Илмий раҳбар хулосаси


Download 39.03 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi39.03 Kb.
#1554691
TuriДиссертация
Bog'liq
2. Илмий раҳбар хулосаси


Тошкент давлат иқтисодиёт университети Халқаро туризм факулътети 70310107– “Логистика” мутахассислиги магистранти Махмудов Баҳромжон Мухаммаджон ўғлининг “Халқаро савдо ва уни ривожлантиришда логистик хизматни соддалаштиришнинг аҳамияти” мавзусида ёзган магистрлик диссертация ишига
ИЛМИЙ РАҲБАР ХУЛОСАСИ
Глобал савдо тизимига интеграциялашув тажрибаси шунга гувоҳлик берадики, иқтисодий жараёнларни халқаро тартибга солиш масаласи мамлакатлар ташқи савдосининг ривожланишида долзарб аҳамият касб этади. Хусусан, ЖСТ ССКМ (TPRM) кўп томонлама савдо тизимининг ҳуқуқий ва институционал органи сифатида стратегик интеграциялашув ва эркин товар алмашинуви жараёнида турфа хил устунликларни ўзида намоён этиб келмоқда. Ҳозирги пайтда ИҲРТ (OECD), БМТСРК (UNCTAD), G-20 каби халқаро бирлашма ва тузилмалар ҳам ЖСТ ССКМ ваколатидаги савдо сиёсати тенденцияларини фаол қўллаб-қувватлаб келмоқдалар. Олиб борилган тадқиқотлар ЖСТ эркин савдо тизимига хос қатор устунликлар мавжуд эканлигини тасдиқлайди ва ташкилотга аъзо бўлиш жараёнида ташқи савдо сиёсати рақобатбардошлигини ошириш зарурлигига ишора қилади.
ЖСТ тамойилларига мувофиқ устувор савдо шартларининг олдиндан белгилаб олиниши янги Ўзбекистон3учун ҳам очиқ прагматик ташқи савдо сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида эътироф этилмоқда. Зеро, «2022˗2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси»да ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини чуқурлаштириш, ташқи савдо сиёсатини либераллаштириш ҳамда иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш орқали экспорт рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган таъсирчан иқтисодий ислоҳотларнинг мақсад қилингани ҳам бежиз эмас, албатта. «Ҳаракатлар стратегиясидан ˗ Тараққиёт стратегияси сари» тамойили еттита устувор йўналишининг бирида 2026 йилга қадар республика экспорт ҳажмини 30 миллиард АҚШ долларига етказиш мақсад қилинган. Президент Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек: «Зеро, ...ташқи бозорларда мустаҳкам ўрин эгаллаш масалаларига алоҳида эътибор қаратган давлатгина юксак тараққиётга эришади, аҳоли фаровонлиги таъминланади».
Диссертация иши 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 майдаги “Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурталаш механизмини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4337˗сон ва 2020 йил 7 майдаги “Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4707˗сон қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022˗2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги ПФ-60˗сон Фармони ҳамда соҳага оид бошқа меъёрий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни бажаришда муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқот мақсади ва вазифалари. Халқаро савдо ва уни ривожлантиришда логистик хизматни соддалаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш тадқиқот мақсади ҳисобланади.
Тадқиқотнинг асосий мақсадига эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланди:
халқаро савдо ва уни ривожлантиришда логистик хизматни соддалаштиришнинг назарий асосларини тадқиқ этиш;
халқаро савдо ва уни ривожлантиришда логистик хизматининг ўрни бўйича ёндашувларни тадқиқ этиш;
Ўзбекистонда логистик хизматлар бозорини ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари ва унини таркибий хусусиятларини тадқиқ этиш;
халқаро юкларни ташишда логистик хизматлардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
Ўзбекистонда рақамли халқаро логистика йўналишини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
халқаро савдо ва уни ривожлантиришда логистик хизматларни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида “BULUT TEXTILE” МЧЖ корхонаси танланган.
Тадқиқот ишининг предмети Халқаро савдо ва уни ривожлантиришда логистик хизматни соддалаштириш жараёнида юзага келадиган иқтисодий муносабатлар ташкил этади.
Магистрлик диссертация ишнинг хулоса қисмида, саноат корхоналарида иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш борасида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Б.Махмудов томонидан ёзилган магистрлик диссертация иши кириш, бешта боб, хулоса ва таклифлар ҳамда адабиётлар рўйхатидан ташкил топган. Ишнинг кириш қисмида танланган мавзунинг долзарблиги асослаб берилган, ўрганилганлик даражасида эса шу соҳада илмий изланишлар олиб борган хорижий ва маҳаллий иқтисодчи олимлар, илмий изланувчиларнинг фикр-мулоҳазалари, илмий қарашлари атрофлича ўрганилган ва магистрант томонидан ўз илмий изланишлари баён қилинган.
Магистрант Б.Махмудов томонидан бажарилган магистрлик диссертация иши мустақил бажарилган, назарий ва амалий материалларга бой тугалланган илмий иш деб ҳисобланади, муаллиф томонидан олиб борилган таҳлил ва хулосалар илмий асосланган.
Диссертация иши “Магистратура тўғрисидаги низом” талабларига мос келади, диссертацияда профессионал этика қоидаларининг бузилиш ҳолатлари, маълумотларни сохталаштириш ҳамда ёлғон ҳаволалар келтирилмаган ва уни “Логистика” мутахассислиги бўйича КИМК да ҳимоя қилиш учун тавсия этаман.


Илмий раҳбар и.ф.ф.д., доц. Д.Ишманова
Download 39.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling