1-мавзу. Дўстлик ва муҳаббатни қадрлаш одоби
Дарс мақсади:
Талабаларнинг эзгулик ва ёвузликни фарқлаш кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш.
Дарс режаси:
-
Дўстлик ва муҳаббат тушунчаларининг мазмуни ва намоён бўлиш шакллари.
-
Дўстлик ва муҳаббатни қадрлаш одоби. Ушбу тушунчаларининг ижтимоий аҳамияти ва уларга амал қилиш зарурияти.
-
Дўстлик ва муҳаббатни тушунчларининг зидди: душманлик ва нафрат.Уларнинг ижтимоий оқибатлари ва ҳимояланиш кўникмалари.
Дарс манбалари:
Дарсликлар, қўлланмалар, луғатлар, илмий ва бадиий адабиётлардан парчалар, халқ мақоллари ва афоризмлар, ҳикматли сўзлар.
Дарс техник воситалари:
Компьютер, электрон доска, видеолавҳалар, аудиолавҳалар, тақ-димотлар, тарқатма материаллар, рангли карточкалар.
Дарс технологияси:
№
|
Тадбир
|
Ўқитувчи
|
Талабалар
|
Вақт
|
1
|
Ташкилий қисм
|
Давоматни аниқлай ди, мавзу ва режани эълон қилади
|
Мавзу ва режани ёзиб олади
|
5
|
2
|
Дўстлик ва муҳаббат тушунчалари мазмуни таҳлили
|
Тушунчаларга доир тақдимотни экранга чиқаради ва фронтал сўров ёрдамида талабаларни таҳлилга ундайди
|
Тақдимот асосида ту-шунчалар тўғрисидаги билимларини ифодалаб беради
|
20
|
3
|
Дўстлик ва муҳаббат тушунчаларининг ижтимоий аҳамияти муҳокамаси
|
Талабаларни уч гуруҳга бўлиб, уларнинг ҳар бирига биттадан дўстлик ва муҳаббат тушунчаларининг мазмуни баён этилган карточка тақдим қилади ва унинг аҳамиятини аниқлашни сўрайди
|
Гуруҳларга бўлиниб, тақдим қилинган ғоя-ни муҳокама қилади, унинг аҳамиятини аниқлайди, умумий хулосани ифодаловчи маърузачи ва ҳаммаъ-рузачини тайинлайди, уларнинг баёнини шарҳлаб боради
|
20
|
4
|
Ғазаб ва нафрат тушунчаларининг ижтимоий оқибатлари
муҳокамаси
|
Ғазаб ва нафрат акс этган видеолавҳани намойиш этади ва унинг муҳокамасини ташкил этади
|
Видеолавҳани томоша қилади, унга фикр билдиради
|
20
|
5
|
Хулоса
|
Талабаларни бугунги муҳокамалардан хуло-са чиқаришга ундайди ва уларнинг мулоҳаза-ларини умумлаш-тиради
|
Чиқарган хулоса-ларини ва улардан амалда фойдаланиш ҳақидаги фикрларини баён қилади
|
10
|
6
|
Дарс якуни
|
Мустақил таълим жараёнида бажариладиган топшириқларни маълум қилади
|
Топшириқларни ёзиб олади
|
5
|
Do'stlaringiz bilan baham: |