Сунъий интеллект инсонларни яратувчанликка ундайди


Download 23.21 Kb.
bet1/4
Sana09.03.2023
Hajmi23.21 Kb.
#1255458
  1   2   3   4
Bog'liq
Ибадуллаева з


СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ИНСОНЛАРНИ ЯРАТУВЧАНЛИККА УНДАЙДИ
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Урганч филиали Ибадуллаева Зарнигор Оллаёр қизи 911-17 гуруҳ талабаси Тел:+998994402147
ibadullayeva097@gmail.com
Ҳозирги кунда сунъий интеллект ва унинг технологиялари жамият ҳаётининг турли жабҳаларида қўлланмоқда.
Дарҳақиқат, муҳтарам президентимиз Ш.М.Мирзиёев айтганларидек, “бугунги кунда босаётган ҳар бир қадамимиз ҳам, олаётган ҳар бир нафасимиз ахборот технологияларига боғлиқ”. Бу шубҳасиз, ҳозирги кунда ахборот технологияларига бўлаётган талабни ортиб бораётганига ва улар яқин келажакда ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасида ўз аксини топишига далолат қилади.
Сунъий интеллектнинг ривожланиши инсонларни кўпроқ яратувчанликни талаб қилувчи соҳаларга ихтисослашишга ундайди ва барча учун илмий изланишлар, санъат, бадиий адабиёт ҳамда ижтимоий масалалар билан кўпроқ шуғулланишга имкониятлар яратади.
Хўш, сунъий интеллект ўзи нима? Сунъий интеллект ҳақидаги тасаввур ва бу соҳадаги изланишлар— «ақлий машиналар» ишлаб чиқаришга илмий ёндошиш биринчи бўлиб Станфорд университетининг (АҚШ) профессори Джон Маккарти ташаббуси асосида 1956 йили ташкил топган илмий тўгаракда пайдо бўлди [1].
Сунъий интеллект борасида охирги 30 йил ичида олиб борилаётган тадқиқотларни шартли равишда 3 босқичга бўлиш мумкин.
Биринчи босқичда (50-йилларнинг охири) олимларнинг харакати эвристик излаш назариясини яратишга ва фаолият ёки интеллект даражасига тегишли бўлган «масала ечувчилар»ни яратиш бўйича муаммони ҳал қилишга қаратилган.
Иккинчи босқичда асосий эътибор (60 –йилларнинг охиридан то 70 йилгача) интеллектуал робортлар кўришга қаратилди.
Учинчи босқичда (70-йилларнинг охиридан бошлаб) тадқиқотчиларнинг эътибори амалий масалаларни ечиш учун мўлжалланган интеллектуал тизимларни яратиш муаммоларига қаратилди.
«Интеллект» сўзи лотинча «intellectus» сўзидан келиб чиққан бўлиб, у билиш (аниқлаш), тушуниш ёки фахмлаш (ақл) маъносини беради [2] .
Сунъий интеллектли тизимларга: ахборот-қидирув тизимлари (савол-жавоб тизимлари), хисоб-мантиқ тизимлари ва эксперт тизимлари киради. Ҳар қандай интеллектуал тизим, унинг қаерда қўлланишига боғлиқ бўлмаган холда, одам-машина тизимидир. Машина сифатида ЭҲМ ишлатилади. Тизимнинг вазифаси —оҳирги фойдаланувчига у ёки бу масалани ечишда унинг касби фаолияти доирасида малакали мутахассис (эксперт)ларнинг йиллар давомида орттирган билимларидан фойдаланиш учун имконият яратишдан иборат. Бунинг учун ЭҲМ таркибига билимлар манбаи ва интеллектуал интерфейс кириши керак. Билимлар манбаида характерли бўлган масалаларни ечиш усуллари ҳақидаги ахборотлар сақланади. Ин-теллектуал интерфейс масалани ечиш жараёнида оҳирги фойдаланувчи ва тизим ўртасидаги ўзаро муносабатни (ҳаракатни, ишлашни) таъминлайдиган сўнгги фойдаланувчининг ҳамма воситаларини ўз ичига олади.

Download 23.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling