учун ўрин тайёрладинг, дейди” дейилади. 
Инсон ўз дўсти билан уч кундан ортиқ хафалашиши, гина-кудурат қилиши яхши ҳисобланмайди. Инсон ўз дўсти айбини кечириб яшаши лозимдир. Пайғамбар (с.а.в.): “Бир киши ўз дўсти билан уч кундан ортиқ гина сақлаши ҳалол эмас”дедилар. Дўстнинг ғам-ғуссасидан суюниш душманлик аломати бўлиб, у ичи қора кишиларнинг ишидир. Пайғамбар (с.а.в.): “Дўстингни бахтсизлигига суюнма, Аллоҳ таоло унга ўз марҳаматини, кейин эса сенга эса ўз офату балосини юборади” дедилар. Ҳазрат Али айтадилар: “Дўстларнинг ёмони дўстини тангликка солади. Муросага муҳтож қилади ва узр айитишга мажбур қилади” дедилар. 
Жалолиддин Румий: “Ким дўстлар билан ўтириб-турса, жаҳаннам бўлса ҳам, гулзордадир. Аммо душман билан ош-қатиқ бўлган кимса гулзорда бўлса ҳам дўзахдадир. “Биз, мен” деб дўстни ранжитмаки, ҳеч ким душманинг бўлмасин! Аллоҳ йўлида халққа хайр қил ва доимо кўзингга дўст кўринсин, адоват туфайли кўнглингга ёмон гап келмасин! Бирор кишига душман бўлдингми, ундан узоқроқ юр. Сени қадрловчи дўст билан кўриш, у билан маслаҳатлаш!” дейди.
Дўстнинг аҳволидан хабар олиб, уни яхшилик томон чорлаб туриш ҳақиқий дўстларнинг ишидир. Инсон дўстларини душманга айланиб қолишидан эҳтиёт бўлиши лозим. Инсон учун душман битта бўлса ҳам оғирлик қилади. Бу ҳақда Али ибни Толиб: “Тўрт нарсанинг ози кўпдир. Улар: 1. Оғриқ; 2. Камбағаллик; 3. Олов; 4. Душманчилик” дейдилар. 
Дўстликнинг синови дўстнинг баъзан ўзгариб қолганлигига сабр қилиш, уни яна қайта ўз ҳолига келишига умидвор бўлишдир. Бу ҳақда: “Дўстнинг ўзгариб, аввалгидан бошқачароқ бўлиб қолса, уни шу сабабдан тарк қилма. Чунки дўстнинг бир эгри, бир тўғри бўлиши бор” дейилади. Дўстнинг хато қилганидан хафа бўлиб, ундан алоқани узмаслик лозим. Дўст хато қилса ҳам, уни кечириб, уни яна тўғри бўлишига умидвор бўлиш лозим.
Дўстдан айб қидирган одамнинг дўстлари бўлиши қийин, чунки беайб парвардигордир. Инсон бошқа инсонлар билан бўлган дўстлигини мустаҳкамлаб бориши лозим. Дўстлар билан очиқ юз билан қўл ушлашиб кўришиш, уларга совға саломлар бериш, инсонлар орасидаги меҳр-муҳаббатни, дўстликни мустаҳкамлайди. Ҳадисда: “Ўзаро қўл ушлашиб кўришинглар нафрат кетади. Ўзаро ҳадя улашинглар бир-бирларингизга меҳр –муҳуббат уйғонади”дейилади.
Инсонлар бир-бирлари билан дўстлашганларида ўзаро меҳр-муҳаббатни кучайтирадилар. Инсонларнинг дўстлиги эса жамият кишилари орасида хотиржамлик, ўзаро иноқликни таъминлайди. 

Download 149.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling