1 мавзу. Эстетиканинг предмети, тадқиқот доираси, аҳамияти ва вазифалари


Download 0.58 Mb.
bet10/37
Sana13.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1355202
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   37
Bog'liq
нафосат фалсафаси

ШОИР УМРИ

“Мана, мен Лермонтов ёшига етдим,


Бир шоир умрини яшадим чиндан.
Шеърият кўкида тик парвоз этдим,
Парвозим баланддир учқур лочиндан”.
Сайёр

“Мана, мен Лермонтов ёшига етдим,


Бир шоир умрини яшадим чиндан”.
Қанча қоғозларнинг бошига етдим
Ва лекин Лермонтов чиқмади мендан.

Дўстларим, ортиқча камтарлик нега,


Келажак ўн йилни кўрдим олдиндан.
Вақт келар, етарман Пушкин ёшига,
Ўшанда... Пушкин ҳам чиқмайди мендан1.

Бу пародияда муаллиф кулги объектининг бир жиҳатини – нокамтарлигини, ўз қобилияти имкониятларидан, яратган асарларининг савиясидан келиб чиқмасдан, ўзини буюклар қаторига қўшмоқчи бўлганини кулги остига оляпти. Шоир: “Оғайни, мақтанма, камтарроқ бўл,” деган аччиқ ҳақиқатни мийиғида кулиб, объектга оғир ботмайдиган қилиб, шеърий ҳазил шаклида айтмоқда. У объектдан кечмоқчи эмас, уни яхши кўради, фақат унинг мақтанчоқлик иллатидан фориғ бўлишини хоҳлайди, холос.


Абдулла Қаҳҳорнинг “Сўнгги нусхалар” комедиясидан олинган қуйидаги парча эса сатирик кулгига мисол бўла олади:
“Ч о л: Ҳар қайсинг йигирматадан шайтонни яйдоқ минасан!..
Мен булар нега маҳаллага қўшилмайди, нега қўни-қўшни билан кирди-чиқди қилмайди, деб ҳайрон бўлардим, энди билсам, иккови ҳам олқинди ўғирлаган ҳаккадай топганини бир марта чўқиб, ўн марта атрофга қарар экан. Шундайми, Нетайхон?
С у х с у р о в: Хотинимнинг отини оғзингга олма, имонсиз, хотиним сенга ҳеч ким бўлмайди!
Ч о л: Кечирасан, билмасдан айтиб қўйибман, маҳаллада ким отини айца оғзини чайқайди”.1
Муаллиф бу асарида порахўр амалдор, мунофиқ имом хатиб, бузуқ аёлни сатира қамчиси билан савалайди, уларни ёмон кўради ва жамиятдан чиқиб кетишларини истайди. Келтирилган парчадаги масхара, мазах шаклидаги кулги сатирик қаҳрамаонларни “ерга киргизиб юборади” ва шуниси билан томошабинда қаҳ-қаҳа уйғотади. Кўриб турибмизки, кутилмаганда, тўсатдан айтилган “қизиқ гап” – ҳажвий мақсадга йўналтирилган истиора, мажоз кулгига асос бўлмоқда. Зеро кулги айнан ана шу кутилмаганликдан, фавқулоддаликдан келиб чиқади.
Фожеавийлик билан кулгилилик ҳам бошқа жуфт эстетик хусусиятлар ва тушунчалар каби ўзаро алоқадор. Ҳаётда қайғу ва қувонч ёнма-ён келганидек, санъатда ҳам фожеавийлик билан кулгилилик кўп ҳолларда ёнма-ён келади, баъзан эса бири иккинчисининг ҳужайрасига сингиб кетади. Масалан, Мақсуд Шайхзоданинг “Мирзо Улуғбек” фожеасида фожеавийлик билан ёнма-ён Бобо Кайфий қиёфасидаги кулгилиликни кўрамиз. Шароф Бошбековнинг “Темир хотин” асарида эса бу икки ҳодиса бир-бирига сингишиб кетганига гувоҳ бўламиз: ўзбек аёлининг меҳнати шу қадар оғирки, унга ҳатто аёл киши шаклида ясалган робот ҳам дош беролмайди, бу – миллий фожеа, лекин соддадиллик билан шу темир хотинга – роботга уйланаман деган Қўчқорнинг хатти-ҳаракатлари кулги уйғотади. Бу асарнинг жанрини биз фожеавий кулгилилик – трагикомедия деб атаймиз; унда моҳиятан йиғи – кулгига, кулги – йиғига айланиб кетади, кўзда ёш билан кулиш ҳодисаси рўй беради.
5. Ҳозирча мавжуд бўлган асосий эстетик адабиётларда уларга жиддий эътибор берилмаган. Айниқса, мўъжизавийлик том маънода камситишга учраган. Бунинг асосий сабаби шундаки, эстетик хусусият сифатида улар «совет воқелиги» талабаларига, коммунистик мафкурага тўғри келмасди. Чунки ҳар иккисида ҳам сиёсий тузум ва социалистик жамият томонидан ўрнатилган қонун-қоидалар орқали изоҳлаб бўлмайдиган, уларга бўйсунмайдиган сирли, сеҳрли ҳодисалар акс этарди. Табиийки, бу ҳодисалар маълум маънода совет кишиси учун юқоридан ўрнатилган ижтимоий-сиёсий эркинлик чегарасини, эркин фикрлаш миқёсини кенгайтиришга хизмат қиларди. Шу сабабли мўъжизавийликка кўпроқ ўтмишдаги халқ оғзаки ижоди намуналарига, хусусан, эртаклар ва достонларга таалуқли эстетик хусусият сифатида қараш қонунлаштирилган эди. Дарҳақиқат, у халқ этаклари ва достонларида ўзининг энг кўп ва ранг-баранг ифодасини топган. М., «Гўрўғли» туркуми достонларидаги бахт маскани – Чанбил шаҳри, Гўрўғлининг афсонавий Кўҳи қоф ва Боғи Ирамдан олиб келган, гўзаллик тимсоли бўлмиш Оғо Юнус ва Мисқол париларга уйланиши, Ғиротнинг қанотли тулпор экани каби ҳадисларни, қаҳрамонларнинг мўъжизавий келбатга, қудратга эга одамлар тарзида тасвирланиши каби ҳолатлар шулар жумласидан.
Мўъжизавийликда инсонни ноодатийлиги билан ҳайратлантириш, маҳлиё қилиш ва қойил қолдириш хусусиятлари бор. Мўъжизавийлик асосига қурилган асарларда ёруғ бир ҳаётбахшилик мавжуд, бу эса атрофдаги реал ҳаёт нақадар оғир бўлмасин, темир қонунлар ва бешафқат мантиқ – қанчалик одамни ўз исканжасида тутмасин, унда бахтли бўлишга ишонч пайдо қилади, мавжуд реалликни ичдан инкор этиш ҳиссини уйғотади.
Хаёлийлик мўъжизавийликка нисбатан кенгроқ қамровга эга. Унда гарчанд эртакнома сюжетлар асос вазифасини бажарса-да, мўъжизавийликка ўхшаб илдизи асотирларга бориб тақалса-да у мусиқа, рангтасвир ё адабиёт воситасида воқеликнинг яширин имкониятлари, сирли маънолари борлиги тўғрисида кутилмаган ва дадил тахминларни ўртага ташлайди. Хаёлиликда санъаткорнинг ижодий тасаввури орқали реалликда мавжуд бўлмаган объектлар, жараёнлар қадрият тусини олиши, баъзи бадиий қиёфалар идрок этувчи томонидан идеал тарзида қабул қилиниши мумкин. Айни пайтда бу тасаввур маҳсули билан реал ҳаёт орасидаги масофа ҳеч қачон йўқолиб кетмайди.
Мўъжизавийлик билан хаёлийлик орасидаги яна бир – фарқ санъатда инъикос этганида уларнинг бадиий асар ечимини қай тарзда ҳал қилишида кўринади: мўъжизавийлик доимо бахтли ечим билан тугайди, хаёлийлик эса гоҳ фожеавийлик, гоҳ кескин драматик ҳолатларни ҳам ечимга олиб чиқиши мумкин.
Ҳар икки эстетик хусусият унсурларини биз диний асотирлар ва ривоятларда ҳам кўрамиз, улар каромат шаклида намоён бўлади. Умуман, муъжизавийлик билан хаёлийлик ўзаро доимий алоқадорликдаги эстетик хусусиятлар ва тушунчалардир.
6. Қизиқарлилик ҳақидаги дастлабки жиддий мулоҳазани биз буюк француз файласуфи Дидрода учратамиз. Ўзининг «Драматик шеърият тўғрисида» деган йирик эстетик рисоласидаги йигирма икки кичик бобнинг ўн биринчисини Дидро «Қизиқиш ҳақида» деб атайди. Унда муаллиф спектакл идрок этувчида албатта қизиқиш уйғотиши зарурлигини таъкидлайди.1 Лекин у қизиқишни алоҳида эстетик тушунча сифатида талқин этмайди, балки спектаклнинг муҳим хусусиятларидан бири, сюжет ва ижронинг қизиқарлилиги деган фикрни илгари суради.
Дарҳақиқат, қизиқарлилик гўзалликнинг ёки улуғворликнинг намоён бўлиши учун шароит яратиб беради. Бироқ, у меъёридан ортиқ ўрин олса, гўзалликнинг рақибига айланди. Чунки ўта кетган қаттиқ ҳаяжон қўзғатадиган, юракни «қинидан чиқариб», ҳапқиритиб юборадиган қизиқарлилик идрок этувчининг қалбига эмас, кўзига таъсир кўрсатади, идрок этувчи бутун диққат-эътиборини фавқулодда қизиқарли бўлган воқеага қаратади, гўзаллик эса қизиқарли сюжет орқасида қолиб кетади, иккинчи даражали ҳодисага айланади. М., ўткир сюжетли «жангари» филмлар ёки детектив ромонларда қалб эмас, кўз кўпроқ ишлашини кўрамиз: «мана, ҳозир, мана, ҳозир!» деган ҳаяжонда гўзалликни илғаш мумкин эмас, у асар воқеаларидан орқада қолиб кетади.
Шундай қилиб, қизиқарлилик эстетика учун муҳим тушунча бўлиб, асосан санъаткорнинг истеъдоди, маҳорати ва тажрибаси билан боғлиқ.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, биз кўриб ўтган барча эстетик мезоний тушунчаларнинг ҳеч қайсиси ўз ҳолича, якка-якка намоён бўлмайди. Албатта, бири иккинчисининг бошловчиси ёки давомчиси сифатида диалектик алоқадорликда бадиий асар тўқимасини ташкил этади.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling