Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги з. М. Бобур номидаги андижон давлат университети
Download 50.5 Kb.
|
Аннотоция Азизбек кўриб чиқинг куриб чикилди
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот объекти ва предмети
- Тадқиқот услубияти ва услублари
- Тадқиқот натижаларининг илмий жиҳатдан янгилик даражаси
Ишнинг мақсади ва вазифалари: Магистрлик диссертациясида мавзунинг муҳимлигидан келиб чиқиб, илмий адабиётларни таҳлил этиш асосида Бухоро жадидчилик ва тараққийпарварлик ҳаракатининг йирик вакилларидан бири Усмон Хўжа Пўлатхўжаевнинг хаёти , ижтимоий-сиёсий фаолияти ва қолдирган илмий меросининг асосий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
Ишда қуйидаги вазифалар бажарилади: Усмон Хўжа Пўлатхўжаевнинг ёшлик йиллари , унинг жадидчи сифатида шаклланиши ва ижтимоий-сиёсий қарашлари ривожланишининг асосий омиллари ҳамда назарий асосларини таҳлил қилиш; Усмон Хўжа Пўлатхўжаевнинг БХШЖ ҳукумати йилларидаги ҳукумат аъзоси ва Марказий Ижроия Қўмитаси (Бухоро МИҚ) раиси сифатидаги фаолиятига баҳо бериш; Усмон Хўжа Пўлатхўжаевнинг шарқий Бухородаги фаолияти ҳамда хорижга муҳожирликка ўтишига сабаб бўлган омилларни очиб бериш; Усмон Хўжа Пўлатхўжаевнинг муҳожирликдаги фаолияти ва маънавий мероси, унинг озодлик ва мустақиллик учун кураш ғояларининг асл моҳиятини кўрсатиб бериш; тадқиқот натижалари бўйича умумий маълумотлар илмий жиҳатдан умумлаштириш ва бу бўйича хулосалар чиқариш. Тадқиқот объекти ва предмети: тадқиқот объекти сифатида Усмон Хўжа Пўлатхўжаев (1878-1968 йиллар)нинг ҳаёти ва ижтимоий сиёсий фаолияти ва қолдирган илмий мероси белгиланган. Усмон Хўжа Пўлатхўжаевнинг ижтимоий-сиёсий ва мехнат фаолияти, умуман, тарихий тақдирига оид масалалар диссертация ишининг предметини ташкил қилади. Тадқиқот услубияти ва услублари: Тадқиқот мавзусини ёритишда тарихий хронологик, холислик концепцияларигасодиқлик, муаммовий-ҳудудий ёндашув ва қиёсий таҳлил каби илмий тадқиқот усулларидан фойдаланилган. Тадқиқот натижаларининг илмий жиҳатдан янгилик даражаси: Усмон Хўжа Пўлатхўжаевнинг ёшлик йиллари , унинг «Ёш турклар» партиясидаги ва жадидчилик ҳаракатларида фаолияти жараёни асослаб берилган; Усмон Хўжа Пўлатхўжаевнинг Бухоро амирлиги ҳукмронлиги давридаги фаолияти, Бухоро амирлигида ва Туркистон ўлкаси озодлик учун курашлардаги йўлбошчилардан бири бўлгани, етакчи жадидлар билан бир сафда турганлиги келтирилган; 1920-1924 йилларда мавжуд бўлган БХСР миллий ҳукумати таркибида Усмон Хўжа фаолияти , БХСР манфаати йўлида муҳожирликка чиқиб кетишининг сабаблари келтирилган; Усмон Хўжа Пўлатхўжаевнинг хорижда Туркистон мустақиллиги учун совет ҳокимиятига қарши миллий мухолифат курашларидаги иштироки очиқланган. Download 50.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling