Сунъий интеллект инсонларни яратувчанликка ундайди
Download 23,21 Kb.
|
Ибадуллаева з
Нейрон тўрлар.Маълумки инсон мияси катта хажмдаги ахборотни тез қайта ишлай олади. Бунга сабаб миллионлаб мия нерв хужайралари - нейронларнинг параллел ишлашидир.Сунъий нейронларнинг ғоявий асоси ҳам биологик нейрон хужайралари ҳисобланади.
Нейрон дейилганда сунъий нейрон аниқроғи, компьютер дастурини назарда тутилади. Бугун нейрон тўрлар ўта чуқур ўрганилмаган бўлишига қарамасдан қуйидаги соҳаларга қўлланилиб ижобий натижаларга эришилмоқда: -бизнес – нейрон тўрларнинг бу соҳага тадбиқи 1984 йилда адаптив канал эквалайзери яратилиши билан бошланди. Бу қурилма жуда содда бўлиб, битта нейрондан ташкил топган. У узоқ масофадаги телефон линияларида овозни стабиллаштириб сифатини оширганлиги сабабли катта иқтисодий мувафақият қозонган; -банк молия – кўчмас мулкни бахолашда, кредит беришда рискларни ҳисоблаб мижоз танлашда, қарзларни бахолашда, кредитларнинг ишлатилишини анализ қилишда, савдо портфели программаларида, молиявий анализ қилишда, валюта қийматини прогнозлашда; -биржа–валюта ва акция курсларини прогнозлашда, бозорни прогнозлашда, корхоналар келажагини бахолашда; -ишлаб чиқариш – жараёнларни бошқаришда, маҳсулотлар дизайни ва анализида; -медицина – ўпка раки хужайраларини анализ қилишда, ДНК анализида, протез лойихалашда, трансплантация вақтларини оптимизациялашда, шифохона харажатларини камайтиришда ва сифатини оширишда, шошилинч ёрдам хоналарини текширишда; -робототехника–траектория қуришда, харакатни бошқаришда, манипуляторларни бошқаришда, тасвир анализи ва кўришда, шакллар ва фигураларни танишда, овоз анализи ва синтезида; -транспорт – маршрутларни оптимал лойиҳалашда, вақт жадвалларини режалаштиришда, юк ма шиналари тормоз системаларининг анализида; -космос – юқори самарали автопилотлар яратишда, учиш траекторияси иммитацияси тизимларида, учар жисмларни бошқариш тизимларида, учар жисмларининг камчилик, бузуқликларини топиш, бартараф қилишда ва ҳакозалар; Нейрон тўрларнинг афзалликларини ва мавжуд компьютер дастур пакетларининг қулайлик ва самарадорлигини хисобга олиб уни инновация жараёнларида қўллаш истиқболли эканлигини хулоса қилиш қийин эмас [3]. Келажакда техника қандай ривожланиши ҳақида фикр юритадиган бўлсак, аввало, кўз олдимизга инсоннинг оғирини енгил қилувчи робортлар келади. Албатта, бундай робортлар ва мукаммал техникалар сунъий интеллект ёрдамида бошқарилади. Замонасининг донғи чиққан олимлари турли механизмлар яратиб халқни хайрон қолдиришга уринишган. Турли механик мусиқачилар, келажакни башорат қилувчи ҳайкаллар бу уринишларнинг яққол намунасидир. Бугунги кунда эса, сунъий интеллект (СИ) га эга бўлган робортларни яратиш одатий ҳолга айланмоқда. Мисол тариқасида дунёнинг етакчи IT-компаниялари тақдим этган робортлар билан танишайлик. Microsoft компанияси томонидан яратилган махсус робот- кўзойнак орқали кўзи ожизлар атрофни тўлиқ англай олади. Робот- кўзойнак атрофни суратга олади ва кўзи ожиз инсонга уни нима ўраб тургани, атрофида нималар борлиги, ҳаттоки қаршисидаги инсон нима қилаётгани, унинг ёши, ташқи кўриниши ҳақида тўлиқ маълумотни махсус қулоқчинлар орқали етказиб туради. Hanson Robotics томонидан ихтиро қилинган Sophia исмли гумоноид- робот эса, сўзлашишдан ташқари, инсон мимикасини ҳам ўҳшатиб “ ижро” этаркан. Sophia одамлар томонидан бериладиган саволларга қийналмай жавоб бера олади, албатта, ҳар бир жавобдан кейин савол йўлловчига ўзига ҳос “табассум” ҳадя этишни ҳам унитмайди. Робот камералар орқали инсонлар мимикасини эслаб қолади, кейинчалик эса уларни такрорлайди. Шуни таъкидлаш керакли, бизга осон туюлган бу ишларни робатларга ўргатиш , аслида анчайин мураккаб. Чунки роботнинг ҳар бир ҳаракати махсус алгоритмларни киритиш керак бўлади. Download 23,21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling