Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги з. М. Бобур номидаги андижон давлат университети


Download 50.5 Kb.
bet1/3
Sana20.06.2023
Hajmi50.5 Kb.
#1631291
  1   2   3
Bog'liq
Аннотоция Азизбек кўриб чиқинг куриб чикилди


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
З.М. БОБУР НОМИДАГИ АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
Факультет: Тарих ва ижтимоий фанлар Магистратура талабаси: А. Турсунбоев
Кафедра: Ўзбекистон тарихи Илмий раҳбар: т.ф.д, проф. Р.Т.Шамсутдинов.
Ўқув йили: 2024-2025 Мутахассислиги: Ўзбекистон тарихи
Мавзу: “УСМОНХЎЖА ПЎЛАТХЎЖАЕВНИНГ ҲАЁТИ, ФАОЛИЯТИ ВА ИЛМИЙ МЕРОСИ”


МАГИСТРЛИК ДИССЕРТАЦИЯСИ АННОТАЦИЯСИ


Мавзунинг долзарблиги: Мустақиллик йилларида ҳаққоний ўрганила бошланган Россия империяси ва совет даври мустамлакачилик даврида халқ манфаати, юрт тақдири ва унинг озодлиги учун курашган тараққийпарвар, маьрифатпарвар шахсларнинг ҳаёти, фаолияти ва хизматлари ватанимиз тарихини холисона ёритишга, буюк аждодларимиз миллий қиёфасини, уларнинг ибратли ҳаёти, ижтимоий-сиёсий фаолиятини теран англаб етишга хар қачонгидан хам кўра кўпроқ ёрдам бермоқда. Юртимизда айниқса, ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида миллий озодлик учун курашда фаол иштирок этган маърифатпарвар, тараққийпарвар шахсларнинг хизматларини холис ўрганиш, эътироф этишга бағишланган илмий изланишлар олиб борилмоқда. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, «Биз жадидчилик ҳаракати, маърифатпарвар боболаримиз меросини чуқур ўрганишимиз керак. Бу маънавий хазинани қанчалик кўп ўргансак, бугунги кунда ҳам бизни ташвишга солаётган саволларга тўғри жавоб топамиз. Бу бебаҳо бойликни қанча фаол тарғиб этсак, халқимиз, айниқса, ёшларимиз бугунги тинч ва эркин ҳаётни қадрини англаб етади»1
Шу нуқтаи-назардан қараганда, миллий тараққийпарвар – жадидлар фаолиятини ўрганиш, уларнинг номини абадийлаштириш, ютуқ ва камчиликларини таҳлил қилиш, илмий хулосалар чиқариш муҳим аҳамият касб этади. Чунки “Миллий тарихни миллий рух билан яратиш лозим. Акс ҳолда унинг тарбиявий таъсири бўлмайди. Биз ёшларимизни тарихдан сабоқ олиш, хулоса чиқаришга ўргатишимиз, уларни тарих илми, тарихий тафаккур билан қуроллантиришимиз зарур”2.
Шу боис, ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида миллий озодлик учун курашда фаол иштирок этган буюк тарихий шахслар фаолияти тўғрисида илмий-назарий билимларни янада чуқурлаштириш, ушбу масалага доир илмий хулосаларни амалиётга жорий этиш, улар хақида тарихий хақиқатни холисона ёритиб берилиши хозирги кунда тарихчи олимлар олдида турган мухим масалалардан биридир.

Download 50.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling