1 мавзу. Эстетиканинг предмети, тадқиқот доираси, аҳамияти ва вазифалари


-мавзу Санъат турлари ва жанрлари


Download 0.58 Mb.
bet19/37
Sana13.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1355202
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   37
Bog'liq
нафосат фалсафаси

7-мавзу Санъат турлари ва жанрлари





  1. Санъат хиллари ва турларини таснифлаштириш муаммоси

  2. Анъанавий санъат турлари.

  3. Архаик санъат турлари

  4. Замонавий санъат турлари

  5. Санъат турларининг ўзаро алоқадорлиги ва уларда – жанр муаммоси

Таснифлаштириш аввало санъатни хиллашдан бошланади. Санъат анъанавий тарзда уч хилга бўлиб келинади: 1) эпос; 2) лирика; 3) драма.
«Эпос» атамаси қадимги юнончадан олинган бўлиб, сўз, ҳикоя, қисса маъноларини англатади. Унда муаллифнинг ўзи аралашмаган ҳолда воқеанавислик қилиши, яъни ижодкор-субъектдан воқелик-объект алоҳидалик табиатига эгалиги энг муҳим белги ҳисобланади. У дастлаб бадиий адабиёт доирасида қўлланилгани учун ҳозир ҳам баъзилар уни фақат оғзаки ва ёзма адабиёт намуналарига нисбатан тадбиқ этишга уринадилар. Бунга қўшилиб бўлмайди.
Лирика эпосдан кўпинча қатъий сюжет чизиқларига эга эмаслиги, воқеликни объектда эмас, субъектда берилиши, бевосита муаллифнинг «аралашуви» билан шартланганлиги туфайли важралиб туради. Айни пайтда кўлам нуқтаи назаридан ҳам уни фарқлаш мумкин; лирикадаги воқелик муаллифнинг ҳиссиётлари призмасидан ўтиб, идрок этувчига етиб боради; унда ҳажм эпосдагидек катта ҳам бўлиши мумкин, лекин миқёс, кўлам субъектлаштирилган объект тарзида, субъектнинг бир қисми сифатида нисбатан тораяди ва кичраяди.
Ушбу таснифга кўра, архаик санъат турлари – бадиҳагўйлик ва хаттотликни; анъанавий санъат турлари – бадиий адабиёт, бахшилик, меъморлик, кўргазмали амалий санъат, ҳайкалтарошлик, рангтасвир, графика, мусиқа, театр, рақс, қўшиқчилик, эстрада, цирк ва аскияни; замонавий санъат турлари – фотосанъат (бадиий сураткашлик), кино, телевидениени ўз ичига олади.
Мазкур икки йўналишдаги туркумлаштириш маълум маънода санъат турларини таснифлаштиришни эстетик бошқотирмага айланиб кетишдан сақлашга хизмат қилади, деб ўйлаймиз.
2. Архаик санъат турлари. Бадиҳагўйлик. Бу санъат тури асосан лирик ёки дидактик шеърларни ўз ичига олади. Бадиҳагўйларни баъзан маддоҳлар деб ҳам аташган. У асосан Шарқда вужудга келган ва тараққий топган. Уни ғарб адабиётидаги импоровизация ёки экспромт санъаткорлар билан чалкаштириш керак эмас. Чунки улар муайян санъат тури ичидаги ҳозиржавоблик, холос. Бадиҳагўйлик – оғзаки ижод қилувчи санъаткор. Унинг бахшидан фарқи ўз мавзуига эга эканлиги, шеърларнинг жамоавий, ҳалқ оғзаки ижоди вариантлари ёки версиялари эмас, балки мустақил асар сифатида идрок этиш билан боғлиқ. Бадиҳақигўй буюртмага биноан кўпинча бозорларда, баъзан саройларда шеър ўқиган, гоҳо шеърни мусиқий асбоб жўрлигида ижро этган. Бадиҳанинг баҳоси унинг қай даражада оригиналлиги, ташбеҳларнинг қуюқлиги, буюртма эгасининг қалбида етиб бориши, яъни таъсирчанлиги каби хусусиятларига қараб белгиланган. Идрок этувчи (буюртмачи) баъзи мисралар ёқмаса, уни бадиҳагўйдан ўзгартиришни талаб қилган ва унинг талаби албатта бажарилиши керак бўлган.
Хаттотлик. Ёзма адбиётнинг кенг ёйилиши бир томондан, бадиҳагўйлик равнақига чек қўйган бўлса, иккинчи томондан янги санъат тури хаттотликнинг вужудга келтирди. Хаттотлик Хитой, Япония, Сурия ва мусулмон минтақасида ва Оврўпада кенг ёйилди, дастлаб унга қимматбаҳо китобларни чиройли ёзув билан кўчириб кўпайтириш хунари сифатида қаралган. Кейинчалик у мустақил санъат турига айланди. Хаттотлик қуроли сифатида мусулмон Шарқида қамиш қалам, Будҳа Шарқида мўйқалам, Оврўпада –патқалам қўлланилган. Хаттотликда ҳарф ёки иероглиф ҳам аниқ, ҳам чиройли ёзилиши билан гўзалликни намоён этади. Ҳар бир хаттот санъаткор сифатида ўз ёзиш услубига эга бўлган. Бизнинг минтақамизда ушбу санъат туфайли араб ёзувининг турли хил гўзаллашган кўриниши вужудга келди. Настаълиқ, насх, сулс, куфий, райхоний ва б. шулар жумласидандир.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling